Вестготларнинг Тулуза короллиги Ғарбий Рим империясининг қулаши



Download 105 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi105 Kb.
#233735
  1   2   3   4
Bog'liq
rim imperiyasining varvarlar tomonidan istilo ilinishi ilgarigi rim imperiyasi territoriyasida vujudga kelgan varvar korolliklari


Рим империясининг варварлар томонидан Истило қилиниши. Илгариги рим империяси территориясида вужудга келган варвар королликлари

Режа:




  1. Вестготларнинг Тулуза короллиги

  2. Ғарбий Рим империясининг қулаши

  3. Остготлар Италияда. Теодорих Буюк

IV аср охири — V аср бошларида варварларнинг империяга бўлган муносабатларининг кескинлашуви. Варварларнинг Рим империясига бўлган муносабати IV аср охирларига келиб жуда ҳам кескинлашиб кетди. Империянинг заифлашуви варвар қа-билаларига империя чегарасидан деярли бемалол .ўтиб, унинг территориясини эгаллаб олиш учун имкон берди. Империя вар­варларнинг сиқувини яна бир оз вақт тўхтатиб тура олар эди, лекин у, империяга федерат-иттифоқчилар тарзида хизмат қи-лаётган варварларнинг ўзининг ёрдамига таянган чоқдагина шундай қила олар эди. Аммо федератларнинг душманга айла-
ииши осон эди; бунинг олдини олиш учун империя уларга тобора кўнроқ ён беришга мажбур бўлмоқда эди.
Герман қаби'лалари II—IV аср ўрталарида ўзларининг иш-лаб чиқариш кучларини анчагина ривожлантирдилар. Улар ерларини Цезарь ва Тацит замонидагидан яхшироқ ишлай бош-ладилар. Уларда ҳайвонларнинг наели (жумладан, отларнинг наели) яхшиланди. Ҳунармандчиликни ривожлантиришда анча олға кетилди. Германиянинг кўп жойларида ер устидаги ёки унча катта бўлмаган чуқурликдаги рудалар ишлана бошланди. Чегара областида яшовчи германлар римлик савдогарлар билан олди-сотди қила бошладилар. Варварларнинг аҳолиси тобора кўпайиб бортанлиги учун ер масаласи жуда кескин масала бў-либ қолди. Варварлар аҳолининг ошиб-тошиб кетаётганлигини сезмоқда эдилар. Улар империянинг серҳосил ва қисман бутун-лай ишлов берилмаган ерларини ишғол қилишга интилдилар. Бутун бир варвар қабилаларини Рим империясига қарши кес­кин кураш олиб боришга олиб келган энг муҳим ва асосий сабаб ер танқислиги эди.
Бу вақтга келиб герман қабилаларининг ичида катта ўзга-ришлар содир бўлди. Герман жамиятининг тобора кўпроқ таба-қаланиб бориши — зодагонларнинг ажралиб чиқиши, уларга қарам бўлган кишилар сонининг кўпайиши ва ҳоказолар билан бир қаторда, қабилаларнинг катта-хатта иттифоқларга бирла-шув процесси ҳам юз бермоқда эди. Қуйи Рейнда ҳамда Ют­ландия ярим оролида англ-сакс қабилалари бирлашмаси; Урта Рейнда франк қабилалари иттифоқи; Юқори Рейнда аллеманлар иттифоқи (бунга квадлар, маркоманлар, қисман свевлар кирар-ди); Эльбада ва Эльбанинг нариги томонида лангобардлар, ван-даллар, бургундларнинг иттифоқлари ташкил топди. Бундан олдинги бобда готларнинг иккита иттифоқи —вестготлар итти-фоқн ва остготлар иттифоқи вужудга келиб, буларнинг ҳар би-ри Дунай ва Қора депгнз бўйи районида кўп қабилали давлат ташкил қилганлиги гапириб ўтилган эди. IV аернинг охирлари-дан бошлаб ва айниқса V асрда варварлар ёппасига империя территориясига қараб йўл олиб, уни аста-секин истило қила бошладилар. Тўғри, бу истило қилиш қарийб бутун бир аерга чўзилди. Анча вақтгача бу истилочилар расман империянинг «иттифоқчилари» деб қаралди. Бироқ замондошлар бу номга алдаамади. Ғарбий Рим империясининг тобора қулаб бораётган-лиги шубҳасиз ҳақиқат эди. Чунки варварлар империяни истило этиш билан бир вақтда империя территориясига ўзларининг б^-тун оилалари, уй анжомлари, сигир-бузоқлари ва ҳоказолари билан кўчиб келиб, ўрнашаётган эдилар. Шунинг учун IV аер­нинг охирини ва V аернинг ҳаммасини ўз ичига олган бу даврни тарихчилар одатда Халқларнинг буюк кўчиш даври деб атайдилар.
Готлар ва Қора денгиз бўйлари. Гуннларнинг келиши. Бу кўчиш империя территориясига готларнинг бостириб киришидан бошланди, деб ҳисобланади. Остготлар ва вестготларнинг импе­рия билан тотув яшашлари м^мкиндек туюлар эди. Уша пақтда Европанинг жануби-шарқида бу варварларнинг жуда кснг ер майдонлари бор эди. Вестштларда ҳам, осттотларда ҳам ҳеч қандай «ер қаҳатчилиги» йўқ эди. Тўғри, остгот зодагонларп гоҳ-гоҳ Болқон ярим оролига ҳужум қилиб турар эдилар. Лекин иккинчи томондан, готлар Шарқий Рим империяси билан тиич савдо алоқалари ҳам олиб борар эдилар. Готлар христианликни шарқий римликлардан қабул қилган эдилар. Готлар ўртасида христианликни тарғиб қилган киши епископ Ульфила бўлди, у инжилни ва диний китобларни гот тилига таржима қилди.
Иики давлатнинг энг кучлиси — Остготлар давлати бўлиб, у кўп қабилали иттифоқ эди, бу иттифоқ ўзининг остгот қабила-сидан ташқари, славян ва шарқий сар<мат қабилаларидан бир қанчасини ўз ичига олган эди, бу давлатга король Германарих 50 йил бошчилик қилди (у 375 йилда вафот этди). Остготлар-нинг ўзлари маҳаллий маданият таъсирига анчагина берилиб, маҳаллий аҳоли билан қисман аралашиб кета бошлаган эди. Қора денгиз бўйидаги готларга Қора денгиз бўйидаги грек колонияларининг ва айниқса Боспор подшолигининг антик ма-данияти анчатина ўз таъсирини ўтказди.
375 йилда Қора денгиз бўйига Осиёдан жуда кўп сонли гунн-лар қабиласи келди. Гуннлар (буларнинг бир қисми турк ирқи-дан, бир қиоми мўғул ирқидан бўлса керак) кўчманчи халқ бўлиб, бир вақтлар Хитой чегараларида яшар эдилар, кейин улар бутун Урта Осиёни бос и б ўтиб, ниҳоят, Жанубий Урал билан Каспий денгизи ўртасидаги «Каспий дарвюзаси» орқали Дон ва Днепр ҳавзасига кириб бордилар. Гуннлар остготлар ит-тифоқига қақшатғич зарба бердилар. Гуннлар остготларни ўзла-рига бўйсундириб, улар билан биргаликда вестготлар устига юриш қилдилар. Гуннлар томонидан тор-iMop қилиниш ва бўй-сундирилишдаи қўрқиб, вестготларнинг бошлиқлари Шарқий Рим императори билан музокара бошладилар ва Дунайдан ўтиб, федератлар сифатида Болқон ярим оролига жойлашиш учун ундан ижозат сўрадилар. Константинополь ҳукумати бунга рози бўлди, шундан кейин 376 йилда бир миллион кишига яқин вест­готлар ('булардан 200 минги қуролланган эркаклар эди) Дунай­дан ўтдилар. Уларга жойлашиш учун ҳозирги Болгариянинг Мезия области ажратиб берилди.

Download 105 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish