Византия империяси Рим империяси парчалангач, унинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган шарқий қисмида вужудга келган давлат



Download 42,62 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi42,62 Kb.
#23943
  1   2   3   4
Bog'liq
ВИЗАНТИЯ


ВИЗАНТИЯ (Византия империяси) — Рим империяси парчалангач, унинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган шарқий қисмида вужудга келган давлат
(IV—XV-асрлар). Энг равнақ топган даврида унинг таркибига Болқон ярим оролининг катта қисми, Кичик Осиё, Сурия, Фаластин, Миср, Киренаика, Месопотамиянинг бир қисми, Ғарбий Арманистон ва Грузия, Херсонес, Кипр ва Крит ороллари кирган. Пойтахти — Константинополь шаҳри бўлган.
Мамлакатнинг номи Босфор соҳилидаги юнон полней — Византийизм олинган. Ахрлиси — юнонлар, сурёнийлар, қибтийлар, арманлар, грузинлар ва б. Давлат тили IV—VI-асрларда лотин тили, кейинчалик юнон тили бўлган. Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг ривожланиш даражаси, шаҳар турмушининг жўшқинлиги жиҳатидан ўша даврда Византия Ғарбий Европа мамлакатларидан анча илгарилаб кеттан эди. Арабистон, Қора денгиз бўйи, Эрон, Ҳиндистон, Хитой билан савдо-сотиқ бир оз кўпайди.
Византия географик жиҳатдан қулай жойлашганлиги туфайли Шарқ билан Ғарб ўртасида маданий-иктисодий алоқаларнинг кучайишига сабаб бўлди, сиёсий ва ҳарбий марказга айланди. Император Юстиниан I ҳукмронлиги даври (527—565)да маъмурий ва ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказилди, марказий давлат мустаҳкамланди, кучли армия вужудга келтирилди. Бу эса Юстинианга 533—534 йилларда Шимолий Африкадаги вандаллар давлатини, 555 йилда Италиядаги остготлар қироллигини, Жанубий-Шарқий Испанияни босиб олиш имконини берди.VI -асрнинг сўнгги ўн йиллиги ва VII-аср бошларида ички таназзул ва ташқи сиёсатда муваффақиятсизликлар рўй берди. Армияда ғалаён бошланди, кенг халқ оммаси унга қўшилди. VI-аср охири —VII-аср бошларида Византия ҳудудининг анчагина қисмини славянлар ишғол этди. VII-асрнинг 70-йилларида Византиянинг шимолий-ғарбий чегарасида қад. булғорлар давлати — Болгария барпо бўлди. 636—642 йилларда араблар Византиядан Сурия, Фаластин, Юкрри Месопотамия ва Мисрни, 693— 698 йларда Шимолий Африкадаги ерларни тортиб олди. Италиядаги лангобардлар Византия ҳудудининг анчагина қисмини босиб олди.
VIII—IX-асрларда Византия ҳудудига славянлар кўчиб келиши муносабати билан улардаги ҳукмрон жамоа муносабатлари таъсирида эркин қишлоқ жамоалари мустаҳкамланди. Бироқ X-асрда йирик ер эгалиги кучайиб, Византия шаҳарлари VII—IX-аср лардаги таназзулдан сўнг яна қад ростлади, савдо-ҳунармандчилик уюшмалари вужудга келди, давлат уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлади.
X-аср ўрталарида Византия араблардан Юқори Месопотамияни, Кичик Осиё ва Суриянинг бир қисмини, Крит ва Кипр оролларини қайтариб олди. Арманистон ва Грузияда Византиянинг таъсири кучайди. Византия Ғарбий Болгар подшолигини босиб олди (1018). XIII-аср бошларидан ички тарқоқпик авж олди, марказий ҳокимият инқирозга юз тутди, чет эллик истилочиларнинг хуружи кучайди. Салиб юриши қатнашчилари Византия ҳудудининг бир қисмини босиб олиб, Лотин империясита асос солдилар.
1
Шу билан бирга Византия ерларида мустақил юнон давлатлари: Никей, Трапезунд империялари, Эпир давлати пайдо бўлди. 1261 й.да Никей императори Михаил VIII Палеолог Византия империясини қайта тиклади. Палеологлар сулоласи (1261—1453) қарор топди. Бироқ Византия ўзининг қад. қудратини тиклай олмади. 1453 й.да Константинополь усмонли турклар тасарруфига ўтган. XV-асрнинг 60-йиллари бошида Византия империяси барҳам топди, унинг ҳудуди Усмонли турк империяси таркибига кирди. Византия Рим, юнон ва эллинизм анъаналари таъсирида вужудга келган ўзига хос маданият маркази бўлган эди. Маорифи. Византия да антик давр таълими анъаналари сақланиб қолди ва XII-асргача маориф Европанинг бошқа жойларига қараганда юқори савияда эди. Бошланғич таълим (ўқиш ва ёзишни ўргатиш) хусусий мактабларда 2—3 йил давомида амалга оширилган.
VII-асргача ўқув дастури мажусий динлар афсоналарига, кейинроқ Библия китобларига асосланган. Ўрта маълумот грамматика ўқитувчиси раҳбарлигида олинган. Дастурга орфография (имло кридалари), грамматика нормалари, талаффуз, шеър ёзиш қоидалари, нотиқлик санъати, шунингдек ҳужжатлар тузиш услубияти киритилган. Фалсафа ҳам ўқув дарслари жумласига кирган. Айрим мактаблар дастурида тарих дарси ҳам бўлган. Византияда монастир мактаблари ҳам бор эди. IV—VI-асрларда қад. даврдан қолган олий мактаблар (Африка, Искандария, Байрут, Антиохия, Ғазо, Фаластин Кесариясида) ўз фаолиятини давом эттирди. 425 йил Константинополда барпо этилган олий мактаб (аудиторий) бошқа олий мактабларни сиқиб чиқарди. Константинополь аудиторийси давлат муассасаси, унинг проф.лари давлат хизматчилари ҳисобланар, пойтахтда дарс бериш фақат уларга рухсат этилган.
IX-аср ўрталарига келиб, Магнавр олий мактаби ишлай бошлади. Бу мактаб олий дунёвий амалдор ва дин пешволарини тайёрлар эди. XI-аср ўрталарида Константинополда юридик ва фалсафий мактаблар давлат муассасаси сифатида очилди. XII-асрда олий мактабда тиббиёт фани ҳам ўқитила бошлади.
1204 йилдан кейин Византияда олий мактаб тугатилди. Монастирлар ҳузуридаги мактаблар давлат мактабларини тобора сиқиб чиқараверди. Бундай мактаблар, одатда, муаллимнинг вафотидан кейин ёки у қувғинга учрагач, ёпилиб қоларди. Византиянинг кад. Кутубхоналари илк даврдан нари ўтмади. Искандария кутубхонаси 391 йилда вайрон этилди. Константинополь кутубхонаси (356 йилда асос солинган) 475 йилги ёнгинда куйиб кетди. Кейинги давр кутубхоналари ҳақидаги маълумотлар кам бўлса ҳам, император, патриарх, монастирлар кутубхоналари, олий мактабларнинг ва хусусий шахсларнинг кутубхоналари бўлганлиги маълум. Техникаси. Византияга антик давр қ.х. техникаси (ҳўкизга қўшиладиган омоч ва пичан йиққич, сунъий суғориш тизими) ҳамда ҳунармандчилиги мерос бўлиб қолган. Бу ҳол Византиянинг деҳқончилик, заргарлик, шойи тўқиш, ҳашаматли иншоотлар қуриш, кемасозлик (9-асрдан бошлаб қиялама елкандан фойдаланилган) ва б. соҳаларда XII-асргача Европада илғор давлат бўлиб қолишига имкон берди;
2
IX-асрдан бошлаб сиркор керамика, шиша тайёрлаш (қад. усуллар бўйича) расм бўлди. Бироқ, византияликларнинг ота мерос анъаналарини сақлаб қолишга интилиши техника тараққиётига озми-кўпми тўсқинлик қилди.
XII-аср дан бошлаб Византия ҳунармандчилигининг Ғарбий Европа ҳунармандчилиги (шишасозлик, кемасозлик ва ҳ.к.)дан орқада қолишига сабаб бўлди. XIV—XV-асрларга келиб эса, Византия тўқимачилиги итальян тўқимачилиги билан рақобат қила олмай қолди. Математика ва табиий файла р . Византияда мат.нинг жамоатчилик ўртасидаги нуфузи ўрта асрларнинг асосий фанлари ҳисобланган фалсафа ва нотиқлик санъатига нисбатан жуда паст бўлган. IV—VI-асрлардаги Византия математиклари асосан қад. алломаларнинг асарларини шарҳлаш б-н машғул бўлишган: Феон (IV-а.) Евклид ва Птолемей асарларини чоп қилдирган ва шарҳлаган, Иоанн Филопон (VI-а.) Аристотелнинг табиатшуносликка доир илмий асарларини шарҳлаган, Евтокий Аскалон (VI-а.) эса Архимеднинг шундай ишларини шарҳлаш б-н шуғулланган. Баъзи масалаларда Византия фани антик давр фанига нисбатан бир оз илгари силжиди: Иоанн Филопон жисмларнинг тушиш тезлиги уларнинг оғирлигига боғлиқ эмас, деган хулосага келди; Аё София ибодатхонасини қуриб машҳур бўлган меъмор ва муҳандис траллик Анфилий ўт олдирувчи кўзгулар ишига доир янги талқинини таклиф қилди.
IX-асрга келиб табиий фанлар борасида бир оз юксалиш кузатилди. Ихтирочи Лев Математик биринчи марта ҳарфлардан алгебраик тимсоллар сифатида фойдаланди. Маълумотларга кўра, XII-асрда араб рақамларини жорий қилишга уриниш бўлган бўлса керак. Сўнгги Византия математиклари шарқ фанига жуда қизиқишган. Трапезунд олимлари (Григорий Хиониад, XIII-аср унинг издошлари Григорий Хрисококк ва Исаак Аргир,XIV-а.) араб ва форс мат.си ва астрономиясини ўрганишган. Шарқ фани меросининг ўрганилиши Феодор Мелитиннотанинг «Уч китобдаги астрономия» (1361) мажмуа асарининг яратилишига ёрдам берди. Космология соҳасида византияликлар анъанавий тасаввурларга риоя қилишган. Улардан баъзилари Библияда келтирилган дунёқарашларга ишонган бўлса, бошқалари Ернинг шарсимонлиги ҳақидаги таълимот Библияга зид эмас, деб ҳисоблаганлар. Илми нужум инсон тақдирини осмон ёритқичларининг ҳаракати б-н боғлангани учун православ илоҳиётчилари томонидан қаттиқ танқид қилинди ва таъқибга дучор бўлди. XIV-асрда Никифор Григора тақвим (календарь) ни ислоҳ қилишни таклиф этди, қуёш тутилишини олдиндан айтиб берди. Бу таклиф ва башоратлар астрономия кузатувлари б-н бевосита боғлиқ бўлган.
Византияда географиянинг бошланишига фем(вилоят)лар, шаҳарлар, епископ бошлиқ маъмурий бирликларнинг расмий тавсифлари асос бўлди. Тахм. 535 йилда Иерокл 64 фем ва 912 шаҳарнинг тавсифини ўз ичига олган «Синекдем» тўпламини тузди. Бу тўплам кейинги даврларда ёзилган географик асарлар учун замин бўлди. X-асрда Константин Багряиородний Византия фемлари тавсифини ўз даври анъаналари асосида тузиб чиқди.
3
Савдогарлар, зиёратчиларнинг саёҳат тавсифлари ҳам ўша географик адабиётлар тоифасига мансуб. IV-асрда ёзилган муаллифи номаълум саёҳатномада Ўрта денгиз батафсил баён қилинган, портлар орасидаги масофалар кўрсатилган, муайян жойда ишлаб чиқарилган товарлар ҳақида гапирилган ва ҳ.к. Қуйидагиларнинг саёҳат тавсифлари сақланган: савдогар Косма Индикопловнинг (VI-а.) «Христиан топографияси» асари (бунда умумкосмологик тасаввурлардан ташқари бевосита кузатув таассуротлари, Арабистон, Африка ва б. жойлардаги турли мамлакатлар ва халқлар ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд), Иоанн Фокнинг (XII-а.) Фаластинга, Андрей Ливадиннинг (XIV-а.) Фаластин ва Мисрга, Канан Ласкариснинг (XIV-а. охири ёки XV-а. боши) Германия, Скандинавия ва Исландияга саёҳатлари тавсифлари. Византияликлар географик хариталар тузишни ҳам билганлар.
Тиббиёти. Византияда ривожланган тиббиёт мавжуд бўлган. IV-асрда пергамлик шифокор Орибасий тиббий энциклопедия яратган, шифокор Никшба жаррохлик бўйича дарслик ёзган. Константинополда махсус жарроҳлик ва аёллар касалликлари бўлимлари бўлган касалхоналар ташкил этилган, уларнинг ҳузурида тиббиёт билим юртлари очилган. Симеон Сиф овқатнинг хоссалари ҳақида китоб ёзган (XI-а.). Николай Мирепс фармакопеяга оид қўлланма тузган (XIII-а.). Иоанн Актуарий тиббиётга доир асарларида ўзининг амалий мушоҳадаларини баён этган.
Фалсафаси империя қарор топиши ва христианлик тарқалиши туфайли (VI—VII-а.лардан) пайдо бўла бошлади. Унинг тараққиётида расмий черков ақидалари 6-н дунёвий фан, фалсафий фикр вакилларининг қарашлари ўртасидаги курашнинг таъсири бор. Юнон черковининг пешволари Прокопий (465—525), византиялик Леонтий (475—543), Иоанн Дамаскин бу фалсафанинг ўтмишдошлари бўлганлар. Византия фалсафаси асосан Платон — Аристотель ғоялари ҳамда асарларини тушунтириш ва тарқатишдан иборат эди; у «Кутубхона» тўплами (857 й.гача) нинг муаллифи Фотий (820—891)дан бошланиб, Михаил Пселл (1018—78) ва Никифор Влеммид (1272 й. в. э.) ижодида ўзининг юксак чўққисига чиқди. Кейин Италияда Уйғониш даврида қайта ривожланди. Бунда В. Виссарион (1403— 72), трапезундлик Георгий (1396—1484) ва б.нинг хизмати каттадир. Византия фалсафасидаги иррационал оқим Симеон (1025— 92) мистикаси ва Николай Кавасила (XIV-а.) ғояларида намоён бўлди. Византия фалсафаси ўрта аср схоластикаси, Италия Уйғониш даври ва славян мамлакатлари, Грузия, Арманистондаги фалсафий фикрнинг ривожланишига катта таъсир ўтказди. Византияда тарих фани бир мунча ривожланган. Кесарийлик Евсевий қад. замонлардан мил. 324 йилгача бўлган дунё тарихини, жумладан, Шим. Қора денгиз бўйининг тарихини баён этишга ҳаракат қилиб кўрди. Кесарийлик Прокопий ва Агафий император Юстиниан давридаги Византия тарихини ёритдилар. VI— X-асрларда жаҳон тарихи воқеанавислиги Иоанн Малала, Феофан Исповедник, Феофилакт Симокатта, Георгий Амартол каби тарихчиларнинг асосий тарихий жанрлари бўлди.
4
XI—XII-аср ўрталарида византиялик тарихчилар (Лев Диакон, Никита Хониат ва б.) ўзлари шоҳид бўлган воқеаларни қаламга олишга интилдилар. XIII-асрдан Византия тарих фани инқирозга юз тутди. Ҳуқуқшунослиги. Византия маданиятига хос анъанавийлик ва изчиллик В. ҳуқуқшунослигида айниқса яққол кўзга ташланади. Рим ҳуқуқини мунтазам тартибга солиш, фуқаролик ҳуқуқи мажмуаларини тузиш б-н Византия ҳуқуқшунослигига асос солинди. Улардан энг муҳими Corpus juris civilis («Каноник ҳуқуқ мажмуаси»)дир (VI-а.)- Византия ҳуқуқшунослиги айни шу мажмуага таянди, ҳуқуқшунослар вазифаси асосан шу мажмуани талқин қилиш ва қайта баён этишдан иборат бўлиб қолди. VI—VII-асрларда Corpus juris civilis қисман лотин тилидан юнон тилига таржима қилинди. Мазкур таржималар Василики қурама тўпламининг асосини ташкил этади, ундан кўпинча ҳошиялардаги изоҳлари б-н бирга қайта-қайта нусха кўчирилди. Василикиларга илова тарзида хилмахил маълумотнома — қўлланмалар, шу жумладан «синопсислар» тузилган, уларда мақолалар ҳуқуққа оид айрим масалалар бўйича алифбо тартибида жойлаштирилган. Византия ҳуқуқшунослигида Рим ҳуқуқидан ташқари черков соборларининг қарор (қоида)ларига асосланган черков фатволари ҳуқуқи ҳам ўрганилган. Константинополда олий ҳуқуқ мактаби ташкил этилгач, XI -асрда суд қарорлари тўплами — «Пир» («Тажриба»)да Константинополь судининг тажрибаси умумлаштирилди. XII-асрда Византия ҳуқуқшунослари (Зонара, Аристин, Валсамон) черков соборлари қоидалари талқин этилган бир неча китоб чиқариб, унда черков фатволари ҳуқуқи б-н Рим ҳуқуқини мувофиқлаштиришга уринишди. Византияда нотариат ҳам ташкил қилинган, XIII—XIV-асрларда айрим фемларнинг маҳкамалари ҳужжатлар учун маҳаллий хизмат дафтарчалари тузиб чиққан.

Download 42,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish