78 •
1 APRIL 2022
•
ВОСПИТАНИЕ НОВОГО ПОКОЛЕНИЯ В ЭПОХУ ГЛОБАЛЬНОГО ПРЕОБРАЗОВАНИЯ
RAISING A NEW GENERATION IN ERA OF GLOBAL TRANSFORMATION •
1 APRIL 2022
•
79
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ МУЛОҚОТ КЎНИКМАЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ
А. Исабаева
Наманган давлат университети таянч докторанти
Аннотация
. В статье анализируются способы развития коммуникативных навыков у детей
дошкольного возраста. Помимо воспитателей упоминалась и родительская ответственность в развитии
речи у дошкольников и давались соответствующие рекомендации.
Ключевые слова
: общение, мышление, беглая речь, написание текста по картинкам, словесные игры,
синонимы, воспитательные и родительские задания.
Мамлакатимизда илк ва мактабгача ёшдаги болаларга самарали таълим-тарбия бериш ҳамда
қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти”[2]
қабул қилинди. Болалар нутқини ўстириш масаласи доим асосий вазифалардан бири бўлиб саналиб
келинган. Бунда даставвал болаларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантириш асосий вазифа қилиб
қўйилади. Мулоқот боланинг ақлий ва ижтимоий ривожланишининг энг муҳим омилларидан биридир.
Алоқа етишмаслиги ва чекланиши боланинг ривожланишини секинлаштиради ва қашшоқлаштиради[3,
175-бет]. Мактабгача ёшдаги болалар нутқини ривожлантириш мураккаб психологик жараён бўлиб,
у фақат боланинг эшитган нутқига тақлид қилишидан иборат эмас. Бу жараён болаларда мулоқот
фаолиятини ривожлантириш ва биринчи навбатда, мулоқотга эҳтиёж мавжудлиги билан боғлиқдир.
Нутқни ривожлантириш нафақат болани атроф-муҳит билан таништириш, балки уни умумий руҳий
ривожлантириш учун ҳам зарур.
Мактабгача ёшдаги катта болалар нутқини ривожлантиришда эришилган асосий натижалар мулоқот
соҳасидаги чуқур ўзгаришлар билан боғлиқдир. Тенгдошлар билан мулоқот қилиш биринчи ўринга ўтади.
Бола ўз тенгдошини катталардан афзал кўра бошлайди. Ўйин жараёнидаги ўртоғига қаратилган нутқ
катталар билан бўлган мулоқотга қараганда анча мазмунлироқ бўла бошлайди. Шерик билан диалог
– мувофиқлаштирилган предметли ва нутқий фаолият тусига эга бўлади. Болалар энди қўшнилари
эътиборини жалб қила оладилар, ўзлари ҳам унинг ишлари ва билдирган фикрлари билан қизиқадилар.
Мактабгача бўлган ёш болаларнинг туғилган пайтидан етти ёшгача, то уларга умумий ўрта таълим
ташкилотларида таълим бериш бошланган пайтга қадар бўлган ёши [1] ҳисобланади. Айнан мактабгача
бўлган ёшда болалар фаол, чегара билмайдиган, қизиқувчан ёш ҳисобланади. Лекин болалар улғайгани
сари улардаги тартиб-интизом тушунчалари мустаҳкамланиб боради ва бу уларнинг таълим олишида
зарур саналади. Шу билан бирга болалардаги мулоқот билан боғлиқ ўзгаришларини ҳам кузатиш
мумкин. Мулоқот сўз ва нутқ билан бирга амалга ошади. Бироқ, она ва янги туғилган чақалоқ ўртасида
ҳам ўзаро мулоқот мавжуд дейиш мумкин. Фақат у сўзсиз, меҳр-муҳаббатга йўғрилган мулоқотдир.
Бола бевосита онасидан эшитган алласига жавобан уйқу ёки табассум билан жавоб беради. Мана шу
жараённи ҳам қайсидир маънода мулоқот дейиш мумкин. Ҳар қандай ҳолда ҳам оилада мулоқотга кўп
вақт ажратиш ҳар қандай технологиядан устун саналади. Мулоқот маданиятида эса тинглай билиш ҳам
муҳим шартлардан биридир. Мулоқот – инсонларнинг бир-бирига бўлган ишончини оширишга хизмат
қилади. Ишончнинг эса аввало ота-оналарга нисбатан шаклланишини маъқул деб ҳисоблаймиз. Айнан
шунинг учун ҳам ота-оналар оилада болалар билан мунтазам мулоқотга киришишларини тарафдоримиз.
Болаларнинг мулоқот кўникмасини ривожлантиришда аниқ бир тизим йўқ, лекин турли таклифлар бор.
Агар бола нутқи равон, сўз бойлиги етарли бўлса, унинг мулоқотга киришиши осон бўлади. Айниқса,
болаларнинг оғзаки нутқини ўстиришда сўзлаб бериш кўникмаларини ривожлантириш катта ўрин
эгаллайди. Болаларни бирор
-
бир матнни сўзлаб беришга ўргатишдан аввал уларга матн тузишни
ўргатиш тўғри деб ҳисоблаймиз. Агар бола мустақил матн туза олса, у албатта ўзи тузган матнни сўзлаб
бера олади ва натижада унда оғзаки нутқ билан бирга мулоқот ҳам ривожланади. Бизнингча, болаларни
мулоқотга ўргатишда (ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) расмлар асосида тузилган матн улардаги
бу кўникмани ривожлантиришга асос бўлади. Расм асосида матн тузиш сўз бойлиги юқори ва нутқида
камчилиги бўлмаган болалар учун мураккаб вазифа эмас.
Илк қадам давлат дастурига асосан тарбиячилар ўз имкониятларидан келиб чиқиб ижодий
ёнгашган ҳолда машғулотларни олиб боришлари ҳам мумкин. Лекин ҳамма тарбиячилар ҳам машғулот
мақсадини очиб бера олишяптими? Агар ҳар бир мавзуни тўлалигича очиб беришга хизмат қиладиган
махсус методика тавсия қилинса, махсус машғулот олиб бориш тартиби белгиланса (бунда болаларнинг
марказларда ишлаш хоҳишлари ҳам инобатга олинган ҳолда) ва шундагина яна тарбиячининг креатив
ёндашиши учун имкон берилса
,
бизнингча, бунда ўйланган мақсадга албатта эришилади.
Тарбиячининг болалар билан ишлаши давомида болалар луғат бойлигида мавжуд бўлмаган сўзларни
Do'stlaringiz bilan baham: |