Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
202
Реестрдаги тартиб рақамларининг рақамланишида хатоликка йўл 
қўйилса, алоҳида маълумотнома тузган ҳолда у нотариуснинг имзоси 
ва муҳри билан реестрга елимланиб қўйилади.
Реестрдаги ёзувларда хатоликка йўл қўйилганда мазкур 
Йўриқноманинг 19-бандига риоя қилган ҳолда тузатишлар киритилади. 
Ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилиги шаҳодатлантирилганда 
ҳужжатнинг ҳар бир нусхасига алоҳида реестр рақами берилади. 
Тасдиқловчи ёзувда рақамлар шу тартибда кўрсатилади.
Реестрнинг тартиб рақамлари ҳар бир календарь йил бошида 
биринчи тартиб рақамидан бошланади.
Реестрлар ип ўтказиб тикилиши ва уларнинг варақлари 
рақамланиши 
лозим. 
Варақларнинг 
сони 
ҳудудий 
адлия 
бошқармаларининг бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарларидан бири 
томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
26. Тасдиқланиб берилаётган ҳужжат тегишли давлат божи 
тўланиб, тарафлар (тараф) томонидан имзоланганидан сўнг нотариус 
томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади ва реестрда қайд этилади. 
Реестрга ёзувлар давлат нотариал идорасининг ваколат берилган 
бошқа ходими томонидан ҳам киритилиши мумкин. Ҳужжатни олаётган 
шахс реестрга фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзади ва 
имзолайди.
Шаҳодатлантирилиб берилаётган ҳужжат тегишли давлат божи 
тўланиб, ҳужжат муайян шахс томонидан имзоланганидан ёки 
ҳужжатнинг тўғрилиги текширилганидан сўнг нотариус томонидан 
имзоланиб, муҳр қўйилади ҳамда нотариус (нотариал идоранинг 
бошқа ходими) томонидан реестрга қайд этилади. Ҳужжатни олаётган 
шахс реестрга фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзади ва 
имзо қўяди.
27. Икки ёки ундан ортиқ нотариус фаолият кўрсатаётган давлат 
нотариал идораларида ҳар бир нотариус учун алоҳида реестр 
тутилиши керак. Бундай ҳолларда ҳар бир реестрга мустақил индекс 
берилади. Ҳужжатлардаги реестр рақамлари қуйидагича қўйилади: 
1-1, 1-2, 2-1-сонли ва ҳоказо. Бунда биринчи рақам индекс рақамини, 
иккинчиси эса ёзувнинг тартиб рақамини билдиради. Ҳар бир 
реестрнинг индекс рақами йил давомида ўзгартирилмай сақланади.
Нотариал ҳаракатларнинг муайян турларини қайд этиш учун 
мустақил реестрлар юритилган тақдирда ҳар бир реестрнинг индексига 
тегишли нотариал ҳаракат номига мувофиқ ҳарф қўшилади. Масалан, 


203
1-Н, 2-Н, 3-И, 4-М-сонли. Бунда биринчи ва иккинчи реестрлар 
ҳужжатларнинг нусхалари тўғрилигини шаҳодатлантирувчи ёзувларни, 
учинчиси – ижро ёзувларини, тўртинчиси эса меросга бўлган 
ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаларни қайд этиш учун тутилганлигини 
билдиради.
Бундай реестрларга ёзилган ҳужжатларнинг тартиб рақамлари 
қуйидаги тарзда белгиланади: 1-Н-1, 1-Н-2-сонли ва ҳоказо; 2-Н-1, 
2-Н-2-сонли ва ҳоказо; 3-И-1, 3-И-2-сонли ва ҳоказо; 4-М-1, 4-М-2, 
4-М-3-сонли ва ҳоказо. 
28. Нотариуслар Қонуннинг 6-моддаси иккинчи ва учинчи 
қисмларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахсларга уларнинг 
ёзма аризасига мувофиқ ҳамда суд, прокуратура, тергов органларининг 
қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган 
бошқа тартибда расмийлаштирилган талабномаларига асосан 
реестрлардан кўчирмалар (суд, прокуратура, тергов органларига 
реестрдан кўчирманинг ксеронусхаси) беради. Реестрларнинг асл 
нусхаларини бериш ман этилади.
29. Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари 
нотариал идоранинг йиғмажилдларида сақланаётган ҳужжатлар 
йўқолган тақдирда номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал 
ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки улар 
қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг 
дубликатлари берилади. Нотариус Қонуннинг 26-моддасида санаб 
ўтилган мансабдор шахслар томонидан давлат нотариал идораларига 
юборилган васиятномалардан ҳам улар йўқолган тақдирда 
дубликатлар беради. 
Аризалардаги имзолар нотариал тартибда шаҳодатлантирилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларига берилган 
ишончномалар матнида ҳужжатнинг дубликатини олиш ваколати 
кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжат дубликатида тасдиқланган ва берилган асл ҳужжатнинг 
тўлиқ матни бўлиши шарт. Ҳужжатларнинг ксеронусхалари унинг асл 
(нусхаси) ва дубликати ўрнини боса олмайди.
Ҳужжат дубликатига белгиланган шаклдаги тасдиқловчи ёзув қайд 
этилади.
Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган ҳужжатларнинг 
дубликатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг меросхўрларидан 
(ҳуқуқий ворисларидан) бирига берилиши мумкин.



Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish