V БОБ
МЕРОСНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР
§ 5.1. Меросни қабул қилиш бўйича харажатлар . . . . . . . . . . 103
VI БОБ
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ БЎЙИЧА ЮЗАГА КЕЛАЁТГАН
ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНГАН
ХАЛҚАРО КЕЛИШУВ ВА ШАРТНОМАЛАРДА
ТАРТИБГА СОЛИНИШИ
§ 6.1. Ворислик ҳуқуқи бўйича юзага келаётган
ҳуқуқий муносабатларнинг халқаро келишув ва
шартномалар асосида тартибга солиниши . . . . . . . . . 115
VII БОБ
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИГА ОИД НИЗОЛАР БЎЙИЧА
ИШНИ СУДДА КЎРИШГА ТАЙЁРЛАШ
§ 7.1. ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИГА ОИД НИЗОЛАРНИ
СУДДА КЎРИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА ҲАЛ ҚИЛИШ . . . . . . 125
VIII БОБ
МЕРОС ҲУҚУҚИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА
ТУЗИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР НАМУНАЛАРИ
. . . . . . . . . . . 131
IX БОБ
СУД ҚАРОРЛАРИ НАМУНАЛАРИ
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 147
Суд амалиёти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 163
X БОБ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВОРИСЛИК ВА
МЕРОСГА ТААЛЛУҚЛИ МЕЪЁРИЙ ҲУҚУҚИЙ
ҲУЖЖАТЛАРДАН КЎЧИРМАЛАР
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 179
5
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИГА ОИД МУҲИМ АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА
Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ соҳаси
тубдан ислоҳ этилиб, одил судловни амалга оширувчи суд
ҳокимияти
мустақиллигини
таъминловчи,
инсон
ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига асосланган
ҳуқуқий тизим шаклланди. Суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш
ва либераллаштириш бўйича босқичма-босқич амалга оширилган
ислоҳотлар давомида демократик талаблар ва стандартларни
инобатга олган ҳолда қонунчилик такомиллаштирилди, суд
кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишнинг замонавий демократик
тамойилларга асосланган тизим яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси
билан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
Фармони Ўзбекистонда истиқлол йилларида Биринчи Президентимиз
раҳнамолигида олиб борилган ислоҳотларнинг самарасини янада
ошириш билан бир қаторда жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш
ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳот қилишнинг янги даврини
бошлаб берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини
тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши эса суд
ҳокимияти обрўсини ошириш ва суд мустақиллигини мустаҳкамлашда
муҳим аҳамиятга эга бўлди. Фармонда суд ҳокимиятининг чинакам
мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги
ва нуфузини ошириш, судлар тузилмасини ҳамда судьялик
лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада
такомиллаштириш бўйича қатор амалий чоралар белгиланди. Ана шу
ва бошқа қатор ташкилий-ҳуқуқий чораларнинг амалга оширилиши
суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштиришга қаратилган бўлиб, суд
ҳокимияти ва судлар мустақиллигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин
эгаллайди. Бу эса ўз ўрнида, аҳолининг судларга бўлган ишончининг
ошишига, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларининг суд томонидан
кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлашга кенг имкон яратади.
Қайд этиш жоизки, юқоридагиларнинг барчаси суд кадрларини,
айниқса, фуқаролик ишлари бўйича судьялик лавозимига биринчи
марта тайинланган шахслар томонидан тайёргарлик ва стажировка
Do'stlaringiz bilan baham: |