Ўқув видеомаъруза - маълум бир соҳани ёки мавзуни ёритиб берувчи ўзига хос дарслар йиғиндисидир. У ўзида амалий самарага эга, назарий ва методик материалларни қамраб оладиган видеороликлардан иборат бўлади.
Видеомаърузалар тингловчиларга қуйидаги имкониятларни беради: ўқитишнинг интерфаол усулларини қўллаш натижасида ўқув материалини тўлиқ тушуниш самарадорлигини ошириш; маърузани ўрганаётганларнинг қизиқишини ошириш, турли психологик тўсиқларни енгиш ҳамда тақдим этилаётган материални тушуниш ва эсда сақлашни осонлаштириш; ўқув жараёнини янада қизиқарли ва оммавий бўлишини таъминлаш; керакли назарий ва энг муҳими, амалий кўникмаларни ҳосил қилиш.
Замонавий таълим тизимининг асосини сифатли ва юқори технологияли муҳит ташкил этади. Унинг яратилиши ва ривожланиши техник жиҳатдан мураккаб, шу билан бир қаторда бундай муҳит таълим тизимини такомиллаштиришга, таълим жараёнига ахборот коммуникация технологияларини жорий этишга хизмат қилади. Таълим жараёнида мультимедиа технологияларидан фойдаланиш машғулотларни интерфаол режимда олиб боришга имкон беради.
Педагогика олий ўқув юртларининг асосий вазифаларидан бири ўз соҳасини назарий ва амалий жиҳатдан мукаммал билимга эга бўлган малакали кадрлар тайёрлашдир. Фан ва техника тараққиёти инсоният фаолиятининг турли соҳалари, кишиларнинг билимлари, техника маданияти ва политехник маълумотига катта талаблар қўйилмоқда. Ахборот технологияларини ўқув жараёнига тадбиқ этишнинг муҳим йўналишларидан бири мултимедиада дарсликлар, видеомаърузали қўлланма (ишланма) ва кўрсатмалар яратишдир. Мултимедиали дарсликлар ва қўлланмалар маъруза мазмунини бойитиш, янги материаллар билан тўлдириш имконини яратади. Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши Битирув ишининг мавзуси “Видеомаърузалар яратиш дастурлари таҳлили” бўлиб, ушбу мавзу бугунги фан – техника тараққий этиб, ахборот коммуникацион технологиялар барча жабҳаларда, айниқса таълим соҳасига кириб келаётган бугунги кунда анъанавий дарслар бугунги ўқувчи – талаба эҳтиёжларини қондиришда жуда камлик қилади. Замон талабидан келиб чиқиб ёш кадрларни рақобатбардош ва етук кадрлар қилиб тайёрлаш жараёнида назарий билимларни етказишни видеомаърузалар, видеодарслар ва айниқса интерфаол маъруза машғулотларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бугунги кунда видеомаърузалар тайёрлаш учун жуда кўплаб дастурий воситалар мавжуд бўлиб, ушбу дастурлар имкониятлари ва вазифаларига кўра таҳлил қилиниши ва фойдаланувчига ўз олдига қўйган вазифаларини амалга ошириши учун айнан керакли дастурни танлай олиши муҳим, зеро нотўғри танланган дастурий восита педагог – ўқитувчини вақти ва меҳнатининг беҳуда сарфланишига олиб келади.