Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Харажатлар ва даромадлар сметаси



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   308
Bog'liq
1kitob

Харажатлар ва даромадлар сметаси 
1. Т/о = 600 000 
2. Таннарх = 400 000 
3. Ду (1 – 2) = 200 000 
4. Давр харажатлари ( а+б+в+г+д+ж ) = 18 570 
а) иш хақи фонди ( 10*60000*12ой) = 7 200
б) ягона ижтимоий тўлов ( а*25% ) = 1 800 
в) коммунал тўловлар = 2 000
г) ижара тўловлар = 3 000 
д) амортизация (асосий вос.*10%) = 40 000*10% = 4 000 
ж) бошқалар = 570
5. Дя (3 – 4) = 181430 
6.Шс = - 5 000 
7. ЯСТ (1*5%) = 30000
8. Тт (5*5%) = 9 071 
9. Дт ( 5 – 6 – 7 – 8) = 137359 
10. Фрез (9*5%) = 6867 
11. Дс ( 9 – 10) = 1304 92 
Дўконда 1-йил фаолият давомида соф даромад 130492000 сўмга тенг. Бу сметани MS EXCEL 
жадвалига қўйиб, молиявий натижаларни ҳисоблашни автоматлаштирсак бўлади. 
Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati. 
1. Sh.M. Sattorov., Ergashev E. Biznes reja tuzish bo`yicha uslubiy qo`llanma. T. 2013y, Moliya-
iqtisod. 50 bet. 
2. Международный опыт создании финансовой промышленности групп и проблемы 
совершенствовании корпоративной управлении в Узбекистане. Материал конференции Плеханова о 
разработке финансовые отчеты. 2008г. 
 
АГРАР СОҲА ИҚТИСОДЧИЛАРИНИ МУТАХАССИСЛИК КАСБИНИ ЭГАЛЛАШИДАГИ 
АЙРИМ ТАЛАБЛАРИ. 
 
З.Т.Сиддиқов, М.Н.Турдиева, С.М.Хасанова 
ТошДАУ 
 
Бозор муносабатлари шароитида олий таълим тизимида мутахассислар тайёрлашда чуқур 
ўзгаришлар, яъни жаxон стандартларига жавоб бера оладиган мутахассисларни етказиб бериш муҳим 
131


масала ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва 
ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини 
қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди. Ҳамда таълим тизими Олий таълим, ўрта махсус, касб-
xунар таълимига ажратилди ва Олий таълим тизими икки (бакалавриат ва магистратура) босқичда 
амалга оширилиши белгилаб берилди. Шунигдек, олий таълим муассасаларига талабалар қабул 
қилиш давлат грантлари негизида ва пуллик-шартномавий асосда амалга оширилиши белгилаб 
берилди. Бугунги кунда мамлакатдаги олий ўқув юртларида 230 мингдан ортиқ талаба таълим 
олмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Олий таълим 
йўналишлари ҳамда мутахассисликлари классификаторини, давлат таълим стандартларини, ўқув 
режалари ва дастурларини олий ва ўрта махсус, касб-xунар таълимининг тармоққа оид 
хусусиятларини, малака талабларини инобатга олган xолда, шунингдек, минтақаларнинг 
эxтиёжларига мувофиқ янада такомиллаштириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб 
борилмоқда. Бу каби тадбирлар борасида олий таълим тизимидаги аграр соҳа иқтисодчи 
мутахассисларини етиштириш ва малакасини ошириш каби вазифаларга алоxида аҳамият 
берилмоқда. Зотан бозор иқтисодиёти шароитида амал қиладиган қонунлар, иқтисодий фаолият 
таҳлили муаммоларини ечишда иқтисодчи мутахассислиги ҳар бир тармоқда энг зарур касб 
ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналар иқтисодини ва уларни бошқариш йўлларини ўргатиш, қишлоқ 
хўжалигининг барқарор иқтисодий асосини, такрор ишлаб чиқариш жараёни ривожлантирилишини 
таъминлайдиган иқтисодий муносабатлар тизимини яратиш, уларни xаётга жорий этиш масалаларини 
ўргатиш аграр соҳа иқтисодчи мутахассисларини ўқитишдаги муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Шунингдек, касбий малакавий талаблар асосида талабалар қуйидагиларни билиши лозимдир:
¾
иқтисодий соҳада: иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича қонунлар ва 
қонуниятларни қўллай олишни ва ахборат технологияларидан фойдаланишни; 
¾
ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш соҳасида: корхона ва ташкилотларда ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг самарали усулларини амалиётга жорий қилишни; 
¾
бизнес ва тадбиркорлик соҳасида: турли мулкчилик шаклидаги корхоналарни тузиш ва улар 
фаолиятини бошқариш, талаб ва таклифни ўрганиш ва уларни қондириш йўлларини ; 
¾
молия-ҳисоб соҳасида: молиявий ҳисоб ва таҳлилни ўтказишни, корхоналарда ҳисобот ва 
ҳисобни юритишни билиши, ўз вақтида бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий 
тўловларни амалга оширишни ;
¾
илмий соҳада: иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш ҳамда 
бошқарув фаолиятини ташкил этиш бўйича илмий-амалий тадқиқот ишларини олиб бориши; 
¾
таълим соҳасида: узлуксиз таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва 
ўтказилишига кўмаклашиш (ўқув персонали), тадқиқотларда иштирок этиш, маълумотларни тўплаш, 
умумлаштириш ва таҳлил этиш, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-xунар таълим муассасаларида ўқув 
машғулотларини ўтиш, замонавий технологияларни эгаллаш ва тадбиқ этишни билиши керак. 
¾
Касбий маxорат бўйича ўз билими ва кўникмасини эгаллаган лавозимида мустақил фаолият 
кўрсатиш талабларига жавоб бериши керак. 
Жумладан, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи иқтисодчилар иқтисодий муаммолар xал 
этилишини таъминлайдиган сиёсатнинг иқтисодий принципларини, механизмларини илмий 
жиxатдан асослаган xолда шакллантириб боришлари лозим. Бунинг учун даставвал ҳар бир муаммога 
тааллуқли бўлган илмий, услубий, статистик маълумотларни, мисолларни тўплаб, уларни турли 
усуллар ёрдамида таҳлил қилишлари, шу асосда ҳар бир иқтисодий принципга, механизмга таъсир 
этувчи омилларни реал хўжаликлар, тармоқлар миқёсида аниқлашлари керак.
Ҳар қандай иқтисодий принцип ва механизмнинг амал қилишини аниқлашда даставвал назарий 
ғояларга, сўнгра уларнинг амал қилишига асосланилади. Демак, қишлоқ хўжалигида амалга 
оширилаётган ҳар қандай иқтисодий муаммони аввал унинг назариясидан, яъни ғоясидан амал 
қилишига қараб ўрганиш ёки бу муаммонинг амалиётга жорий этилишидан, яъни амалиётдаги 
xолатига асосланган xолда ғоя ёки назариясини яратишга қараб тадқиқот олиб бориш мумкин. 
Иккала xолатда ҳам иқтисодий принципларнинг, механизмларнинг, муаммоларнинг ечими самарали 
аниқланиши керак. Яратилган иқтисодий сиёсатни жорий этиш механизмлари ва уларни амалга 
ошириш усулларини иқтисодчилар мукаммал ўрганишлари лозим. Масалан, республика қишлоқ 
хўжалигида мулкнинг турли шаклларини барпо этиш ғояси бозор иқтисодиёти ривожланган 
давлатлардаги назарий ғояларга ва уларнинг амалиётда xал этилишига асосланган. Муаммони 
тармоқда xал этишда республика қишлоқ хўжалиги амалиётидаги xолатлар, мисоллар, маълумотлар 
асос қилиб олиниб, бу жараён тобора ривожантирилмоқда ва чуқурлаштирилмоқда. 
132


Демак, иқтисодчи мутахассислар қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини 
шакллантириш ғояларини яратиб, уларни амалиётга татбиқ этиш механизмларини мукаммал 
билишлари зарур. 
Шунингдек, бўлажак мутахассислар қуйидаги асосий вазифалар ечимининг назарий, услубий 
асосларини яъни: 
• қишлоқ хўжалигининг босқичма-босқич ривожланишини, унинг республика иқтисодиётидаги 
ўрни, аҳамияти ҳамда ўзгариш қонуниятларини аниқлашни; 
• тармоққа давлат раxбарлигини, унда амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоxотлар 
мазмуни ва моxиятининг xолатини, уларни ривожлантириш йўлларини, масалаларини кўрсатиш; 
• тармоқнинг чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик 
билан самарали фойдаланиш даражасига иқтисодий баxо бериш тартибини ўрганиш, уларни 
такомиллаштириш ва ривожлантириш йўлларини асослаб бериш; 
• тармоқда иқтисодий муносабатларни амалга оширишда фойдаланилаётган баxоларнинг 
тизимини, таркибини, мазмунини, даромад ва фойдани аниқлаш, уларни оқилона тақсимлаш 
йўлларини кўрсатиш; 
• қишлоқ 
хўжалиги 
ишлаб 
чиқаришининг 
қай 
даражада 
ихтисослашганлигини, 
жойлашганлигини ҳамда ички ва ташқи интеграциялашганлигини ва бошқа масалаларини 
билишлари лозим. 
Тармоқда амалга оширилаётган ташкилий, иқтисодий, ижтимоий муносабатлар мажмуасининг 
назарий асосларини, йўналишларини, самарадорлигини мавжуд тадқиқот усуллари ёрдамида 
талабаларга ўргатиш орқали талабаларда тармоқ иқтисодиёти бўйича иқтисодий мушоxада қилиш, 
уни ривожлантиришга оид муаммоларни қўйиш, xал этиш, самарадорлигини ошириш, 
йўналишларини белгилаб бериш қобилияти шакллантирилади ва бозор иқтисоди талабларига жавоб 
бера оладиган аграр-иқтисодчилар тайёрлашга асос бўлади. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish