1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


Юрист имижининг мотивацион хусусиятлари



Download 0,83 Mb.
bet110/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

3. Юрист имижининг мотивацион хусусиятлари.


Бўлғуси юрист сифатида шуни эсда тутингки, ҳатти-ҳаракатларингиз сизнинг муносабат имижингизни белгилаб беради. Яъни, сиз билан мулоқотга (яккама-якка, гуруҳда ёки онлайн) киришган ҳар бир инсон сизни ўз тасаввурлари, фикрлари, камчиликларига асосланиб қабул қилади. Имижингиз атрофдагилар сиз тўғрингизда қандай фикрдалигига, шунингдек, уларда қандай ҳис-туйғулар уйғотишингизга қараб белгиланади.
Юридик касб самарадорлиги ва шахсий ривожланиш бир-бирига зид эмас, аксинча, бир-бирини тўлдирувчи, қўллаб-қувватловчи омиллар ҳисобланади. Чунки ўз-ўзини ривожлантириш жараёни ҳар бир юристнинг фаолият самарадорлигини оширади.
Инсон табиатини ўрганиш жараёнида руҳшунос олим А.Маслоу кўп хулосаларга келди. Унинг қуйидаги ғоялари ҳам шулар жумласидан бўлиб, бу ҳолат бошқа касб эгалари сингари ҳуқуқшунослар ҳаётида ҳам яққол кузатилади. Бу назарига асосан, инсонни профессионал ва нопрофессионал фаолиятнинг муайян машғулотига элтувчи қуйидаги эҳтиёжлари мавжуд:
Физиологик эҳтиёжлар
Хавфсизликка эҳтиёж
Эгалик ва муҳаббатга эҳтиёж
Ҳурмат ва эътирофга эҳтиёж
Ўзликни намоён қилишга эҳтиёж



___________________________________________________________________________________________
А.Маслоунинг эҳтиёжлар пирамидаси

Пирамидадан кўриб турганимиздек, инсон эътироф ва ўзлигини намоён қилишга олий мақсад сифатида қарайди. Ривожланишнинг ушбу босқичида ўз имижи устида ишлаш амалга оширилади. Бундан келиб чиқадики, имижнинг ривожланиши мажбурий ҳодиса эмас, балки ривожланишнинг табиий жараёни.


Юрист имижининг ривожланишида унинг ўз-ўзини объектив, ҳалол баҳолаши, шунинг асосида ўзининг янада ижобий образини шакллантиришга интилиши муҳим роль ўйнайди.
Ўзини ўзи баҳолаш илк болаликдан, ютуқлар ва омадсизликлардан орттирилган тажрибадан бошланади. Бунда инсонни ўраб турган атроф-муҳит жуда катта роль ўйнайди. Бошқалар томонидан кўрсатилган жисмоний ва руҳий ғамхўрлик инсоннинг ўзига нисбатан ижобий муносабатининг шаклланишига ёрдам беради. Улғайгач эса унинг ўзи тўғрисидаги фикри бошқалар фикрига унчалик ҳам боғлиқ бўлмайди, чунки у руҳий жиҳатдан шаклланиб бўлган ва нималарга қодирлигини яхши билади. Бироқ шунда ҳам инсон атрофдагиларнинг эътирофи ва танқидига муҳтож бўлса, бу унинг ўз-ўзини баҳолаш даражаси баланд ёки пастлигидан дарак беради.
Ўз-ўзини баҳолашнинг баланд даражаси – бунда инсон ўз муваффақиятларини орттириб кўрсатишга мойил бўлади. Бу кўпинча бошқаларнинг муваффақиятларини камситиш билан кузатилади. Танқиддан оғринади, ўз фикрини агрессив тарзда ҳимоя қилади. Натижа – атрофдагилар билан муносабатларда қийинчиликлар, ўзликни намоён қилишда муаммолар туғилади.
Ўз-ўзини баҳолашнинг паст даражаси – бунда инсон ўз аҳамияти ва қобилиятларини камситади. Ўз муваффақиятларини тасодиф, бошқа одамнинг ёрдами, омад билан боғлайди ва энг охирида ўзининг кучини эътироф этади. Ўқиш, иш, карьера ва шахсий ҳаётидаги муваффақиятлар ўртача бўлади.
Маълумки, муваффақиятли инсонлар бошқалардан ажралиб туришни истайдилар ва бунга асослари бор. Улар ажралиб туриш учун имкониятларни мунтазам излайдилар. Лекин айримлар ажралиб туришга ҳаракат ҳам қилмайдилар. Улар эътибордан қочадилар, четга ўтадилар, ўзларига эътибор тортмайдилар. Нега?
Биринчи сабаб бу – қўрқув. Таваккал қилсаму, ютқизсам нима қиламан? Ғоя берсам-да, бу бошлиғимга қарши қилиб қўйса-чи? Ҳамкасбларим зарар кўриб қолса-чи, деган хавотирлар одамни пассивлаштириб юборади.
Юрист имижининг кўтарилиши, унинг ўзини кўрсатишига нималар ҳалақит бериши мумкин?
Қўрқув Манманлик
Тартибнинг бузилишидан ҳадик Импульсивлик
Четга қочишга мойиллик Ўжарлик
Ишларни ортга суриш Ўзини ҳимояда сақлаш
Иш ва ҳаётдаги пала-партишлик Ҳаммани инкор этиш
Нарциссизм – фақат ўзини севиш Ташаббусларга тоқатсизлик
Умидсизлик Интеллектуал чекланганлик
Тасаввур ва қизиқишнинг йўқлиги Кибр ва калондимоғлик
Энди мана бу фикрларни муҳокама қилинг: «Ўсиш йўқ экан, демак, кунботар яқин» (кичик Сенека). «Тўдадан чиқиб кетиш ҳеч қачон кеч эмас. Орзуйингга эргаш, мақсадинг сари интил» (Бернард Шоу).
Юрист имижини ривожлантириш, ҳуқуқшуносларнинг ўз-ўзини такомиллаштириши учун кўплаб усул ва тавсиялар мавжуд. Масалан, америкалик олим Стив Ж.Скоттнинг «Яхши яшаш учун 77 яхши одат» китобидаги инсоннинг ижобий томонга ўзгариши дастурида уларга мисоллар келтирилган:
Зарарли одатлардан воз кечиш
Кучли хусусиятларни ривожлантириш
Кичик бўлса ҳам эришса бўладиган вазифаларни танлаш
Ўз хатолари устидан кулиш
Саёҳатдан завқланиш
Доим нима биландир машғул бўлиш
Ёзувлар ва қайдлар қилиб бориш
Бутун умр давомида комилликка, юқори мансабларга эришиш учун нафас гимнастикаси ва бошқа позитив амалларни бажариш.
Энг муҳими, булар ҳеч қачон тўхтаб қолмайдиган жараёнлар эканини англаб етиш.
Ишдаги этикет, яъни ахлоқ қоидалари, ҳамма замонларда бўлганидек, бугун ҳам иқтисодий, молиявий, савдо, шунингдек, ҳуқуқий манфаатларнинг яқинлашишига ёрдам беради. Ҳар бир инсон ўз хатти-ҳаракатлари тўғрисида ўйлаб кўришлари фойдадан холи бўлмайди – инсонлар кўнглига йўл очадиган олтин калитча балки ўшадир. Идорада тегишли равишда кийиниш, ресторанда тирсакларни стол устига қўймаслик, гаплашаётиб пардоз қилиш мумкин эмаслигини биламиз. Лекин ишда оддий этикетга риоя қилиш, умумий ахлоқ қоидаларига амал қилиш кераклиги тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Ишхона этикети – иш муносабатларида этикетнинг муваффақиятли фаолиятга ёрдам берувчи қоида ва шаклларни танлаш натижаси.



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish