Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
20
Юқорида қайд этилган Пленум қарорининг 4-бандида мерос 
қолдирувчи томонидан тузилган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва 
шу каби битимлар унинг ўлимидан сўнг ҳақиқий эмас деб топилганда 
қайтарилган мулк ҳам мерос таркибига киритилиши мумкинлиги 
тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг 
учинчи қисмига кўра ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида 
ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси 
билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган 
шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу 
модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар 
бундан мустасно.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида иморат қурилган ер 
участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик 
қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг 
ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд 
томонидан эътироф этилиши мумкинлиги белгиланган. 
Демак, мерос қолдирувчининг ўзбошимчалик билан қурилган 
иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳуқуқи қонунда 
назарда тутилган ва мерос қолдирувчи вафот этмасдан олдин ушбу 
ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин бўлган, бироқ унга боғлиқ бўлмаган 
ҳолатларга кўра (вафот этиши) фойдаланмаган. Шунинг учун 
ўзбошимчалик билан қурилган ва ҳали мулк ҳуқуқи эътироф этилмаган 
иморатнинг ўзи мерос таркибига киритилиши мумкин бўлмаса-да, 
аммо мерос қолдирувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга 
нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳуқуқи мерос сифатида 
меросхўрларга ўтиши мумкин. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 
2011 йил 20 июлдаги 5-сонли қарори 4-бандида берилган 
тушунтиришларга кўра биргаликдаги умумий мулк иштирокчиси вафот 
этган тақдирда мерос унинг ҳиссасига тўғри келадиган умумий мол-
мулкка нисбатан, мол-мулкнинг натура ҳолида бўлишининг иложи 
бўлмаганда эса, бундай улушнинг қийматига нисбатан очилади.


21
Агар маънавий зарар етказган шахс вафот этган бўлса, ушбу 
маънавий зарарни қоплаш учун белгиланган компенсация суммасини 
тўлаш мажбурияти вафот этган шахс – мерос қолдирувчининг мулкий 
мажбурияти ҳисобланади ва меросхўрларга ўтиши ҳамда меросхўрлар 
ушбу компенсацияни олинган мерос мулки қиймати доирасида 
тўлашлари лозим.


ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
22
Маънавий зарарни қоплаш учун компенсацияни талаб қилиш ҳуқуқи 
мерос қолдирувчининг ўз шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ 
ҳисобланади, шунинг учун ушбу ҳуқуқ мерос таркибига киритилиши ва 
меросхўрларга ўтиши мумкин эмас.
Агар маънавий зарар учун даъвогарга компенсация тўланиши 
лозимлиги тўғрисидаги суд қарори бўлса, бироқ даъвогар ушбу 
компенсацияни олишга улгурмасдан вафот этган бўлса, бу ҳолатда 
компенсация суммалари мерос таркибига киради. 

Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish