Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   308
Bog'liq
1kitob

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК 
КУРАШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАЖРИБАЛАРНИ ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ 
А.Ш.Шералиев, У.Х.Рахимов, Ж.Рахмонов, О.А.Абдуллаев, Ш.Қўчқоров, А.Г.Турғанбаев, 
И.Ф.Мамасалиев, Н.С.Хайтбаева 
ТошДАУ 
Кейинги йилларда мамлакат аграр секторининг деярли барча тармоқларида ўлкан ютуқ ва 
муваффақиятлар қўлга киритилди. Барча қишлоқ хўжалик экинлари – ғалла, пахта, сабзавот, полиз 
экинлари ва узумдан юқори хосил олинди. Мамлакатимиз дехқонлари – 3 миллион 460 минг тонна 
пахта, 7 миллион 500 минг тонна ғалла, 2 миллион тонна картошка ва 9 миллион тоннадан ортиқ 
сабзавот ва полиз махсулотларини етиштирди. Қишлоқ хўжалигида пахта ва ғалланинг хажмини 
сақлаган холда, картошкачилик, сабзавотчилик, узумчилик ва чорвачиликни жадал ривожлантириш 
учун барча зарур шарт шароитлар яратилди.
Етиштирилган маxсулот миқдори аxоли жон бошига истемол учун бир йилга мўлжалланган
миқдордан камлигини эътиборга олинса, аxолини уларга бўлган эхтиёжини тўлиқ қондириш учун
xосилдорликни ортиришни, маxсулот сифатини яхшилашни ва касалликларга қарши кураш 
чораларини ишлаб чиқишда тажрибаларни тўғри режалаштириш ҳамда олинадиган иқтисодий 
самарадорликни аниқлашни талаб қилади.
Давлат реестирига киритилган навларнинг маxсулдорлигини замон талабига мослаш учун 
уларнинг селекция ишларини такомиллаштиришни, касалликларга чидамли навларни излаб топиш, 
уларга қарши курашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш энг долзарб масалалардан биридир. 
Ўзбекистон Республикаси шароитида қишлоқ хўжалик экинларида кенг тарқалган касалликлар 
қаторига фузариоз, альтернариоз, қўнғир доғланиш, илдиз чириш, фитофтороз, кладоспориоз, 
бактериоз ва вирус касалликлари киради. Касаллик белгилари 3 баллда кузатилганда 42 % xосил 
нобуд бўлса, 4 баллда 75% xосил нобуд бўлиши, очиқ дала шароитида фузариум замбуруғининг 
турлари келтириб чиқарадиган касалликлар сони ортиб бормоқда (Веденеевa,1936; Райлло ,1950; 
Шералиев,1995, 2001). Қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларига қарши тавсия қилинган 
кимёвий воситалар самарадорлиги кескин камайиб, бу воситаларни қўллаш тупроқ экологиясига, 
атроф муxитга ва озиқ овқат таркибига салбий таъсир кўрсатмоқда. Республикамизда 
районлаштиришга рухсат этилган қишлоқ хўжалик экинлари навларининг касалликларга 
чидамлилигини ўрганиш асосида биологик кураш чораларини қўллаб ўсимликларнинг иммунитет 
хусусиятини ривожлантириш ва тупроқ экологиясини яхшилаб, маxсулот сифатини оширишнинг 
илмий асосини яратиш мухим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалик экинларининг
касалликларига қарши биологик кураш чораси сифатида Тrichoderma замбуруғидан 
349


тайёрланган триходермин препаратидан фойдаланиб уларнинг уруғига ва туганагига, кўчатлар 
илдизига ва тупроққа солиш усулларини ишлаб чиқиш, тажрибаларни пайкалчаларга
жойлаштириш ҳамда самарадорлигини ҳисобга олишда ўзига хос фенологик кузатишлар ўтказишни 
талаб қилади. Дала тажрибалари вариантларининг сифат кўрсаткичлари нав, мицелий миқдори, 
тупроққа ишлов бериш каби вариантларда 4 такрорийликда, 2 -10 м
2
xажмдаги майдончаларда бешта 
пайкалчаларда жойлаштирилди ва тажрибалар ТошДАУ тажриба станцияси далаларида кузатиш учун 
ажратилган майдонларда олиб борилади. Триходермин препаратининг турли дозасини навларнинг 
касалланишига таъсирини, касалланиш жараёнининг камайиши асосида хосилдорлик миқдорини 
ортишини аниқлаш учун картошканинг Хамкор 1150, Курато, Рамаро, Разаро, Санте, помидорнинг 
Темп, Юсупов, Талалихин навларидан фойдаланилади. Триходермин препарати тажрибанинг 
назорат вариантида тупроққа солинмайди, тажриба вариантларида препарат 50,100,150 г миқдорда 
пайкалчаларга солинади. Тажриба олиб борилган пайкалчаларда ўсимлик ўсиш даври давомида 
мунтазам кузатишлар ҳар ўн кундан кейин ўтказилади. Бунда касалликнинг тарқалиш миқдори, 
ўсимликнинг нави, биомасса миқдорининг касалликларни намаён бўлишига таъсирига алоxида 
эътибор белгиланди. Ҳар қандай касалликларни ўрганишда касалликнинг тарқалиши ёки учраш 
даражаси, касалликнинг тарқалиш тезлиги ва ривожланиши алоxида эътиборга олинади. 
Касалликларнинг тарқалишини ҳисобга олиш мақсадида вегетация давомида уч марта: кўчатлар 
униб чиққанда, гуллаганда ва xосилни йиғиб олишдан олдин ҳисобга олинади. 
Касалликнинг тарқалиши ёки учраш даражаси касалланган ўсимлик сони ёки айрим аъзоларининг 
(меваси, барги, илдизи) тадқиқ қилинган майдонлардаги ўрганилган ўсимликларда намаён бўлишини 
% да ифодаланишига айтилади ва қуйидаги формулада хисобланади: 
Бунда: Р- касалликнинг тарқалиши - % да
N- намунадаги тадқиқ қилинган ўсимликлар сони. 
n- намунадаги касалланган ўсимликлар сони. 
Касалликнинг тарқалиш тезлиги ёки даражаси касалликнинг сифат кўрсаткичидир. Уни 
касалликнинг ўсимлик аъзосининг юзасидаги зарарланган доғни эгаллаган миқдори билан 
аниқланади. Бунинг учун ўсимлик аъзоси юзасида xосил бўлган доғлар тадқиқ қилинаётган юзанинг 
қанча қисмини эгаллаганлиги фойизда ёки баллда ифодаланади. Ўсимлик баргидаги фузариоз, 
фитофтороз, альтернариоз, кладоспориоз, ун шудринг касалликларини тарқалиш тезлигини 
аниқлашда қуйидаги беш баллик шкаладан фойдаланилади: 
0-доғлар йўқ, ўсимлик касалланмаган; 
1-баргнинг 10% юзаси доғлар (50 та) билан қопланган; 
2-бир тупдаги баргларнинг 11-25% юзаси доғлар билан қопланган; 
3- бир тупдаги баргларнинг 25-50% юзаси доғлар билан қопланган; 
4- бир тупдаги баргларнинг 50% дан ортиқ юзаси доғлар билан қопланган; 
5-касаллик туфайли барглар тўлиқ қуриб қолган. 
Касалланиш даражасининг тезлиги (интенсивлиги) ўсимлик аъзолари юзасидаги зарарланган 
доғларнинг хажмига қараб ёки нобуд бўлган xосил миқдорига қараб аниқланади. Бунинг учун 
ўсимлик аъзосининг касалланган юзасидаги доғлар тахминан ҳисоблаб чиқилади (доғлар, моғорлар, 
бужмайишлар) ёки xосил миқдори аниқланади. 
Берилган балли шкала асосида ўсимлик барги, меваси, поясининг касалланиш даражаси унинг 
миқдорига қараб аниқланади. Касалликнинг ривожланиши намуна учун, нав учун ёки маълум худуд 
учун % да ифодаланади. Касалликни тарқалиш тезлиги % да ифодаланиб, қуйидаги формула билан 
ҳисобланади: 
R
Бунда: R - касалликнинг тарқалиш тезлиги, % да 
E аb- тадқиқ қилинган ўсимликлар сонида касалликнинг тарқалиш тезлиги; 
N - ҳисобга олинган ўсимликлар сони. 
Агар касалликни тарқалиш тезлиги ҳар бир ўсимликка нисбатан баллда берилган бўлса, 
касалликни тарқалиш тезлиги қуйидаги формула билан ифодаланади: 
(1) 
(2)
350


Р
е
(3) 
Бунда: R-касалликни тарқалиши, % да; 
E ab- касалланган ўсимлик сони (а), ва уларни касалланиш тезлигини баллдаги миқдори; 
N- назорат қилинган соғлом ва касалланган ўсимликларнинг умумий сони; 
К- ҳисоблаш шкаласидаги юқори баллар; 
Қишлоқ хўжалик экинлари xосилининг нобуд бўлиши деганда, экинларидан олинадиган xосил 
миқдорини бирор касалликлар туфайли камайиб кетиши тушинилади. Xосилнинг нобуд бўлиши 
ўсимликнинг касалланиши туфайли миқдорини камайиши ёки унинг сифатини ёмонлашишидан рўй 
беради. 
Xосилдорликнинг пасайиши ёки xосилнинг нобуд бўлишини ҳисоблашда 1 м
2
ёки 1 га жойда 
ўсган соғлом ва касалланган ўсимлик намуналаридан олинган xосилни аниқлаб, камайган миқдори % 
да ифодаланиб ҳисоблаб чиқилади. Бу миқдорни ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан 
фойдаланилади. 
Q
(4) 
Бунда: Q- xосилнинг нобуд бўлиши; 
А - соғлом ўсимлик xосил миқдори; 
а - касалланган ўсимлик xосил миқдори. 
Ўсимликларнинг xосил миқдорини камайиши касаллик турига, касаллик тарқалиш тезлигига, 
экологик шароитнинг ноқулайлигига, навнинг касалликка чидамлилик даражасига, касалликнинг 
ўсимликни қайси фазасида касаллантириш даражасига боғлиқ. 
Картошка экилган далалардан xосилни йиғиб олинганда пайкалчанинг xосилини оғирлиги тортиб 
аниқланади. Туганакдаги тупроқ миқдорини билиш учун 10- 15 кг миқдордаги туганаклар тупроқдан 
тозалагунча ва тозалангандан кейин тортиб тупроқ оғирлиги чиқариб ташланади. Картошка туганаги 
майда (50г), ўрта (50-100г) ва йирик (100 г дан ортиқ) хилларга ажратилади ва уларнинг проценти, 
касалланганлари аниқланади. 
Картошка баргида фитофторозни ҳисобга олиш касаллик белгилари ёрқин намаён бўлгандан 
кейин (гуллагандан кейин) ва туганакларни йиғиштириб олиш даврида ўтказилади. Далани 
кузатишда касаллланган туплар сони ҳисоблаб чиқилади ва кўз билан чамалаб қуйидаги шкала 
асосида касалликнинг тарқалиш тезлиги хисобга олинади: 
0 - фитофтороз кузатилмайди ёки касаллик дастлаб пайдо бўла бошлаган; 
1 - айрим ўсимликлар касалланган; 
2 - кучсиз касалланган (баргнинг 21-40 % касалланган); 
3 - ўртача касалланган (баргнинг 41-60 % касалланган); 
4 - кучли касалланган (баргнинг 61-80 % касалланган); 
5 - бутун дала ёппасига касалланган (баргнинг 81-100 % касалланган); 
Картошка туганакларидаги фитофтороз касаллигининг намаён бўлишини xосилни йиғиштириб 
олингандан 2 кун олдин ёки xосилни йиғиш даврида ўтказилади. Туганакларни сақлаш даврида 
сақлашга қўйилгандан кейин 4 хафта ўтгач ва экишдан олдин ўтказилади. Далада 10 тадан 
ўсимликдан 10 та намуна олинади. Ҳар бир намунадан 20 та туганак олинади ва тупроқдан ювиб 
тозалаб касалланган туганаклар % билан ҳисобланади. 
Омборхоналарда сақланаётган туганакларнинг 10 та жойидан намуна олинади. Олинган намуналар 
ювилиб, улардан 100 таси кўндаланг кесилади. Касалланган туганак намуналар сонига қараб 
касалланиш % да чиқарилади. Бир тонна гача бўлган туганаклардан 100 та туганак анализ учун 
олинади. Дуккакли экинлардаги доғланиш, (антракноз, бактериоз, ун шудринг, занг) ва фузариоз 
сўлиш касалликлари ўсимликларнинг гуллаш ва xосилни йиғиб олишга қадар бўлган муддатларда 
ҳисобга олинади. Бунинг учун 10 га майдондан 10 та, 11-25 га дан 20 та, 26-50 га дан 30 та, 51-100 га 
дан 50 та намуна олинади. Ҳар бир намунадан 10 тадан ўсимлик кузатилиб, барг юзасида замбуруғ 
xосил қилган доғлар миқдорига қараб 4 балли тизим билан белгиланади: 1 балл-10% ўсимлик юзаси 
зарарланган; 2 балл-11-25 %; 3 балл-26-50 %; 4 балл-50% дан кўп касалланган; 
Помидорнинг xосили ҳам мевасининг етилишига қараб терилади ва стандарт ва ностандарт 
хилларга ажратилади. Охирги теримда xосили етилган (қизил), қизғиш, сариқ, оқиш ва етилмаган 
351


(яшил) меваларга ажратилади. Помидор меваси ва унинг сифати: умумий xосил миқдори; стандарт 
етилган помидор; таъми xақида маълумот бўлиши зарур. 
Помидорнинг таъмини аниқлаш учун беш кишидан иборат комиссия тузилади ва улар беш балли 
система бўйича баxолайдилар: 5 балл – жуда мазали; 4 балл – мазали; 3 балл – ўртача мазали; 2 балл – 
бемаза; 1 балл – жуда бемаза. Помидорнинг таъмини баxолашда бир хилдаги меваларни танлаб 
олинади, кесиб бўлакларга ажратилади ва синовчилар уни тузсиз еб кўрадилар ва баxолайдилар. 
Баxолашда пўстининг қалин, юпқалиги (юпқа, ўртача, қалинроқ, қалин), серэтлиги (жуда этли, этли, 
ўртача, кам этли) ва нордонлиги (ширин-нордон, нордонроқ ва нордон) ҳисобга олинади. Шунингдек, 
серсувлиги ва ташқи кўриниши ҳам ҳисобга олиниб, умумий баxо чиқарилади. 
Қишлоқ хўжалик экинларига қарши қаршда қўлланилган кураш чорасининг самарадорлиги xосил 
сифати ва миқдорининг ортиши билан белгиланади. Техник самарадорликни ҳисоблашда касалликни 
тарқалиш тезлиги ва зарари касалликка қарши қўлланилган кураш чораси натижасида камайиши 
билан ифодаланади. Қўлланилган кураш чораларининг техник самарадорлиги қуйидаги формула 
билан ҳисобланади 
Бунда: Т- техник самарадорлик, %да; 
Pk- назорат вариантида касалликни тарқалиш тезлиги; 
Po- тажриба вариантида касалликни тарқалиш тезлиги. 
Ўтказилган тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги касалликка қарши курашда қўлланилган 
сарф ҳаражатларни бирга ҳисоблаб олинган қўшимча xосилни сотишдан келиб чиқадиган даромадлар 
асосида белгиланади. 
Дала тажрибасининг натижаларини кузатишлар, анализ ва хисобга олишлар қуйидаги 
хисоблашларни ўзичига олади: Олинган маълумотларни агрономик ишлов бериш; Материалларга 
дастлабки сонли ишлов бериш; Тадқиқот натижаларини статистик баxолаш. 
Олинган маълумотларни агрономик ишлов бериш жараёнида ўтказилган тажрибани талаб 
қилинган шароитда ўтказилиш даражаси, кузатиш натижаларини қиёслаш, тадқиқот методларини 
анализ қилиш, хосил миқдорини танқидий баҳолашни ўз ичига олади. 
Материалларга дастлабки сонли ишлов беришда пайкалчадан олинган xосил миқдорини 1 га 
майдонга ҳисоблаб чиқилади. Йиғилган xосил миқдорини стандарт намликка келтирилади. Тажриба 
вариантлари бўйича хосидорликнинг жадвали, xосилдорликни умумий суммаси ҳисобланади. 
Тадқиқот натижаларини статистик баxолаш жараёни олинган натижаларнинг ишончли бўлишини 
таъминлайди (Доспехов,1979). Рақамларни ҳисоблашда ва ўнли сонларни умумлаштиришда бутун 
сонлар бўлишига эришиш керак. Маълумотларни ҳисоблаш ва умумлаштириш жараёнида хисоблаш 
машиналари ва компютрдан фойдаланиш керак. Статистик ишлов натижасида олинган маълумотлар 
ишончли хулосалар қилишга имконият беради. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish