Verstkaerbook indd



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/63
Sana25.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#264082
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   63
Bog'liq
UN Doc Solid Waste Management

3. ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДЛАРИ
3. ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДЛАРИ


8
Давлат ва хусусий сектор шерикчилиги асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҚЎЛЛАНМА
Ўз навбатида давлат ва хусусий сектор 
шерикчилиги 
хусусий 
операторлар 
зиммасига турли ижтимоий вазифаларни ҳам юклайди: 
масалан, хизмат кўрсатиладиган ҳудудда тозаликни 
таъминлаш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини 
амалга ошириш, ёшларнинг экологик маданиятини 
ошириш ва бу ишга экологик ҳаракат иштирокчиларини 
жалб этиш, умумтаълим мактабларида тозалик ва 
экология дарсларини ўтказиш ва ҳоказо.
Амалга 
ошириладиган 
ишлар 
қуйидаги 
вазифаларни 
бажаришга 
қаратилган 
бўлиши керак:
• Экологик муаммоларни жаҳон андозаларидан келиб чиққан ҳолда бартараф этиш;
• Белгиланган ҳудуднинг санитария аҳволини яхшилаш;
• Полигон ҳудудини рекультивация қилиш;
• Хомашё ресурсларини ишлаб чиқаришга қайтариш ва шу билан уларни ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ экологик зарарни камайтириш;
• Янги иш ўринларини яратиш;
• Чиқиндиларни бошқариш соҳасининг рентабеллигини таъминлаш;
• Ресурсларни тежаш эвазига ҳудудда чиқиндиларни бошқариш билан боғлиқ 
харажатларни камайтириш;
• Норасмий ахлатхоналар пайдо бўлишини олдини олиш;
• ҚМЧни белгиланган график асосида, доимий равишда керакли жойга ташишни 
таъминлаш.
Хусусий операторларни ҚМЧни бошқариш ишига жалб этишда паст фоизли ва 
узоқ муддатли кредитлар бериш, лизинг инструментларини қўллаш ва шу каби чора-
тадбирлар муҳим роль ўйнайди. ҚМЧни бошқариш бу доимий равишда давом этадиган 
жараёндир. Негаки, бу жараён инсониятнинг кундалик турмуш фаолияти билан боғлиқ. 
ҚМЧдан ажратиб олинган қоғоз, платмасса, метал ва шу каби иккиламчи 
материалларни сотишдан даромад олиш имкониятларини аниқлаш учун ҚМЧнинг 
морфологик таркибини таҳлил қилиш керак. Шунингдек қайта ишланадиган 
чиқиндиларнинг тахминий ҳажмини аниқлаш ҳамда аҳоли истиқомат қиладиган 
ҳудудлардаги қайта ишланадиган материалларни қабул қилиш пунктлари эҳтиёжини 
ўрганиш керак.
ҚМЧни алоҳида тарзда йиғиш маданиятини шакллантириш ва кучайтириш учун 
маҳалла кенгашларининг салоҳиятидан кенг фойдаланиш керак. Мактабларда 
экология дарсларини ташкил этиш лозим. Ҳудудларни йиғиштириш ва тозалаш 
мақсадида шанбаликлар ташкил этишни мунтазам йўлга қўйиш керак. Одамларнинг 


9
ҚМЧни бошқариш масаласига муносабатини ўзгартириш керак: чиқинди ва ахлатларни 
йиғиштиришни тўғри ташкил этиш жамиятга ҳам табиатга ҳам наф келтиради. ҚМЧни 
бошқаришнинг самарали намуналарини қатор давлатлар тажрибасида кузатиш мумкин. 
ҚМЧ билан боғлиқ муаммони ҳал этиш учун масалага комплекс тарзда ёндашиш ва бу 
ишга хусусий секторни жалб этиш лозимдир. 
Вилоятларда ҚМЧни бошқаришнинг бугунги кундаги аҳволидан келиб чиққан 
ҳолда шундай фикр билдириш мумкин: ҚМЧни бошқариш ишига хусусий сектор 
жалб этилса, уларнинг иши керакли тарзда рағбатлантирилса ва бошқарилса, 
вилоятларнинг экологик аҳволи шак-шубҳасиз яхшиланади. Бу амал билан 
чиқиндиларни бор йўғи бир ахлат сифатида ташлаш эмас, балки уларнинг фойдали 
компонентларини ажратиш ва утилизация қилиш масаласига эътибор қаратилади. 
Хўш, буни амалга ошириш учун қандай муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш керак? 
1. ҚМЧни йиғиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ягона полигон бўлиши 
керак;
2. Полигонни санитария меъёрларига ва қоидаларига мос бўлишини таъминлаш 
учун маҳаллий орган зарур маблағ сарфлаши керак;
3. Хусусий операторлар жалб этилганда, ҚМЧни бошқариш жараёнининг барча 
иштирокчилари учун қоидалар, ҳақ-ҳуқуқлар ва мажбуриятлар аниқ белгиланиши 
керак;
4. Аҳоли ва юридик шахслар учун мавжуд тарифлар ҳисоб-китоб тизимини қайта 
кўриб чиқиш лозим;
5. Чиқиндиларни бошқариш ишига маҳалла кенгашларини жалб этиш ва бунда аҳоли 
ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратиш керак.
Қайд этилган шартлар таъминланган тақдирдагина ҚМЧни самарали бошқариш 
тизими ишлай бошлайди. Хусусий операторларнинг ишини назорат қилиш учун 
жамоатчиликни, маҳалла кенгашларини, ҳокимиятларни, санитария ва эпидемиология 
станциаларини, жамоат ташкилотларини жалб этиш лозим бўлади. Буларнинг ҳаммаси 
ҳудудда экологик аҳволни яхшилашга хизмат қилади. 
3. ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДЛАРИ


10
Давлат ва хусусий сектор шерикчилиги асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҚЎЛЛАНМА
Айрим истисно ҳолатларни назарда тутмаганда, қуйида қайд этилган терминларга 
шундай тавсиф бериш мумкин:

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish