ǀ
ISSUE 4
ǀ
2022
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63)
Passport:
http://sjifactor.com/passport.php?id=22230
17
UZBEKISTAN |
www.caajsr.uz
чекловларга ижобий муносабатда бўлади дейиш мумкин?
8.
Нима учун айрим тармоқлар акциядорлик капитали ҳисобидан
молияланадиган компанияларнинг устунлик қилиши билан тавсифланади, нима
учун бошқа тармоқлар асосан қарз ҳисобидан молиялаш манбаларидан
фойдаланади?
9.
Нима учун тартибга солишнинг юқорироқ даражасига эга бўлган,
масалан, коммунал соҳаси ва банк сектори каби тармоқларда молиялаш таркибида
таваккалчиликнинг солиштириб бўладиган
даражасига эга бўлган камроқ
тартибга солинадиган тармоқлардагига қараганда қарз манбаларининг анча юқори
улуши кузатилади?
10.
Нима учун фонд бозорини таҳлил қилиш, ҳатто у инвесторлар
портфеллари даромадлилигининг ошишига олиб келмаса
-
да, ижтимоий фойдали
бўлиши мумкин?
Фирма назарияси: «қора қути» ичида.
Уильям Меклинг ва Майкл Йенсеннинг таъкидлашича, иқтисодий
адабиётларда фирма назариясига шундай ҳаволалар кўпки, бунда тегишли
сарлавҳалар остида берилган материал фирмалар асосий иштирокчилари
сифатида қатнашадиган
бозорлар назариясига тааллуқли.
Фирма бу ерда бор
-
йўғи асосий иқтисодий параметрларнинг энг юқори
қийматларига мувофиқ бошқариладиган ва фойдани ёки, аниқроқ қилиб
айтадиган бўлсак, соф дисконтланган даромадни (Net Present Value) кўпайтириш
мақсадини ўз олдига қўйган «қора қути».
«Қора қути»ни ўрганиш чуқурлигига бўлган чекловлар Адам Смит ва
кейинчалик Альфред Маршалл томонидан ифодаланган бўлиб, ўтган асрнинг 60
-
70-
йилларида неоинституционал мактаб вакилларининг бир қатор ишлари пайдо
бўлгунига қадар ўзгармасдан қолди.
Ушбу даврда фирма назариясини фойдани ёки қийматни кўпайтириш
моделларига муқобил назария сифатида тузишга бир неча бор уриниб кўрилди.
Уларни фойдани ёки қийматни кўпайтириш моделлари йирик корпорациялар
менежерларининг реал хатти
-
ҳаракатини талқин этишга қодир эмаслигини
тушуниш бирлаштирди.
Юқорида таъкидланганидек, неоинституционал назария, хусусан мулк
ҳуқуқлари
назарияси ва агентлик муносабатлари назарияси неоклассиклар
воситаларини қўллаган ҳолда фирманинг феноменини изоҳлашда
давом этмоқда.
Улар фирма ичидаги муносабатлар устидан сирлилик пардасини секин очиб,
неоклассик мактабнинг тушунишига кўра киришда ресурслар оладиган ва
чиқишда тайёр маҳсулот берадиган фирманинг «қора қутиши ичига
CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL
OF SCIENTIFIC RESEARCH
ISSN: 2181-2489
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |