Византия империяси Рим империяси парчалангач, унинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган шарқий қисмида вужудга келган давлат



Download 42,62 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi42,62 Kb.
#23943
1   2   3   4
Bog'liq
ВИЗАНТИЯ

Тасвирий санъати. Қад. даврдан ўрта асрларга ўтиш бадиий маданиятда чуқур инқирозларни юзага келтирди; тасвирий санъатнинг айрим турлари вужудга келди, мавжудлари йўқолиб кетди. Черков ва давлат эҳтиёжлари б-н боғлиқ бўлган санъат турлари (ибодатхона тасвирлари, икона ва китоб миниатюраси) муҳим аҳамият касб этди. Қад. ижодий услуб ўрнига ўрта асрларга хос хусусиятлар (жумладан, шартлилик) шаклланди; ҳайкалтарошлик инқирозга учради, қад. нафис шакллар емирилди, маълум даврдан кейин Византия санъатида ҳайкалтарошлик бутунлай йўқолиб, фақат бўртма тасвирларда сақланиб қолди.
6

Бадиий ҳунармандлик буюмлари (тош, суяк, металл), IV—V-асрлар черков кошинлари (Авлиё Георгий черкови, IV-а. охири)дагина қад. оҳанглар муҳим бўлиб, борлиқ гўзаллигини аввалгидек ҳис этиш сезилиб туради. Қад. усуллар Византия санъатида китоб миниатюраларида такрорланди («Иисус Навин ўрамли ёзувлари»); ранг тасвирнинг барча турлари диний мавзудаги тасвирларни ишлашга бўйсундирилди, меъморий манзаралар ўрнини мавҳум ҳашамдор тилла замин эгаллади, тасвирлар текис юзали қилиб ишланди. IX— X-асрларда ибодатхона деворий расмлари доимий бир тизимга келтирилди; девор ва гумбазлар қатъий тартибдаги кошинкори безаклар ва фрескалар б-н қопланди, ички безакларда ягона мазмунга бўйсундирилган меъморий бадиий муҳит (бунга иконалар ҳам киради) яратилди: Аё София ибодатхонаси (VI—XII-а. лар), Афина яқинидаги Дафна монастири (XI-а.) мозаикалари, «Владимир Момо Ҳавоси» иконаси ва б.


Китоб миниатюраси тараққий этди, бу даврда заргарлик безагидан унумли фойдаланилди, расмларда аниқ ҳаётий лавҳалар, тарихий шахслар портретлари ўз аксини топди. Ҳайкалтарошлик Галла Плацидия мақбарасининг ички безаги нақшли икона ва ўймакори безаклар (капител, меҳроб тўсиклари ва ш.к.)да кўзга ташланади. Амалий безак санъати (бадиий мато, ранг-баранг эмал тўсиқлар, фил суяги ва металлдан ишланган буюмлар) юксак даражада ривожланди. Византиянинг бу даврдаги тасвирий санъати анъаналари юнон ўрта асрлар санъатидан ўзлаштирилган ҳамда Марказий, Шарқий ва Жан. Европа мамлакатларида бир қанча миллий бадиий мактабларнинг шаклланишига кучли таъсир кўрсатган.
Театри. Византия дунёвий театри антик театрнинг вориси бўлган. IV-асрда Константинополда 4 та театр бор эди, мим ва пантомима (сўзсиз, имо-ишорали) ҳангомалар ҳамда долзарб мавзудаги томошалар кўрсатиларди. Черков томоша кўрсатишни христиан динига душман, маъжусийлик унсури деб ҳисоблаб, Византиядаги антик театр анъаналарини йўқотиб, актёрларни христиан жамоаларидан чиқариб юборди. Театр иншоотлари бузиб ташланди, драма асарларининг қўлёзмалари йўқ қилинди. Черков мимларга айниқса шафқатсизлик қилди, аммо уларнинг анъаналари халқ оммаси орасида давом этаверди. В. черкови диний тарғибот мақсадида Библия ва ибодат расм-русумлари руҳидаги драмаларни авж олдирди.

Download 42,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish