2021-yil 25-noyabr 2021-yil


-жадвал Ўзбекистон тижорат банкларининг устав капиталининг



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

1-жадвал
Ўзбекистон тижорат банкларининг устав капиталининг 
 
ўз маблағларига нисбати [17]
№ Кўрсаткичлар
Йиллар
2014
2015
2017
2018
2019
2020
1
Банклар устав капитали
млрд. сўм 
2038,91 2974,22 3107,0 3602,9 4007,9 10427,3
2
Банкларнинг ўз маблағла-
ри, млрд. сўм
3091,54 3787,57 4744,6 5799,8 7064,0 15869,5
3
Устав 
капиталининг 
банкларнинг ўз маблағ-ла-
рига нисбати, %
65,95% 65,93% 65,49% 62,12% 56,73% 65,71%
Юқоридаги 1-жадвал маълумотлари орқали шуни кўриш мумкинки, тижо-
рат банклари устав капиталининг ўз маблағларига нисбати охирги йилларда па-
сайиш тенденцияни кўрсатмоқда эди. 2014 йилдан сўнг эса, бу кўрсаткич пасай-
иш тенденциясига эга бўлган. Тижорат банклари устав капитали ва ўз маблағла-
ри миқдор жиҳатдан йиллар мобайнида ошиб борган. Устав капиталининг жами 
капитал ҳажмида юқори салмоқни эгаллаши ижобий ҳолат ҳисобланади. Чунки 
устав капитали юқори барқарорлик даражасига эга бўлган молиялаштириш 
манбаи ҳисобланади. Халқаро банк амалиётида банк балансининг пассивидаги 
устав капитали салмоғининг ижобий ўзгариши банкнинг тўловга қобиллиги-
нинг мустаҳкамлигини белгиловчи бирламчи омил ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-
сонли қарорига асосан банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан ти-
жорат банкларига нисбатан қўйиладиган меъёрий талабаларни янада такомил-
лаштиришни, жумладан, капиталнинг етарлилиги ва ликвидлилик кўрсаткичи 
бўйича янги талабларни назарда тутган янги стандартлар ва тавсиялар (Ба-
зель-III стандартлари) ишлаб чиқилган. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республи-
каси Марказий банки банк назорати бўйича Базель қўмитасининг стандарт ва 
тавсияларини (Базель-III стандартлари) 2015-2019 йилларда босқичма-босқич 
жорий этилишини таъминлаши эътироф этилган.
Валюта сиёсатининг либераллаштирилиши шароитида тижорат банклари-
нинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлилигини таъминлаш ҳамда иқтисоди-


125
ётнинг кредитга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида Ўзбе-
кистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ давлат 
улушига эга банклар капиталига Ҳукумат томонидан 670 млн. АҚШ доллари 
миқдорида маблағлар йўналтирилган. 
Мамлакатида бозор муносабатлари ривожланган сари турли мулк шакли-
га асосланган тижорат банклари шаклланди ва кўпаяди. Ўзбекистон тижорат 
банкларининг аксарияти акционер банклардир. Уларнинг устав сармояси таъ-
сисчилар қўшган маблағлардан ташкил топган. Бундай тижорат банклари акция 
чиқарган бўлиб, таъсисчилар акциядорларнинг катта қисмини ташкил этади. 
Давлат-тижорат банклари устав фондининг асосий қисми давлат бюджетидан 
ажратилган бўлади. Хусусий банклар устав фондининг асосий қисмини бу банк-
ни ташкил этган хусусий шахс маблағи ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-
3270-сонли “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорли-
гини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида банк тизимининг 
барқарорлигини таъминлашга қаратилган асосий вазифалардан бири сифатида 
2017 йил 1 октябрдан бошлаб устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан 
талаб тижорат банклари учун 100 млрд. сўм қилиб белгиланди [2]. Республи-
камизда фаолият юритаётган тижорат банкларига 2019 йилнинг 1 январигача 
устав капиталларининг минимал миқдорларини белгиланган минимал талаблар 
даражасига келтирилиши таъминлаш вазифаси қўйилди. Аммо, ҳозирги пайтда 
барча тижорат банклар ҳам белгиланган устав капиталларининг минимал миқ-
дорларини тўлиқ шакллантира олгани йўқ.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, тижорат банклари кредитлаш салоҳиятига 
ички (микроиқтисодий) ва ташқи (макроиқтисодий) омиллар таъсирининг 
юқорилиги банк фаолиятида сезиларли ўзгаришларга олиб келади. Айниқса, 
банк тизимини иқтисодиёт соҳалари билан параллел ривожланиши жараёнида-
ги ўзгаришлар банкни кредитлаш салоҳиятига муҳим таъсир кўрсатади.
Ички (микроиқтисодий) омиллар кредит салоҳияти шаклланишининг устувор 
жиҳатларини белгилаб беради. Улар қаторига банк менежментининг ташкил этил-
ганлик даражаси, фоиз ва тариф сиёсати талаблари, корпоратив мижозлар сони, ре-
сурсларнинг барқарорлиги, кредит портфелининг сифати кабилар киради. 
Ташқи (макроиқтисодий) омиллар банк фаолиятига бошқариш имкони-
яти чекланган жиҳатларни намоён қилади. Ташқи омиллар иқтисодий вазият 
ва ҳуқуқий асослардаги ўзгаришлар, банк мижозлари фаолиятидаги ўзгари-
шлар, молия бозоридаги конъюктуравий силжишлар кабиларни қамраб олади. 
Банкларда кредит салоҳиятига омиллар таъсирини оптималлаштириш кредит 
ресурслари тақчиллигини юзага келиши билан боғлиқ рискларни назорат қи-
лиш механизмларини такомиллаштиришни талаб қилади.
Рақобат шароитида банк тизимини ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошиб 
бориши, кредит ресурсларига нисбатан эҳтиёжнинг ўсиши каби жараён кредит-


126
лаш салоҳияти билан боғлиқ бир қатор муаммолар ечимига алоҳида ёндашишни 
талаб этади.
Биринчи гуруҳдаги муаммолар бевосита банклар амалиётида кредитлаш са-
лоҳиятини шаклланишининг барқарор манбаларини ривожлантириш бораси-
даги тадбирларнинг давр талабига мос келмаслиги билан боғлиқ ҳолатлардир. 
Бунда «узун пассивлар» сифатида узоқ муддатли депозитларни жалб этиш, ма-
блағлар манбаларининг янги гуруҳларини топиш чораларини кўриш каби маса-
лалар муҳим аҳамият касб этади.
Иккинчи гуруҳдаги муаммолар эса, банкларда кредитлаш салоҳиятининг 
сифат жиҳатларини тўғри баҳолашнинг интеграл кўрсаткичлари ва усулларини 
такомиллаштириб бориш тадбирларига боғланган. 
Учинчи гуруҳ муаммолари. Бу ҳолатда асосий масала банк активлари ва пас-
сивлар ўртасидаги номутаносибликни минимал риск доирасида сақлаб туриш-
дан иборат. 
Активларнинг диверсификацияланганлик даражаси. Банк активларини ди-
версификацияланиш даражаси ҳам активларни самарали бошқаришга муҳим 
таъсир кўрсатади. Хусусан, тижорат банкларида активларни бошқаришда ди-
версификациялаш банк активлари бўйича таваккалчилик даражасини янада 
пасайтириш; хорижий валюталар, пластик карточкалар билан операцияларни 
амалга ошириш бўйича хизмат турларини кўпайтириш асосида даромадлар тар-
кибини яхшилаш; банк учун мақбул бўлган кредитлашнинг янги турлари ва ша-
клларини амалиётга тадбиқ этиб бориш; банк пассивларини максимал даражада 
даромад келтирувчи активларга жойлаштирилишини таъминлаш каби афзалли-
кларга эга.
Активлар концентрацияси ўзига хос макроиқтисодий кўрсаткич ҳисобла-
ниб, таҳлил жараёнида банк активларини географик ҳудудлар, йирик банклар 
ёки қарздорлар гуруҳида тўпланишини ифодалайди. Активлар концентрация-
си активлар портфели диверсификацияланиш принципларига амал қилинган 
ҳолатда ҳам юзага келади. Мисол тариқасида, 01.01.2018 йил ҳолатига респу-
бликамиз банкларида активлар концентрациясининг йирик миқдорлари мос 
равишда: ТИФ Миллий банки – 24,59%, АТБ «Асакабанк» - 12,43%, АТБ «Ўз-
саноатқурилишбанк» - 12,43%, АТБ «Ипотекабанк» - 6,84%, АТБ «Қишлоқ қу-
рилиш банк» - 6,44%ни, жами кредит портфели бўйича эса, мос равишда: ТИФ 
Миллий банки – 24,73%, АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» - 16,26%, АТБ «Асака-
банк» - 10,1%, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» - 8,98%, АТБ «Ипотекабанк» - 
8,78%ни ташкил этди.
Активлар рентабеллиги тижорат банкларида активларни қай даражада са-
марали бошқарилаётганлигини ифодалайди. Шунингдек, бу кўрсаткич орқали 
активлар ҳиссасига тўғри келаётган соф фойда улушини таҳлил қилиш мумкин.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish