Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имконияти. Ҳар ойда ҳафтасига камида уч марта 10 ... 15 дақиқадан тик тушаётган қуёш нурлари остида туриш (юз ва қўллар очиқ бўлиши керак) терида етарлича 25-гидроксивитамин D синтезланишини таъминлайди. Бир қатор сабаблар (иқлимий-жўғрофий, тиббий)га кўра табиий қуёш ванналарини ололмаслик ва сунъий солярий қабул қилиш имкони йўқлигида D витаминининг алиментар захирасидан фойдаланиш биринчи ўринга чиқади.
D витаминининг озуқа манбалари ҳар қандай бошқа ёғда эрийдиган витаминлар сингари липид мажмуалари даражаси юқори бўлиши билан ифодаланади. Уларга (2.24-жадвал) ёғли балиқ навлари (сардина, лосось, макрель), улардан олинган балиқ мойлари ва тухум киради, айниқса, паррандаларнинг боқилишида емлар D витамини билан бойитилган бўлса, яна ҳам яхшироқ бўлади (жадвалда физиологик эҳтиёж даражасидаги D витамини тушиб туришини таъминловчи маҳсулотларнинг кундалик тўплами келтирилган).
2.24-жадвал
D витаминининг асосий озуқа манбалари
Маҳсулот
|
100 г маҳсулотдаги D витамини миқдори, мкг
|
Кундалик маҳсулотлар тўплами
|
Треска жигари
|
100 гача
|
Ҳафтасига 2 ... 3 марта (иложи бўлса, бундан ҳам кўпроқ) балиқ ва денгиз маҳсулотлари + ҳафтасига 3 ... 4 марта тухум + ҳар куни 25 г сарёғ. D витаминига бўлган эҳтиёжни таъминлаш учун бойитилган маҳсулотлардан фойдаланиш лозим.
|
Донадор осётр икраси, балиқ
|
10 ... 30
|
Сарёғ, тухум
|
1 ... 2,5
|
Сметана, суюқ қаймоқ
|
0,1 ... 0,2
|
Бунда балиқ мойи, одатдаги озиқ-овқат маҳсулоти бўлибгина қолмай, фақатгина D витаминининг қўшимча озуқа манбаи сифатида қаралиши мумкин. Сут маҳсулотлари (сут, йогуртлар, пишлоқ) ни махсус бойитилмаган бўлса, уларда D витамини юқори миқдорда бўлмайди. Гигиена нуқтаи назаридан D витаминининг асосий озуқа манбаи бўлган ҳайвон ёғлари миқдорини ошириш йўқлиги туфайли ҳам, энг кўп тарқалган ва паст калорияли озиқ-овқат маҳсулотларини кальциферол билан бойитиш ўта мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бироқ, D витамини билан бойитилаётган маҳсулотда кальций мавжудлигини ҳисобга олиш шарт: ушбу минерал кам миқдорда бўлган ёки умуман бўлмаган ҳолатларда кальциферол суяклардаги (ичаклардаги эмас!) кальций захираси ҳисобидан ўз функциясини амалга оширади, шу билан суякларнинг зичлигини камайтириб, остеопороз ривожланишига замин яратади. Бу эса, айниқса, сутли маҳсулотларни кам истеъмол қилувчи шахслар учун жуда аҳамиятлидир.
Баъзи дори-дармон воситалари: стеринлар, холестирамин, минерал ёғлар, колестипол кальцийнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Карбомазепин, фенобарбитал, рифампин 25-гидроксивитамин D нинг метаболизланиши ҳисобига унинг фаоллигини сусайтиради. Замбуруғларга қарши перорал дорилар (кетокенозал) 1,25-гидроксивитамин D синтезланишини ингибирлайди.
Кўкрак сутининг 1 литрида кальциферол миқдори 25 ХБ дан ошмаслигини назарда тутган ҳолда, болалар организмини чақалоқликдан бошлаб D витамини билан таъминлаш фақатгина қўшимча витаминли дориларни бериш ҳисобидан, нисбатан каттароқ ёшда (бутун мактабгача бўлган давр мобайнида) эса – витаминли дорилар ёки бойитилган озиқ-овқатлар кўламини кенгайтириш ҳисобидан амалга оширилади. Бу, айниқса, шимолий ҳудудларда яшовчи ёки бошқа сабабларга кўра қуёш нурларидан баҳраманд бўлишдан махрум болалар учун жудаям зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |