Жойларга ўтқазиш
Стол атрофига ўтқазиш – расмий нонушта, тушлик, кечки овқатни зиёфатларидагина ташкил қилинади.
Стол атрофига ўтказишда мансаб даражаси ҳисобга олинади, баъзан ёш даражасига ҳам қаралади, лекин асосан меҳмоннинг хизмат ва ижтимоий мавқеига қаралади. «Нонушта», «тушлик», «кечки овқат» туридаги қабул маросимларида меҳмонлар турли шаклдаги столлар атрофига қатъий белгиланган тартибда ўтқазилади. Стол атрофидаги жойлар ўнг қўл қоидасига асосан фахрлироқ ҳисобланади, бу маросим эгасининг чап қўли томонидагига қараганда ўнг қўл томонидаги жой- лар фахрлироқ жой эканлигини англатади. Агар маросимда аёллар ҳам бўлса, маросим бекаси- нинг ўнг томонидаги, фақат эркаклар бўлса, маросим эгасининг ўнг томонидаги жой стол ёнидаги энг фахрли жой ҳисобланади. Улардан узоқлашган сайин камроқ фахрли бўлаверади. Протоколда жойларни белгилашнинг қуйидаги усу- ли қўлланади: қаттиқ тўртбурчак қоғозлардан карточка- лар тайёрланиб, уларга қабул маросими иштирокчилари фамилиялари ёзиб қўйилади. Меҳмонлар йиғиладиган хонада ёки бевосита унга кириш жойидаги кичикроқ столдаги ўтириш режаси билан танишиш меҳмонларга тавсия қилинади. Агар қийинчилик туғилса официантга метрдотелга мурожаат қилинади, улар меҳмонга ўзи учун ажратилган жойни кўрсатиб ва унга кузатиб қўйиши керак. Меҳмонлар фамилиялари кўрсатилган карточкага қараб стол атро- фидаги ўз жойини топади, стул суянчиғини қўли билан ушлаб туради ва маросим эгалари таклифи билан стул- ларга ўтиради. Стол атрофига ўтқазиладиган қабул маросимла- рига бошқа одамни юбориш мумкин эмас, негаки меҳмонларни ўтқазиш тартиби уларнинг мавқеи ва мақомига қараб белгиланади.
Мавзу 8: Дипломатик ваколатхонанинг протокол вазифалари
Церемониал (маросим) ҳақида бир неча сўз. «Церемониал» сўзи юнончада ceremonia (иззат-икром, диний урф-одат) деб юритилган ва бирор тадбирни амалга оширишда белгиланган тантанали тартибни англатади. Диплома- тик соҳада бу олий раҳбарлар хорижий мамлакатларга ташриф буюрганда расмий кутиб олиш маросими, дав- лат бошлиғига хорижий элчи томонидан ишонч ёрлиғи топшириш маросими, спортда – қандайдир спорт тад- бирида (масалан, Олимпиада ўйинларида) очилиш (ёки ёпилиш) маросими, сарой ҳаётида – подшога тож кий- дириш маросими, одатий ҳаётда фуқаролик ҳолатини қайд этиш маросими.
Мавзу 9: Этикет тушунчаси, тарихий асослари, турлари, умуминсоний қоидалари
Протокол, этикет, маросим (церемониал): умумийлик ва фарқлари Кўпинча «протокол» тушунчасини «этикет» тушун- часи билан қориштириб юборишади. Протокол, дип- ломатик протокол ўзининг қатъий маъносида расмий тадбирлар, давлатлар ўртасидаги муносабатларга нис- батан қўлланади, протокол қисми сифатидаги этикет эса индивидуаллик хусусиятига эга бўлади. Протокол қоидаларига амал қилмаслик субъектларнинг (яъни давлатлар орасидаги) шундай муносабатларга таъсир қилиши мумкин, этикетга амал қилмаслик эса рўй бер- ган ҳолатга тўғридан-тўғри алоқаси бўлганларга таъсир қилади. Масалан, қабулда юксак хорижий меҳмон ша- рафига биринчи бўлиб нутқ сўзлаш – бу протокол, нутқ пайтида гапирмаслик ёки кавшанмаслик – бу этикет. Бошқача айтганда, агар протокол давлатлар ўртасидаги яхши сулукат ва ҳурмат кўриниши бўлса, этикет – бу дав- лат ва жамоат арбоблари, дипломатлар, бизнесменлар ва умуман одамлар ўртасидаги сулукат ва ҳурмат кўриниши ҳисобланади. Этикет қоидалари ва меъёрлари абадий эмас: алма- шаётган ҳар бир давр уларга ўз тузатишларини кирита- ди. Масалан, давлатлар пайдо бўлиши билан аста-секин давлатлараро (дипломатик) этикет пайдо бўлди. Унинг бошқача турлари ва кўринишлари ҳам мавжуд, умуман олганда этикет – бу умуминсоний маданиятнинг катта ва муҳим қисмидир ва ахлоқ маданияти, турмуш мадания- ти ва жамиятдаги мулоқот маданиятлари билан боғлиқ меъёрлар ва урф-одатларни ҳам ўз ичига олади (этикет ҳақида кейинги бўлимда батафсил сўзланади).
Мавзу 10: Протокол ва этикетнинг жамиятдаги ва ижтимоий хаётдаги ўрни
Ҳозирги пайтда этикетда кўрсатилган кўпгина шартлиликларни соддалаштиришга интилиш кузатиляпти. Бу даврнинг бир хусуси- яти ҳисобланади. Ҳаёт суръати, халқаро алоқаларнинг жадаллиги, ахборот-алоқа тизимлари ривожи, глобал- лашув, юз бераётган ижтимоий ўзгаришлар одамларнинг ахлоқига жуда кучли таъсир қиляпти. Умуман олганда протокол, этикет деган тушунчалар замонавий одамга керакми, улар сарой қабуллари ёки ўтган асрлар дипломатик томошалар сарқити эмасми, замонавий ишчан одамлар учун унинг қандай маъноси бор, деган бир қатор саволлар туғилади. Шу маънода ХХ аср бошида таниқли француз диплома- ти Жюль Комбон томонидан протокол ва этикетга бе- рилган қуйидаги таъриф ҳозирги замонга ҳам тегишли кўринади: «Ҳозирги пайтда протокол (этикет) қоидалари бироз эскирганга ўхшайди. Анъаналарнинг хусусияти шун- дай, яъни уларни танқид қилишади, лекин бўйсунишади. Уларга амал қилмай бўлмайди, масалан, черковга кириш- да бош кийим олинади, масжидга киришда пойафзал ечиладику».
Do'stlaringiz bilan baham: |