- Интерстициал яллиғланишнинг дастлабки даври
- 1.Интерстициал пневмония 2. Интерстициал гепатит 3.Интерстициал миокардит
- 1. Пневмосклероз 2. Жигар циррози 3. Кардиосклероз
ГРАНУЛЕМАТОЗ ЯЛЛИҒЛАНИШ - ГРАНУЛЕМАТОЗ ЯЛЛИҒЛАНИШНИНГ МАКРО- ВА МИКРОСКОПИК БЕЛГИЛАРИ
- Ўпка милиар сил тугунчаси Ўпка, сил тугунчаси Юрак, ревматик тугунча
ЁТ ТАНАЧАЛАР АТРОФИДАГИ ЯЛЛИҒЛАНИШ - Сут бези, гел атрофидаги склероз Сут бези, силикон атрофидаги склероз
ПОЛИП ВА КАНДИЛОМАЛИ ЯЛЛИҒЛАНИШ - Меъда, полиплар (макро-) Меъда, полит (микро-)
Специфик яллиғланиш белгилари - 1. Хар бир махсус яллиғланиш турининг ўз қўзғатувчиси бўлади.
- 2. Специфик яллиғланишда пролифератив тўқима реакцияси устун туради ва ҳар хил касалликка хос гранулёмалар пайдо бўлади.
- 3. некроз келиб чиқади: агар тўқимада альтератив реакция устун бўлса, гранулема шаклланмасдан олдин бирламчи некроз юзага келади.
- 4. Клиник-морфологик жиҳатдан хилма-хилдир.
- 5. Специфик яллиғланиш сурункали тарзда тўлқинсимон кечади.
Специфик яллиғланиш турлари - Сил касаллигида яллиғланиш ўчоғларида 3 хил тўқима реакциялари кузатилади: алтератив (казеоз, колликвацион некроз), экссудатив ва продуктив. Улар алохида махсусликка эга бўлиб, сил касаллиги гранулемасини пайдо қилади. Гранулема марказида детрит-некроз, атрофида эпителиоид хужайралар халқа кўринишида жойлашади, ундан чеккароқда лимфоцитлар плазмоцитлар, макрофаглар ўрин олади. Сил касаллиги гранулемасига хос нарса, бу гигант хужайралар учрашидир, у Пирагов-Лангханс (муаллифи) хужайраси дейилади.
- Захм касаллигида хар бир шаклида /даврларида/ окиш спирахетага карши тўқима реакцияси ҳам ҳар хил бўлади. Бирламчи даврда продуктив-инфильтратив, иккиламчи даврда экссудатив реакция терида кузатилиб, оқиш спирохетанинг тез тарқалишига олиб келади. Учламчи даврда /гуммоз кўриниш/ продуктив-некротик жараёнлар специфик гуммалар кўринишида юзага чиқади.
- Махов касаллигининг типик шаклида продуктив яллиғланиш специфик лепраматоз инфильтратлар ва гранулёмалар кўринишида бўлади. Махов таёқчалари одатда гранулёмада ҳам ҳужайра ичида, ҳам ҳужайрадан ташқарида жойлашади. Кўпинча улар гигант макрофагларда Шарах, Вирхов ҳужайраларида учрайди. Вирхов ҳужайрасида микобактериялар ҳудди “пачкадаги сигарета” ларга ўхшаб жойлашган бўлади.
- Манқа касаллигида нейтрофил лейкоцитлар аралаш эпителиоид ҳужайралардан иборат гранулёмалар пайдо бўлади. Бу тугунчалар кўпинча тез некрозга учраб, йиринг бойлаб ириб кетади.
- Склерома касаллигини Волкович-Фриш таёқчаси чақиради. Гранулёма кўпинча буруннинг шиллиқ пардасида ривожланади. Пролиферация ўчоғида плазматик, эпителиоид ва лимфоцитлар кўпаяди. Ҳужайралар орасида гиалин шарлари кўп бўлади. Цитоплазмаси оч рангда бўлган йирик ҳужайралар /Микулич ҳужайралари/ пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |