- Тиббий ва биологик кимё кафедраси
- Фан: Биологик кимё
Кўриб чиқиладиган саволлар - 1. Витаминлар тўғрисида умумий тушунча
- 2. Витаминлар классификацияси.
- 3. Ёғда эрувчи витаминлар.
- 4. Сувда эрувчи витаминлар
- 5. Алиментар ва иккиламчи авита-минозлар, гиповитаминозлар.
- 6. Антивитаминлар.
- Витаминлар бу алмаштириб бўлмайдиган органик моддалар бўлиб, улар инсон организмини меърий хаёт фаолияти, ўсиши ва тўқималар шаклланиши учун мухим ахамиятга эга. Аксарият холларда витаминлар коэнзимлар ўтмишдоши сифатида, баъзи холларда эса гормонлар ўтмишдоши ёки антиоксидантлар саналади.
Овқатнинг бошқа кимёвий компонентларидан витаминларнинг фарқи: - Пластик вазифани бажармайди, яъни хужайранинг структур компонентларига кирмайди (мембрана, митохондрия, ядро, лизосома ва бошқ.).
- Энергетик ахамиятга эга эмас, энергия манбаси сифатида ишлатилмайди.
- Органимзда синтезланмайди ёки жуда кам миқдорда синтезланади.
- Бошқа бирикмалар билан алмаштириб бўлмайдиган махсус вазифаларни бажаради.
- Витаминлар танқислиги модда алмашинувини бузилиши билан намоён бўлувчи клиник симптоматика билан кузатилади.
- Витаминларнинг кунлик талаби юқори эмас, у мг ёки мкг билан ўлчанади.
- Витаминлар билан таъминланиш
- Витаминга талаб қондирилди
- Витаминларни етарли даража истеъмол қилмаслик:
- Жисмоний ва ақлий меҳнат қобилиятини 15-20% га туширади;
- Турли касалликларни келиб чиқишини 25-40% кўпайтиради;
- Юрак-қон томир тизими касалликлари келиб чиқишини 15-25% кўпайтиради
- Антиоксидантлар (витамин Е,А,С) етишмовчилиги онко-логик касалликлар келиб чиқиш хавфини ортади.
- Аскорбин кислотаси холестериндан ўт кислоталар хосил бўлиши кучайтиради, меъда-ичак трактида нитратлардан канцероген – нитрозаминлар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.
- Хозирги вақтда инсонларда энергия сарфини камайиши сабабли қабул қилинаётган овқат миқдори хам камайиб бормоқда. Маълумки 20 асрда энергия сарфи 3500-400 ккал ташкил қилган бўлса, хозирги кунда гиподинамия асрида – 2000-2500 ккал ни ташкил қилмоқда. Кундалик қабул қилаётган овқат хажми энергия сарфига мос бўлиши керак, агар унинг миқдори камайса, табиийки витаминларни тушиши хам камаяди.
- Олимлар томонидан хисоблаб чиқилишича, хар томонлама мувозанатланган овқат рационида
- оқсиллар – 97,5 г,
- ёғлар – 91,4 г,
- углеводлар – 343,8 г
- овқат калорияси – 2600 ккал бўлиши зарур.
- Фақат шу ҳолатдагина организмни витаминлар ва минералларга бўлган талаби қондирилиши мумкин
- Аҳолини витаминлар билан таъминланишининг етарли эмаслигига сабаб нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |