Ворислик ҳУҚУҚи амалий қўлланма Baktria press



Download 14,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/109
Sana29.04.2022
Hajmi14,33 Mb.
#592640
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   109
Bog'liq
vorislik-hukuki-amalij-kullanma

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
116
расмий талқин этилиши, қўлланиш амалиёти ва доктринасига мувофиқ 
аниқлайди.
Суд ёки бошқа давлат органи чет эл ҳуқуқи нормалари 
мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтиришлар сўраб 
Адлия вазирлигига ва бошқа миллий ваколатли органлар ҳамда 
муассасаларга, шу жумладан чет элдаги органлар ва муассасаларга 
мурожаат этиши ёхуд экспертларни жалб қилиши мумкин.
Ишда иштирок этаётган шахслар ўз талаблари ёки эътирозларини 
асослаш учун ўзлари важ келтираётган чет эл ҳуқуқи нормаларини 
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга ва бу нормаларнинг 
мазмунини аниқлашда судга ёки бошқа давлат органларига бошқача 
тарзда ёрдамлашишга ҳақлидирлар.
Агар ушбу моддага мувофиқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай, 
чет эл ҳуқуқи нормаларининг мазмуни оқилона муддатларда 
аниқланмаса, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланилади.
Суд ёки бошқа давлат органи ўзи кўриб чиқаётганига ўхшаш 
муносабатларга нисбатан тегишли чет давлатда Ўзбекистон 
Республикасининг ҳуқуқи қўлланиши ёки қўлланмаслигидан қатъи 
назар, ана шу чет давлатнинг ҳуқуқини қўллайверади, Ўзбекистон 
Республикаси қонунида чет эл ҳуқуқини ўзаролик асосида қўллаш 
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар чет эл ҳуқуқини қўллаш ўзароликка боғлиқ бўлса, бошқача 
ҳолат исботланмаганлиги сабабли у мавжуд деб тахмин қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1164-моддасига 
кўра, чет эл ҳуқуқининг қўлланиши Ўзбекистон Республикасининг 
ҳуқуқ-тартиботи асосларига (оммавий тартибга) зид келадиган 
ҳолларда чет эл ҳуқуқи қўлланилмайди. Бундай ҳолларда Ўзбекистон 
Республикасининг ҳуқуқи қўлланилади.
Тегишли чет эл давлатининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий 
тизими Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий, сиёсий ёки иқтисодий 
тизимидан фарқланишигина чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этиш учун 
асос бўлиши мумкин эмас.
Бир неча ҳудудий ёки бошқа ҳуқуқий тизим амал қилиб турган 
мамлакатнинг ҳуқуқини қўллаш лозим бўлган ҳолларда ҳуқуқий тизим 
шу мамлакат ҳуқуқига мувофиқ ҳолда қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси 
фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқларига махсус чекловлар 


117
қўйган давлатларнинг фуқаролари ва юридик шахсларига нисбатан 
жавоб тариқасида чекловлар (реторсиялар) белгилаши мумкин.
Жисмоний шахс қайси мамлакатнинг фуқароси бўлса, шу мамлакат 
ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади. Шахс икки ёки ундан ортиқ 
фуқароликка эга бўлган тақдирда у қайси мамлакат билан энг кўп 
узвий боғланган бўлса, унинг учун ўша мамлакат ҳуқуқи шахсий қонун 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1197-моддасига 
кўра ворисликка доир муносабатлар, башарти ушбу Кодекснинг 1198 
ва 1199-моддаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
мерос қолдирувчи васиятномада ўзи фуқароси бўлган мамлакатнинг 
ҳуқуқини танлаган бўлмаса, мерос қолдирувчи охирги доимий турар 
жойга эга бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1198-моддасига 
мувофиқ шахснинг васиятнома тузиш ва уни бекор қилиш лаёқати, 
шунингдек васиятноманинг ва уни бекор қилиш ҳужжатининг 
шакли, агар мерос қолдирувчи васиятномада ўзи фуқароси бўлган 
мамлакатнинг ҳуқуқини танлаган бўлмаса, ҳужжат тузилаётган пайтда 
мерос қолдирувчи доимий турар жойга эга бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи 
бўйича аниқланади. Бироқ васиятнома ёки унинг бекор қилиниши, 
агар шакл ҳужжат тузилган жойнинг ёки Ўзбекистон Республикасининг 
ҳуқуқи талабларини қаноатлантирса, шаклга риоя этилмаганлиги 
натижасида ҳақиқий эмас деб топилмайди.
Кўчмас мулкка ворислик мазкур мулк жойлашган мамлакат ҳуқуқи 
бўйича, Ўзбекистон Республикасининг реестрида қайд этилган мол-
мулкка ворислик эса, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи бўйича 
белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси томонидан мустақилликка эришган 
кунидан бошлаб кўплаб давлатлар билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш 
масалалари юзасидан халқаро шартномалар ҳамда конвенциялар 
тузилган. Ушбу шартномалар ва конвенцияларда ворислик ҳуқуқий 
муносабатларга тааллуқли тегишли нормалар назарда тутилган. 

Download 14,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish