78 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
79
ўрганиши бу технологиянинг аҳамиятли томони ҳисобанади. Болаларни мулоқотга ўргатишда уларнинг
луғат захиралари асосий омил саналади. Болаларни адабий тил меъёрларига риоя қилишга ўргатиш
зарур. Албатта, бунда тарбиячининг ҳам нутқи равон бўлиши керак. Мактабгача таълим муассасасининг
вазифаси болаларда равон сўзлашув нутқни (диалогик нутқ) ва монологик нутқни ривожлантиришдан
иборат [5].
Болаларни синоним ва антоним тушунчаси билан таништириш учун унинг мактабга боришини кутиш
шарт эмас, балки болалар боғчасиданоқ бу тушунчаларни билишини тўғри деб ҳисоблаймиз. Болалар
ривожланишига қўйиладиган давлат талабларида жами бешта ривожланиш соҳаси бўлиб, унинг учинчи
ривожланиш соҳаси “нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари” деб номланади. Унга кўра 6–7 ёшли
болалар гапдан синоним ва антонимларни топа олади ва берилган сўзларга уларни мослайди, кўп
маъноли сўзларнинг турли маъноларини фарқлайди, турли гапларни тузади, шахсий тажрибасига таяниб,
расм юзасидан тасвирий ҳикояни мустақил тузиши [2] белгиланган. Шундан келиб чиқиб синоним
ва антонимларни қўллаб ташкил қилинган сўз ўйинлари мулоқот кўникмаларини мустаҳкамлашга
ишонамиз.
Болаларнинг фикрлаш дунёси савод чиқариш, математикани ўрганиш, нутқ ўстириш машғулотларини
ўзлаштиришида зарур ҳисобланади. Фикрлаш фаоллиги боланинг воқеа-ҳодисаларга тезкорлик
билан муносабат билдиришида намоён бўладиган, мулоқотга киришиш, ўз-ўзини англаш, ўзи ва
атрофидагиларга баҳо бера олиш, ўз фаолиятини таҳлил қила олиш кўникмаларига эгалигидир [4, 10-
бет]. Болаларнинг фикрлаш дунёси кенг бўлса
,
тузиладиган матн ҳам болалар ёш хусусиятидан келиб
чиқиб мукаммал бўлади. Мукаммал тузилмаган матнда гаплар занжири бўлса-да, бироқ улар мазмунан
уланмай қолиши мумкин. Фикрлаб тузилган матн ўз-ўзидан бир-бири билан мазмунан боғланади.
Шундай экан, болаларнинг мулоқот кўникмалари билан бир қаторда уларнинг фикрлаш фаолиятини
ҳам унутмаслик лозим.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, инсониятнинг зарур маънавий эҳтиёжларидан бири – бу
мулоқотга бўлган эҳтиёжнинг мавжудлигидир. Мулоқот қилишда кимга нисбатан мулоқот амалга
оширилаётгани аҳамиятли саналади. Сабаби, мактабгача ёшдаги болаларга катталар учун қилинадиган
муносабат тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун болалар билан мулоқотга киришишда уларнинг ёш
хусусиятлари доим инобатга олиниши зарур. Шу билан бирга уларни мулоқотга ўргатишда ўйин фаолияти
яхши самара беришини унутмаслигимиз лозим. Ота-оналар ҳам болалар билан сўз ўйинларини ўйнаб
туришлари зарур. Сабаби, ҳар қандай тарбия ҳам оиладан бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |