Протокол тарихий тоифа сифатида.
Протокол қоидалари ҳақиқий урф- одат сифатида мулоқотда турли таомил- ларга ва расм-русумларга қатъий амал қилиш натижаси сифатида энг содда давлатчилик шакл- лари ташкил бўлган пайтда шаклланди. Давлатларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ўртасида кўп даражали алоқаларни ривожланиши билан прото- кол меъёрларини ўз ичига олувчи давлатлараро мулоқот меъёрлари шакллана бошлади. Масалан, Қадимги Миср ва Қадимги Шарқнинг бошқа давлатлари, Қадимги Рим элчилар жўнатганлар ва қабул қилганлар, ўзаро музока- ралар олиб борганлар, ўз чегараларини белгилаганлар, уруш эълон қилганлар ва вақтинчалик сулҳ тузганлар, асирлар алмашганлар. Бу барча ишлар маълум ва энг муҳими, икки томонга маъқул бўлган қоидалар ва тао- миллар асосида тантанали вазиятда амалга оширилган. Ҳар бир тарихий босқичнинг ўз дипломатик про- токоли ва маросими бўлган, уларда нафақат мамлакат- нинг анъаналари ва урф-одатлари, балки шу халқнинг ва унинг ҳукмдорининг маданият даражаси ҳам акс этган. Тарихий манбалар Марказий Осиё ҳудудида вужудга келган давлатларда дипломатик фаолият анчайин фаол бўлганлигидан дарак беради. Айниқса Амир Темур- нинг давлатида дипломатия юксак даража ва такомил- га эришди. Унинг даврида элчиларни қабул қилиш ва уларни ҳукмдор билан учрашувини ташкил қилиш би- лан шуғулланувчи махсус хизмат бўлган, шу муносабат билан махсус мирзо (маросимлар бошлиғи) мансаби ташкил этилган. Саройда хорижий элчиларни қабул қилиш махсус протокол ва маросимга кўра ташкил қилинган, унда давлатнинг қудрати, мустаҳкамлиги ва улуғворлиги, халқ ва ҳукмдорнинг маданият даражаси ва меҳмондўстлиги намойиш этилган.
Протокол ҳуқуқий категория сифатида
Замонавий протокол меъёрлари бутун дунёда тан олинган қоидалар ва тао- милларга асосланади, бу халқаро ҳуқуқий аҳамиятга эга. Умуман, дипломатик фаолият- нинг бирорта соҳаси дипломатик протокол ва маросим сингари турли қарама-қарши фикрларга ва доимий тор- тишувларга сабаб бўлган эмас. Шунинг учун диплома- тик протокол ва маросимлар қоидалари ҳамда меъёрла- рини тизимлаштириш ва мослаштириш, уларга ҳуқуқий мақом бериш зарурати барча даврларда мавжуд бўлган. 1815 йилдаги Вена конгресси ва Муқаддас итти- фоқнинг 1818 йилдаги Аахен конгресси шу мақсадларга, хусусан дипломатик ваколатхоналарнинг бошлиқлари (яъни элчилик ҳуқуқи бўйича) орасида етакчини белги- лашга бағишланди. Бу конгрессларда қабул қилинган ҳужжатлар, албатта, ҳали такомилдан йироқ эди, аммо ўз даври учун муҳим сиёсий ҳужжат бўлиб қолди ва деярли 150 йил халқаро муносабатлар меъёрлари ва қоидалари, шунингдек протокол ва маросим масалала- рини тартибга солиб келди. ХХ аср иккинчи ярмида дунё харитасида кўплаб янги давлатларни пайдо бўлиши ва дипломатик вако- латхоналар тизимини ривожланиши халқаро муноса- батлар қоидалари ва меъёрларини, шунингдек протокол соҳасини кодлаштириш бўйича янги ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳақидаги масалани кун тартибига қўйди. Бу соҳада дастлаб Миллатлар лигаси, сўнгра БМТ ва унга аъзо давлатлар кўплаб йиллар давомида тайёрлан- ган 1961 йилдаги дипломатик муносабатлар Вена кон- венцияси, шунингдек 1963 йилдаги консуллик муноса- батлар ҳақидаги Вена конвенцияси катта аҳамиятга эга бўлди. Ҳозирги пайтда бу умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга 189 давлат қўшилди (Ўзбекистон Республикаси 1992 йили 2 мартда бу конвенцияларга расман қўшилди).
Diplomatik protokolning asosiy kategoriyalari va printsiplariФайл
Начало формы
Конец формы
Дипломатик протоколнинг асосий категориялари ва принциплариФайл
Начало формы
Конец формы
Правовые нормы дипломатического протоколаФайл
Начало формы
Конец формы
Начало формы
Конец формы
Начало формы
Конец формы
Начало формы
Конец формы
Начало формы
Конец формы
2 ma'ruzaВидеоконференция BigBlueButton
Начало формы
Конец формы
2 ma'ruza MEOВидеоконференция BigBlueButton
Начало формы
Конец формы
2 лекция МЭО русВидеоконференция BigBlueButton
Начало формы
Конец формы
Мавзу 3: Давлатни тан олиш. Дипломатик алоқалар ўрнатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |