ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
210
Нотариуслар томонидан васиятнома тасдиқлангандан кейин
васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, васиятномани
тасдиқлаш санаси ва реестр рақами ҳамда унга ўзгартириш
киритилганлиги ёки бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар
васият қилувчининг доимий прописка қилинган жойдаги мерос
расмийлаштириладиган давлат нотариал идорасига ўн кун муддатда
юборилиши лозим.
Ушбу маълумотларни олган нотариус уларни васиятномаларни
ҳисобга олиш алифбо китобига киритади.
20-§. Мерос мулкининг қўриқланишига доир чора-тадбирлар
кўриш
205. Қонуннинг 52-моддасига мувофиқ мерос очилган жойдаги
нотариус, башарти қонун бўйича меросхўрларнинг ёки васият
мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларнинг, кредиторлар ёки
давлатнинг манфаатлари учун зарур бўлса, жисмоний ва юридик
шахсларнинг хабарига кўра ёки ўз ташаббуси билан мерос мол-
мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради.
Агар қонун бўйича меросхўрлар бўлмаса ёки номаълум бўлса,
маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органи меросни бошқарувчи тайинланишини сўраб
нотариусга мурожаат этиши лозим.
(205-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия
вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами
2090-1, 20.05.2010 й.) таҳририда - ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 160-модда)
206. Агар мерос қолдирувчининг мол-мулки ёки унинг бир қисми
мерос очилган жойдан ташқарида бўлса, мерос очилган жойдаги
нотариус бу ҳақда мерос мол-мулк жойлашган ердаги нотариусга
мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўриш
тўғрисида топшириқ юборади.
Мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўрган
нотариус мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорасига кўрилган
чора-тадбирлар ҳақида хабар қилади ва мерос мол-мулк рўйхатининг
нусхасини юборади.
207. Мерос мол-мулкини қўриқлашга доир ишларни амалга ошириш
жараёнида нотариус ушбу мол-мулкнинг қўриқланишини таъминловчи
қуйидаги чора-тадбирларни кўради:
211
мерос очилган жойини аниқлайди;
яшаш жойи маълум бўлган меросхўрларни мерос очилганлиги
ҳақида ва мол-мулкни рўйхатга олиниши тўғрисида хабардор қилади;
ўлим фактини тасдиқлаш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани ёки
ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани талаб қилади,
гувоҳноманинг нусхаси мерос ишида қолдирилади;
мерос мол-мулкни қўриқлашга дастлабки чора-тадбирлар кўрилган
ёки кўрилмаганлигини, агар кўрилган бўлса, унда бу чора-тадбир ким
томонидан кўрилганлигини, мерос қолдирувчининг мол-мулки турган
хона (хоналар) муҳрланганлигини, бу хонанинг (хоналарнинг) калити
кимдалигини аниқлайди;
мерос бўлиб қолган мол-мулкни рўйхатга олиш тўғрисида
меросхўрлар ёки бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилади.
208. Мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган
меросхўрлар ёки бошқа шахслар ўз хоҳишлари билан рўйхатга олиш
учун мол-мулкни тақдим этган тақдирдагина нотариус ушбу мол-
мулкни рўйхатга олади.
Агар мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган
меросхўрлар ёки бошқа шахслар мол-мулкни рўйхатга олишга
қаршилик қилишса, нотариус мол-мулкни хатлаш учун тақдим этишдан
бош тортганлик тўғрисида далолатномани тузади ва меросхўрларни
бу ҳақда хабардор қилади, уларга бу масала юзасидан даъво
билан судга мурожаат этиш ёки даъвони таъминлаш мақсадида суд
тартибида мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқларини тушунтиради.
Агар рўйхатга олиш учун жойига чиқилганда рўйхатга олиниши
лозим бўлган мол-мулк мавжуд бўлмаса ва меросхўрлар ёки
бошқа шахслар томонидан олиб кетилган бўлса, нотариус мол-
мулк мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки мол-мулк олиб кетилганлиги
тўғрисида далолатнома тузади ва бу ҳақда меросхўрларга ёки бошқа
манфаатдор шахсларга хабар беради, уларнинг бузилган ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва мол-мулкни қайтариш талаби билан ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқини тушунтиради.
209. Рўйхатга олиш далолатномасида қуйидагилар кўрсатилиши
лозим:
мерос мол-мулк тўғрисидаги хабар ёки уни қўриқлашга доир чора-
тадбирлар кўриш тўғрисидаги топшириқнинг келиб тушган санаси;
рўйхатга олиш санаси, рўйхатга олишда иштирок этувчи
шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Do'stlaringiz bilan baham: |