Фойдаланилган адабиётлар
1. Каримов И. А. Барча режа ва даcтурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз
фаровонлигини оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устивор йўналишларига
бағишланган ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза, 2011йил 21 янв./Т.:Ўзбекистон,
2011, -13б
2. Маxсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва реализация харажатларининг таркиби ҳамда
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом. Журнал Налогоплателшика, №3
1999.
3. Аудит: Учебник для вузов/ В.И.Подолский, Г.Б.Поляк, А.А.Савин и др. //под ред проф. В.И.
Подольского. – М.: Аудит, ЮНИТИ, 2001. – 655 с.
4. Тўлахўжаева М. М. Корхона молиявий аxволи аудити. Иккинчи, (қайта ишланган нашр)
Тошкент «Иқтисодиёт ва xуқуқ дунёси» 1996.
ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Р.Р Аллаева , Ш.Н .Исроилова
ТИМИ
Маълумки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошида 70 га яқин олий ўқув юртлари
рўйхатга олинган. Уларнинг ҳар бирида эса мингдан ортиқ талаба ёшлар таxсил
олмоқдалар. Бу эса мамлакатимиз ёшларининг келажаги айнан шу даргоxдан бошланиши ва
уларнинг ватан тараққиётидаги xиссаси шу ерда шаклланишини инкор этиб бўлмайди.
Шундай экан, республикамиздаги барча олий ўқув юртларида таxсил олаётган талаба
ёшларнинг жамиятимиз ривожидаги фаоллигини ошириш биринчи вазифалардан бири
бўлмоғи лозим. Бунинг учун эса олий ўқув юртларидаги “Камолот” ЁИX бошланғич
ташкилоти ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда гуруxлардаги иқтидорли талабаларни
келажакда Республика миқёсидаги ўтказиладиган турли хил кўрик танловлар ва олимпиадаларда
138
фаол иштирок этишлари учун кўмак бериш ва уларни маънан қўллаб – қувватлаш ишларини олиб
боришлари лозим.
Оxирги йилларда xукуматимиз томонидан таълим тизимида олиб борилаётган ислоxатлар,
берилаётган имтиёзлар, қўллаб-қувватлаш ишлари ва яратиб берилаётган шарт-шароитларда ҳам
ёшларга бўлган эътиборни кўришимиз мумкин. Мисол қилиб, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуслари билан 2008 йил "Ёшлар" йили деб эълон
қилинди. Бунинг негизида эса ёшларни ватанимиз тараққиётидаги ўрнини янада
мустаxкамлаш, уларнинг ҳар бир йўналишдаги фаоллигини кенгайтириш ва баркамол
авлодлар етишишидаги барча чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадлари
белгилаб берилди. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ёшларнинг аксарият қисми бундан
тўғри фойдалана олмаяпти. Бунинг асосий сабаблари эса:
¾
Талабалар орасидаги рақобат муxитини яхши ривожланмаганлиги;
¾
Талаба ёшларимиздаги янги ғоя яратишга бўлган қизиқиш ва изланувчанлик
иштиёқи жуда сустлиги;
¾
Иқтидорли талаба ёшларни жалб этиш ва рағбатлантириш ишларидаги
камчиликлари;
¾
Олий ўқув юртларида ўтказилиб келинадиган тадбирлар, фестиваллар ва бошқа
жамоат ишларидаги иштирокини таъминлаш ишлари ўз вақтида олиб борилмаслиги;
¾
Олий ўқув юртлариаро ўтказиладиган олимпиада, спорт мусобақалари ва бошқа
танловларда талаба ёшларни иштирокини кенгайтириш муаммолари ва бошқа
камчиликлардан иборат.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, айрим xолларда талаба ёшларнинг давлат
стипендиялари, турли грант дастурлари, “Камолот” ЁИX бошланғич ташкилоти фаолияти
тўғрисидаги тушунчаларига эга бўлмасликлари неча юзлаб талабалар имкониятларини чеклаб
қўймоқда ва олийгоxдаги ташаббускорлик фаоллигини сусайтирмоқда. Бунинг натижасида эса олий
ўқув юртларида таълим соҳасининг ривожланиши, талабалар илмий дунёқарашларининг
ўсишига бирмунча салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури”нинг III-босқичи бўлмиш сифат босқичида ҳам олий ўқув юрти
талабаларини таълим олиш жараёнида ўз мутахассисликларини мукаммал эгаллашлари
учун уларга имкон қадар қулайликлар яратиш, университет таълим тизимини
ривожлантириш, талабаларнинг билим олишга қизиқишларини ошириш тўғрисидаги
вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилган. Шу мақсадда таълим олаётган талабалар орасида
иқтидорли табаларни излаб топиш ва уларнинг фаоллигини ошириш учун қуйидаги
йўналишлар бўйича қизиқишларини белгилаш ва ушбу йўналишларга жалб этиш мақсадга
мувофиқ бўлар эди.
¾
Ўқув ишлар;
¾
Илмий ишлар;
¾
Маънавий-маърифий ишлар;
¾
Талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари;
¾
Спорт-соғломлаштириш ишлари.
Бунинг учун олий таълим муассасаларида иқтидорли талабалар билан ишловчи гуруxлар
ташкил этиш ва доимий равишда бу гуруxга янги лойиҳалар, юқоридаги йўналишлар
бўйича янгиликлар билан таъминлаш зарур бўлади. Мисол учун, талабалар орасида
“Ўзбекистон Республикаси Президенти” стипендианти, “Навоий”, “Беруний”, “Ибн Сино”
ва “Фаробий” номли давлат стипендианти бўлиш истагидаги ёшларни танлаб олиш ва улар
ўртасида рақобат муxитини яратиш, уларнинг билимларини ошириш, жамоат, маънавий ва
маърифий ишларда фаоллигини ошириш таълим тизимини яхшиланишида муҳим омил
бўлган бўлар эди. Афсуски, аксарият xолларда бу лойиҳа ва дастурлар xақидаги маълумотларга
талабалар тўлиқ ва ўз вақтида эга бўлмайди. Агарда бу вазифа иқтидорли талабалар билан ишловчи
гуруxлар юклатилса ва амалда бажарилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу эса албатта
¾
Талабаларни ташаббускорлик руxида тарбиялашга;
¾
Университетда талабаларга таълим бериш тизимини такомиллаштириш мақсадида
турли тадбирлар ўтказишга;
¾
Университет талабаларининг маънавий дунёқарашини ошириш мақсадида кўплаб
маънавий-маърифий кечалар ташкил этишга;
¾
Университетдаги талабалар орасида илмий салоxиятли талабалар жамоасини ташкил
этишга;
139
¾
Университет талабалари орасида кам таъминланган талабаларни молиявий қўллаб-
қуватлашга;
¾
Университет талабаларини жисмонан соғлом руxда тарбиялашга ва бошқа ижобий
натижаларга олиб келади.
Хулоса қилиб айтганда, бундай гуруxлар яратиш талабаларни бир мақсадга, яъни таълим
олиш жараёнида ўз мутахассисликларини мукаммал эгаллашлари учун уларга имкон қадар
қулайликлар яратиш, университет таълим тизимини ривожлантириш, талабаларнинг билим
олишга қизиқишларини оширишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |