Фанга кириш. Асосий тушунчалар.
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунини бажариш мақсадида Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими вазирликлари томонидан қатор меъёрий ҳужжатлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинган эди, шунингдек ахборот тармоғини шакллантириш, ахборот ресурсларини яратиш ва АКТни таълим жараёнида қўллаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.
Барча олий ўқув юртлари ягона корпоратив тармоққа бирлаштирилган. www.edu.uz, www.markaz.uz веб-сайтлари ишга туширилган. Интернет тармоғининг миллий сегментида ахборот ресурсларни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ, барча ўқув юртлари веб-сайтлари www.edu.uz ахборот-таълим порталига бирлаштирилган. Бундан ташқари, ўқув юртларининг ўқув қўлланма ва маъруза матнлари «Ziyo» электрон-таълим базасида жойлаштирилган, «ZiyoNET» ахборот-таълим тармоғининг ресурслари яратилган, ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндалари ҳаёти ва ижодига бағишланган www.literature.uz веб-сайти ишга туширилган, мақолалар тўплами, ўқув қўлланмалар ва E-collector рефератлар ҳамда олтита тилга мўлжалланган — www.multilex.edu.uz он-лайн луғат яратилди.
Ўқув жараёнини бошқаришни компютерлаштириш, таълим жараёнига масофавий ўқитишни жорий этиш, талабалар ва ўқитувчиларнинг мустақил ўқишини таъминлаш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (ТДПУ) қошида www.pedagog.uz ахборот-таълим портали яратилди. Мазкур порталнинг масофавий ўқитиш бўлимида ўрганилаётган фанлар бўйича тест вазифалари ва виртуал лаборатория стендлари жойлаштирилган. Университет бўйича 250 компютерни бирлаштирган «ТДПУ-ИНТРАНЕТ» тармоғи фаолият юритади.
2007 йилнинг охирига келиб, олий ўқув юртларида яратилган 500дан зиёд электрон ўқув қўлланма рўйхатга олинган, ўқитиладиган предметлар аксарияти бўйича маърузаларнинг электрон матнларидан олий ўқув юртлари ахборот-ресурс марказларида фойдаланиш мумкин.
«ZiyoNET» таълим тармоғи ресурс марказининг бўлинмаси томонидан «ZiyoNET» порталининг «Библиотека» бўлимида 6000 дан зиёд ахборот-таълим ресурслари жойлаштирилган. Барча ресурс марказларида ахборот ва компютерларни зарарли дастурлардан ҳимоялаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилди. Бунинг учун доимий тарзда янгиланиб турадиган махсус вирусларга қарши дастурлар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги 381-сон фармонига мувофиқ олий ўқув юртлари бошида ахборот-ресурс марказлари ташкил этилмоқда, бу эса кадрларни тайёрлаш жараёнига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ахборот-ресурс марказлардаги компютерларнинг умумий сони 1600 зиёдни ташкил этади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг барча ўқув юртлари орасида бюджет маблағлари ҳисобига тайёрланган 307 ўқув қўлланмаларнинг электрон версиялари тарқатилган. Ишлар таълим жараёнида АКТни қўллаш бўйича ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчиларининг кўникмаларини ошириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ амалга оширилмоқда.
http://k-zokir.narod.ru/index/0-3
Do'stlaringiz bilan baham: |