6
Давлат ва хусусий сектор шерикчилиги асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҚЎЛЛАНМА
Инсоннинг ҳаётий фаолияти туфайли вужудга келувчи ҚМЧнинг морфологик
таркиби мураккаб ва хилма-хил бўлиши мумкин (қора ва рангли металлар, текстил
чиқиндилари, синган шишалар, пластмасса, озиқ-овқат чиқиндилари, тош, тери ва
резина маҳсулотлари, ёғоч ва ҳоказолар).
Шаҳарда истиқомат қилаётган ҳар бир киши йилига 150-250 кг ҚМЧ ҳосил бўлишига
сабаб бўлади. Бу чиқиндиларни зарарсизлантириш масаласида боқимандаликка йўл
қўйиб бўлмайди, негаки бу турли эпидемияларнинг (ўлат, холера ва ҳоказо) тарқалишига
сабаб бўлиши, шаҳарнинг жуда ёмон даражада ифлосланишига олиб келиши мумкин.
Ўз навбатида ҚМЧ таркибида одам учун керакли нарсалар ҳам мавжудки (метал,
органик маҳсулотлар ва шунга ўхшаш), уларни қайта ишлаш ёки улардан ёқилғи
сифатида энергия ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин.
Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, айни вақтда кўп мамлакатларда ҚМЧ маҳсус
чиқинди полигонларда жойлаштирилади. Масалан, МДҲ давлатларида ҚМЧнинг
97%, АҚШда 73%, Буюк Британияда 90%, Германияда 70%, Швейцарияда 25%,
Японияда қарийб 30% полигонларда жойлаштирилади. ҚМЧни полигонларда
жойлаштиришнинг нуқсонли жиҳатлари қуйидагилардир: катта ҳудудда ер участкаси
керак, ер участкалари танқислиги сабабли янги чиқинди полигонлари ташкил этиш
мушкул, йиғиб олинган ҚМЧни полигонда етказиш катта харажатларни талаб этади,
ҚМЧнинг керакли компонентларидан фойдаланилмайди, экологик хавф-хатар (ер ости
сувлари ва атмосферанинг ифлосланиши, бадбўй ҳид тарқалиши, ёнғин келиб чиқиш
хавфи, турли инфекциялар тарқалиши). ҚМЧни чиқинди полигонларига олиб чиқиб
ташлаш бу муаммони вақтинчалик ҳал этиш йўли бўлиб, бундай тадбир экологик ва
ресусрлардан оқилона фойдаланиш мезонларига зиддир. Чиқинди полигонларини
истаганча кенгайтиришнинг иложи йўқ. Шу сабабли ҚМЧни қайта ишлаш ва улардан
фойдаланиш масаласи барча давлатлар учун долзарб аҳамиятга эга масаладир.
ҚМЧни экология талаблари, шунингдек ресусрлардан оқилона фойдаланиш ва
иқтисодиёт мезонларидан келиб чиққан ҳолда қайта ишлаш чиқиндилар билан боғлиқ
муаммони кардинал равишда ҳал этишга замин яратади.
Жаҳон тажрибасида ҚМЧни қайта ишлашнинг қуйидаги 4 услуби мавжуд:
- иссиқлиқ ёрдамида қайта ишлаш (асосан куйдириш);
- биотермик йўл билан компостлаш (ўғит ёки биоёқилғи олиш);
- анаэроб йўл билан ферментациялаш (биогаз олиш);
- саралаш (қимматли компонентларни, зарарли ва кераксиз компонентларни, қайта
ишлаш мумкин бўлган компонентларни ва ҳоказоларни ажратиб чиқиш).
Қайд этиб ўтилган услубларнинг барчаси ижобий ва салбий жиҳатларга эга. Уларни
қанчалик оптимал тарзда қўллаш ҚМЧнинг морфологик таркиби нималардан иборат
эканига ҳамда ҳар бир регионнинг шарт-шароитларига бевосита боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: