116 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
117
КОХЛЕАР ИМПЛАНТЛИ БОЛАЛАР КОММУНИКАТИВ МАЛАКАЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМГА ТАЙЁРЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Л.
Муминова
Ўзбекистон Республикаси БИММ илмий ишлар бўйича директор ўринбосари
П.ф.д, профессор,
Д.
Назарова
П.ф.н., доцент
Аннотация.
В статье освещается система работы по развитию коммуникативных навыков детей с
кохлеарной ипмлантацией.
Ключевые слова:
дети с кохлеарной имплантацией, инклюзивное образование, коммуникативные
навыки, адаптация, реабелитационный период, принципы специальных мероприятий.
Янги Ўзбекистон
ривожланишининг ҳозирги босқичида ташаббускор ва мулоқотга киришувчан
инсонларга талаб ортиб бормоқда. Мазкур кўникма ва компетенциялар шахснинг тез ўзгарувчи жамият
ҳаётий вазиятларига мослаша олишларида асосий ўринни эгаллайди. Шу боис таълимнинг натижавийлиги
ҳар бир битирувчида мазкур кўникма ва компетенцияларнинг ривожланганлик даражаси билан боғлиқ
ҳолда белгиланмоқда.
Эшитиш анализаторининг асосий вазифаси нутқни идрок қилишдан иборат бўлиб, у нутқ
шаклланишининг омили саналади. Нутқ инсоннинг сўз-мантиқий
тафаккури, мулоқотнинг муҳим
воситаси бўлиб хизмат қилади. Бола эшитиш идрокининг бузилиши оқибатида ўзгалар билан мулоқотга
кириша олмаслиги оқибатида нутқни эгаллай олмаслиги ҳамда жамият аъзоларидан яккаланиб қолиши
натижасида ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишида қатор муаммоларни юзага келтиради.
Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасидаги кўпгина ютуқлар таълим тизими, хусусан,
кар ва заиф
эшитувчилар таълимида ҳам янги йўналишдаги тадбирларнинг юзага келишига туртки берди. Физика
ҳамда тиббиёт соҳасининг бирлашуви эшитишни тиклаш мақсадида кохлеар имплантация жарроҳлик
амалиёти йўлга қўйилди. Бундай амалиёт нафақат тиббиёт, балки таълим тизими учун муваффақиятли
технологиялардан бири саналмоқда. Кохлеар имплантация – эшитиш сезгиларини тиклаш мақсадида
жарроҳлик йўли билан ички қулоқда жойлашган эшитиш нервларининг афферент толаларига бевосита
электр қўзғатувчилик вазифасини бажарувчи электрод тизимларни улашни амалга оширувчи жараён
ҳисобланади. Бироқ, имплантация қилиш муваффақиятнинг ярми ҳисобланиб, иккинчи ярми узоқ
реабилитация ва машғулотлар жараёнида амалга оширилади. Яъни эшитиши кохлеар имплант ёрдамида
тикланган беморларнинг эшитувчилар жамиятига уйғунлашувида нафақат тиббиёт соҳаси вакиллари,
балки операциядан кейинги даврда асосий юклама махсус педагогика соҳаси вакилларига тушиши сир
эмас. Лекин мамлакатимизда жарроҳлик амалиётининг амалга оширила бошланганига ўн йилдан ошган
бўлишига қарамай, мазкур тоифа болалари билан нутқ устида олиб борилиши лозим бўлган тадбирлар
етарли даражада назарий ва методик жиҳатдан асослаб берилмагани боис, болалар абилитацияси ва
реабилитацияси даражасининг муваффақиятига тўсқинлик қилмоқда. Шу боис махсус таълим соҳаси
педагоглари: сурдопедагог ва логопедларни кохлеар имплантли болалар реабилитацияси иш тизими
мазмуни билан таништириб бориш муҳим саналади.
Операциядан кейин дастлабки созламалар амалга оширилгач, болалар
атрофдаги товушларни
эшитишни бошлайдилар. Бироқ, имплантациядан сўнг вазият бутунлай бошқача кўринишда бўлиши
кузатилади: болаларда сезиш қобилиятлари, товушларни фарқлаш, фонематик таҳлил ва синтез йўқ
ёки ёш меъёридан сезиларли даражада орқада қолади. Шу сабабли, улар реабилитация жараёнидан
ўтишлари лозимдир. Яъни бу даврда болага эшитиш имкониятини беришнинг ўзи етарли бўлмай, унга
тинглашни, нутқни идрок этишни ва мулоқот қилишни ўргатиш лозим. Нутқни ривожлантириш жараёни
барча керакли босқичлар: овозга жавоб беришдан тортиб, нутқ ва мулоқот қобилиятларини ўз-ўзидан
шакллантиришгача ўтиши керак.
Кохлеар имплантациядан кейинги реабилитация таркиби қуйидаги босқичлардан иборат:
• Нутқ процессорини созлаш;
• 4 таркибий қисмдан иборат бўлган эшитиш ва нутқни
ривожлантириш;
• эшитиш диққати ва хотирани фаоллаштириш;
• овоз фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар;
• фаол ва нофаол сўз
бойлигини кенгайтириш;
• жумлали нутқни шакллантириш.