Витамин препаратлари



Download 136 Kb.
bet3/11
Sana21.02.2022
Hajmi136 Kb.
#42176
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Витаминлар, 2009

Рибофлавин (витамин В2) – ўсиш стимулятори бўлиб, катта миқдорда жигарда, буйракда, тухумда, сут маҳсулотларида, хамиртурушда, дон маҳсу-лотларида сақланади.
МИЙдан сўрилиб, АТФ ёрдамида фосфорланади ва ФМН ҳамда ФАД коферментларига айланади.
Рибофлавин етишмовчилигида асосан ангуляр стоматит (хейлоз), глоссит, бурун ва қулоқ супралари атрофидаги терининг шикастланиши, васкуляр кератит, ёруғликдан қўрқиш ва куз ёши оқиши, айрим ҳолларда шапкўрлик (гемералопия), анемия юзага чиқиши мумкин.
МИЙдан яхши сўрилади. Катта миқдорда тўқималарда деполанади, буйраклар орқали ажралади.
Рибофлавин препарати унинг етишмовчиликларида, кератитда, конъюнктивитда, иритда, қатор тери ва юқумли касалликларда, нур касаллигида қўлланилади. Ичилади ва маҳаллий ишлатилади. Рибофлавин мононуклеотиди прентерал қўлланилади.
Рибофлавин қўлланилганда заҳарли таъсирлар келиб чиқмайди.
Никотинат кислотаси ва никотинамид одатда витамин РР (витамин В3) деб юритилади, пеллаграга қарши витамин ҳисобланади. Никотинат кислотаси организмда никотинад кислотасининг амидига айланади. У эса, ўз навбатида, ўта муҳим коферментлар ҳосил бўлишида иштирок этади: НАД ва НАДФ. Улар дегидрогеназалар билан бирга организмда оксидланиш жараёнларида иштирок этадилар.
Никотинамид организмда қисман триптофандан ҳосил бўлади. Витамин РР овқат маҳсулотлари билан тушмай қолган пайтларда пеллагра касаллиги юзага чиқади. Унинг асосий белгилари: диарея, дерматит ва деменция (орттирилган ақли пастлик). Бундан ташқари, глоссит, гастрит ва б. белгилар ҳам кузатилади.
Витаминлик хоссасидан ташқари, никотинат кислотаси кучли, лекин қисқа муддатли томирларни кенгайтирувчи хусусиятга ҳам эга. Бу хусусият юзнинг қизариши, бош айланиши, артериал қон босимининг тушиши, тахикардия ва б. билан намоён бўлади. Никатинамид бундай хоссаларга эга эмас. Шунингдек, никотинат кислотаси липидлар алмашинувига таъсир қилиб, қондаги холестерин ва эркин ёғ кислоталари миқдорини ҳам пасайтиради.
МИЙ дан никотинат кислотаси ва никотинамид яхши сўрилади. Кам-роқ миқдорда ўзгармаган ҳолда ва асосан метаболитлари буйраклар орқали ажралади.
Никотинат кислотаси ва никотинамид препаратлари пеллаграда, жигар касалликларида, гипоацид гастритда, тери касалликларида ишлатилади. Никотинат кислотасини айрим ҳолларда томирлар спазмларида ва гиполипидемик восита сифатида ҳам қўлланилади.
Иккала бирикма ҳам кам заҳарли. Никотинат кислотаси қон томирларининг кенгайиши билан боғлиқ бўлган томир реакциялари чақириши мумкин. Уни катта дозаларда узоқ муддат давомида қўлланилганда жигарнинг ёғли дистрофияси келиб чиқиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун уни метионин (жигарда ортиқча ёғнинг парчаланишига олиб келувчи аминокислота) билан бирга қўллаш лозим.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish