4
2
2
3
3
2
2
2
2
SO
H
O
H
SO
SO
O
SO
→
+
⇔
+
Бу дегани ҳар 1м
3
атмосфера xавосида 7,2 грамм сульфид ангидрид (SO
2
) мавжуд демакдир.
Шунингдек, тошкўмирнинг ёниш жараёнида 30-35% кул xавога чиқади. Айнан Ангрен, Оxангарон
ва Ширин шаҳарларидаги ГРЭС лар борки бир кеча кундузда бир неча минг тонналаб кўмир ёқади.
Масалан, АҚШдаги «электросите де франц» иссиқлик электростанция компанияси бир кеча кундузда
1,7-2,0 минг, бир ойда 51-60 минг тоннагача кўмир ёқади, оқибатда ундан ҳар куни 33 тонна сульфат
ангидрид ва 250 тонна кул xавога кўтарилади. Саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши билан
ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлган шаҳар аxолиси катта азият чекмоқда. Жумладан Нью-
Йорк шаxрининг ҳар 1 км
2
майдонида бир ойда ўртача 20-25, Токиода эса 50 тоннагача қурум ерга
тушмоқда. Лондонда (1952 йил) бир xафта давом этган кимёвий ифлосланган (заҳарланган) туман
оқибатида бир вақтда 4 минг киши нобуд бўлган бўлса, 1962 йил декабрь ойида, айнан яна шу,
Лондон шаxрида қурумдан заҳарланиш 750 кишининг xаётига чек қўйди [2].
Рангли ва қора металлургия - атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий соҳалардан бир бўлиб,
йирик металлургия комбинатлари бир-кеча кундузда ўртача 400-650 тоннадан 3 минг тоннагача
турли хил кимёвий элемент, модда ва чангларни атмосферага чиқаради.
Жумладан алюминий ишлаб чиқаришдаги жараёнларда хом-ашёни куйдириш, майдалаш пайтида,
асосан, xавога газ xолатидаги фторли гидроген (HF) фторидлар, алюминий, ис гази, углеводлар,
сульфат ангидриди ва бошқалар ажралиб чиқади.
Фторнинг юқори концентрацияси суяк ва тирноқларни мўрт қилиб, тишни тўкиб юборади, қон
томирлар фаолиятини кескин бузади. Тупроқ микрофлорасига, умуртқасиз xайвон ва ўсимликларга
салбий таъсир кўрсатади.
Маълумки, 1 тонна алюминий олиш учун 35-48 кг криолит (Na
3
AIF
6
) сарфланиб, шундан 60-65%
водород фторид атроф-муҳитга тарқалади. Фтор элементи атроф-муҳитга, асосан, алюминий
заводидан чиққан тутун ва чиқиндилар, шунингдек, турли пестицид ҳамда инсектицидлардан
тарқалади. Фтор металлоидлар ичида энг фаол (актив) ва бошқа элементлар билан энг осон реакцияга
киришувчи элемент бўлиб, микромиқдори тирик организмлар xаёти учун жуда зарур бўлсада, лекин
унинг макромиқдори xаёт учун жуда хавфлидир.
Симоб - тирик организмлар учун энг хавфли кимёвий элемент бўлиб, унинг метил-симоб
бирикмаси (СН
3
Hg) табиатдаги анорганик бирикмаларнинг анаэроб шароитида, органик моддалар
билан таъсирлашиши натижасида ҳосил бўлади. Метил-симоб (СН
3
Hg) ўта хавфли заҳарли модда
бўлиб, сув, тупроқ, ўсимлик ва бошқа озиқланиш занжирлари орқали инсон организмига тушади ва
буйрак, жигар, xатто, мияга кучли таъсир этиб, асаб системасини ишдан чиқаради ёки инсон ўлимига
сабаб бўлади.
Қўрғошин - ем-хашак таркибидаги 100 мг/кг қўрғошин xайвонлар ўлимига сабаб бўлади. Тупроқ
таркибидаги қўрғошин бирикмаларининг организмга ўтиб сақланиш давомийлиги, метилсимоб
бирикмасига қараганда узоқроқ бўлиб, у ўз таъсир кучини бир неча йилларгача сақлаб туради.
Тупроқда қўрғошиннинг кўпайиши микроорганизмлар, чувалчанглар ва кемирувчиларнинг кескин
камайиб кетишига сабаб бўлади. Тупроққа 0,1-0,5% қўрғошин қўшилганда бактериялар
колоннасининг ривожланиши 50-75% га камаяди.
Мишьяк - тупроққа, кўмир кули, металлургия ва минерал ўғитлар саноати чиқиндилари орқали
тушади. Бу элемент жуда заҳарли бўлиб, айни элемент билан заҳарланган тупроқларда ёмғир
чувалчанглари бутунлай қирилиб кетади. Тупроқ таркибидаги мишьякнинг миқдори 165 мг. кг га
етганда, айни тупроққа экилган маккажўхори ҳосил бермайди. 1 кг тупроқдаги мишьякнинг миқдори
юздан бир мг га етганда айни тупроқ мишяк билан ўта заҳарланган ҳисобланади, унда етиштирилган
ҳосилдан истеъмол қилган организм нобуд бўлади.
Мамлакатда қабул қилинган илк тадбирлардан бири шундаки ўсимликлар, айниқса ўрмонлар
фотосинтез жараёнида ҳар йили атмосферадан 170 млрд т СО
2
ютиб атмосферага 400 млрд т
кислородни чиқаради. 1 га картошка экинлари қулай шароитларда ҳар куни 300 кг, дон экинлари 100
кг гача СО
2
ютади. Ўрмонларнинг ҳар бир гектари ўртача 18 млн м
3
xавони тозалаши исботланган.
Демак ўсимликларни кўпайтириш ва асраш йўли билан атроф муҳитни кимёвий моддалардан
ҳимоя қилиш муҳим омилларидан биридир, бу ўз навбатида инсонлар саломатлигини муxофаза
қилиш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: