118 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
119
Ушбу жараённинг жадаллашувига хизмат қилувчи омиллардан бири болалар нутқини илк,
мактабгача ёшда бўлган даврда ота-оналар билан ҳамкорликда фаолиятга жалб этиш асосида юзага
келувчи коммуникация жараёнида шакллантириш саналади.
Модомики, болани жамиятга муваффақиятли мослашувининг асосий омили унинг коммуникатив
малакаси саналар экан, коммуникатив универсал ўқув ҳаракатларини ривожлантириш кохлеар имплантли
болалар таълимининг энг асосий вазифаси ҳисобланади. Коммуникатив универсал ўқув ҳаракатларини
ривожлантириш кохлеар имплантли боланинг инклюзив таълим муҳитига муваффақиятли уйғунлашуви
учун зарурдир.
Коммуникатив ривожланиш ўз ичига қуйидаги таркибий тузилмадан иборат мулоқотдаги
компетентликни: ўзгаларга нисбатан мулоқотдаги ва ҳамкорликдаги фаолият шерик сифатида
муносабатда бўлиш; эшита олиш ва мулоқотнинг мақсад ва вазифаларига мос равишда диалог олиб
бориш маҳорати; жамоавий муаамоларни ҳал этиш ва қарорларни қабул қилишда иштирок этиш;
катталар ва тенгдошлари билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш ва бунда эркин мулоқотни таъминловчи
коммуникациянинг вербал ва новербал воситаларини шакллантиришни назарда тутади.
Кохлеар имплант амалиётини ўтказган, нутқий реабилитация давридан муваффақиятли ўта
бошлаган ҳамда таълим муассасаси ўқув-тарбия жараёнига жалб этилган тарбияланувчининг ота-
онасига ва тенгдошларига бўлган ижобий муносабати кўрсатгичлари асосида унинг муассасадаги
ва ундан ташқаридаги хулқи, шунингдек фанларни муваффақиятли ўзлаштириши учун асос бўлади.
“Бола – педагог” муносабати тизими ўқувчи ҳаётининг ажралмас бир қисмига айланиб, унинг кейинги
ҳаётида ўчмас из қолдиради. Шундан келиб чиқадики, боланинг ривожланиши жараёнидаги асосий
эътиборни коммуникацияга қаратиш лозим. Зеро, айнан боланинг ота-онаси, ўқитувчиси, тенгдошлари
билан мулоқоти шахсий фаолиятини бошқаришнинг шаклланишига кўмак беради. Мулоқот жараёни,
йўллари, таркиби ўқувчида атроф
-
оламни тушунишни, атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ҳамда
ўзига муносабатни шакллантиради. Шундай қилиб, муассасада кузатиладиган эшитиш тажрибаси
катта бўлмаган бола коммуникатив маҳоратининг шаклланмаганлиги, коммуникатив характердаги
қийинчиликлар нафақат ўқув материалини ўзлаштиришида, балки унинг шахсий ривожланишида ҳам
қийинчиликларга олиб келади.
Коммуникатив маҳорат деганда ўз фикрини тўғри, саводли, тушунарли етказиб бериш, ўз
ҳаракатларини тўғри тузиш маҳорати, инсон психологиясини тўғри тушуниш: керакли интонацияни, қўл
ҳаракатини танлаш маҳорати, бошқа инсонларни тўғри ажрата олиш маҳорати; суҳбатдошни қўллаб-
қувватлаш: унинг ўрнига ўзини қўйиш, унинг ҳаракатларини тахмин қилиш, ҳар бир суҳбатдошга мос
равишда энг самарали мулоқот турини танлаш маҳоратлари тушунилади. Масалан, суҳбат мавзусини
қўллаб-қувватлаш, унинг асосий мавзусини очиб бериш, бошқалар нутқидаги мавзу ва асосий ғояни
аниқлаш, ўзи фикрини исботлашда бирор-бир далиллар ва исботларни келтириш малакаси шулар
жумласидандир.
Кохлеар имплантли ўқувчиларда коммуникатив лаёқатнинг пайдо бўлиши кечикиб, муассасага
энди келган болалар атрофдагилар билан ўзаро муносабатга кириша олмайдилар, ўқув ҳамкорлиги
кўникмаларига эга бўлмаганлиги боис уларни муассаса таълимига тайёрлаш вазифаси ўта долзарб
масала ҳисобланади. Бунда, шубҳасиз, боладаги коммуникация кўникма, малакаси шахсининг
ривожланишига боғлиқлигига алоҳида эътибор бериш муҳим.
Ўқувчиларда коммуникатив маҳоратни ривожлантирувчи машғулотлар ўзида:
• фикрларини тўғри, саводли тушунарли қилиб етказиш;
• мулоқотдаги шеригидан ахборотни тушунарли (онгли) қабул қилиш;
• хулқини тўғри ташкил этишга қаратилган маҳоратлар;
• мулоқотдошларининг психологиясини тушуна олиш;
• зарурий бўлган қўл ҳаракат ва ишоралари, оҳанг (интоннация)ни қўллай олиш, суҳбатдошига
нисбатан ҳамдард бўлиш, суҳбатдошининг реакциясини пайқай олиш кабиларни мужассамлаган
бўлиши керак
.
Алоҳида қайд этиш лозимки, коммуникатив маҳоратни шакллантириш жараёнининг самарадорлиги
педагог томонидан ўқувчилар билан ишлашнинг ўзига хос бўлган шаклларини танлашга боғлиқ. Ўқувчилар
муваффақиятли мулоқотга киришишларига эришиш учун педагог коммуникатив ёндашувнинг асосий
хусусияти бўлган “мулоқот қилиб мулоқотга ўргатиш” тамойилига риоя қилиши муҳимдир.
Коммуникатив кўникмани ривожлантириш – мунтазам педагогик жараён ҳисобланиб, тарбияланувчи
ва педагогнинг ўзаро биргаликдаги фаолиятга интилишини талаб қилади. Шакллантирилган коммуникатив
маҳорат шахснинг янги хусусиятлари бўлиб, улар шахс томонидан ўзлаштирилади ва унинг ютуқларига
айланади. Мулоқотчан бола эшитиш ва тинглай олиш қобилиятига эга ҳамда суҳбатдошини эшита олиш
билан бирга уни тушунади ва ҳамдард ҳам бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |