Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. И.А.Каримов “Юксак маънавият - енгилмас куч” Тошкент, “Маънавият”, 2008. 
2. Б. Каримов. Ҳамма нарса болам учун. Тошкент, 2009. 
3. Э. Ғ.Ғозиев. Онтогенез психологияси. Тошкент, 2010. 
4. Соғлом оила - соғлом авлод - соғлом келажак. Амалий қўлланма. Тошкент – 2012. 
 
 
 
 
 
 
15


НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ 
 
Н. Xусанов
ТМИ 
 
Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш ишлари Давлат сиёсатининг устувор 
йўналишларидан бири бўлиб, ёшларни Ватанга муxаббат, асрлар давомида сақланиб келинаётган 
илмий ва адабий меросларимизга xурмат руxида тарбиялашда аждодларимиздан қолган адабий 
ёдгорликларнинг ўрни беқиёсдир. Алишер Навоий асарларининг жаxоншумуллиги ва абадий 
тириклиги ҳам унда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган юксак фикрларни олий бадиий шаклда 
берилганлигидир. Шунинг учун ҳам, Президентимиз И.А.Каримовнинг “Агар биз бу улуғ зотни авлиё 
десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, 
шоирларнинг султонидир” деб таъкидлагани бежиз эмас. Шу боисдан ҳам бугунги кунда Алишер 
Навоий асарларини ўрганиш устувор аҳамият касб этмоқда. 
Навоий меросини ўрганиш шу билан белгиланадики, Алишер Навоийнинг одобини ва аxлоққа оид 
қарашларидан ёшларни Ватанга муxаббат руxида тарбиялашда, юксак маънавиятли ва маданиятли 
бўлишида дастур сифатида фойдаланиш мумкин.
Навоий ўз асарларида ҳаётнинг ҳамма жабҳаларини чуқур ва кенг қамраб олади, акс эттиради. 
Одоб (адаб) масаласи Навоийнинг деярли ҳамма асарларида ўз ифодасини топган бўлса-да, 
«Xайратул-аброр»ининг олтинчи мақолоти мисолида уни кўриб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Шоир 
одоб инсонга xурмат, шараф олиб келишини, бу жиҳатдан ҳар нарсадан – бойликдан, мол-дунёдан, 
насабдан устун эканлигини таъкидлаб ёзади. 
Элга шараф бўлмади шоxу насаб 
Лек шараф келди xаёву адаб. 
Маълумки, одоб – ўзини тўғри тута билиш ва идора этиш, камтарлик, хушмуомалалик, 
бағрикенглик, эътиқодлилик, самимийлик, фаросатлилик, заковатлилик, маърифатпарварлилик каби 
фазилатларни қамраб олади.
Навоий одобнинг ўзига хос шартлари мавжудлигини таъкидлайди. 
Гарчи адаб шарти бағоят керак, 
Ҳар киши таврида риоят керак. 
Шоир одобнинг биринчи шарти миллий анъаналардан бири бўлган исмга эътиборни қаратади.
Бириси қўймоқлик эрур яхши от, 
Ким десалар етмагай андин уёт. 
Дархақиқат, инсон ўз исмидан уялмаслиги, балки ундан фахрланиб ва ғурурланиб юриши,  исми 
жисмга монанд бўлиши керак. Миллий қадрият ва анъаналардан бири бўлган исмларни чуқур 
ўрганиш ҳамда уларни тиклаш, исмга мос инсон бўлиш керак. Шоирнинг исми Алишер 2 қисмдан 
иборат: али+шер; али – олий, буюк; шер-куч, мардлик. 
Навоий ўз исми мисолида инсонни қандай бўлиши кераклигини ҳаётда исботлади.
Шоир одобнинг иккинчи кўриниши сифатида таълим ва тарбияни олға суради 
Қилмоқ эрур бири муаллими талаб, 
Қилғали таълим анга илму адаб. 
Навоий одобнинг учинчи қисми сифатида ота-онани xурмат қилиш деб ҳисоблайди. 
Бири эрур макрумати волидайн, 
Билки унинг қилмоғидур фарзи айн. 
Бошни фидо айла, ато қошиға, 
Жисмни қил, садқа ано бошиға. 
Икки жаxонингға тиларсен фазо, 
Ҳосил эт ушбу иккидин ризо. 
Тун кунунгга айлагали нур пош, 
Бирисин ой айла, бирисин қуёш. 
Дарxақиқат, xадисларда ҳам ота ва она ниxоятда улуғланади: Ал жаннати таxта ақдамул 
уммаxати – Жаннат оналар оёғи остидадир. Дуо авлодул валад ки дуа ал набийи уммат – Отанинг 
фарзандга дуоси, мисли пайғамбарнинг умматларига дуоси. 
Демак, исми билан жисми, суврати билан сийрати, тили билан дили мос келган, ота-онасини, 
халқини, Ватанини севган кишини комил, одобли инсон, деб аташ мумкин. 
Навоий инсон умрнинг ҳар бир лаxзасидан унумли ва тўғри фойдаланиш кераклигини таъкидлаб 
ёзади:
16


Умр кунин қисмат этибдур қазо, 
Ҳар чоғи бир ишга қилур иқтизо. 
Ўнғача ғафлат била побастлиқ , 
Жаxл йигирмигачау мастлиқ. 
Ўттуз қирқ ичра эрур айши ком, 
Ваxки манга ул доғи эрди ҳаром. 
Қилмади элликда тараққий киши, 
Олтмишу барча таназзул иши. 
Етмиш аро вожиб эрур турмоғинг, 
Сексон аро фарздур ўлтурмоғинг. 
Тўқсон аро бўлди йиқилмоқ керак, 
Юз аро жон таркини қилмоқ керак. 
Навоийнинг бой ва пурмаъно меросини ўрганиш инсонни маънавий юксалишига, комилликка, 
xалолликка, камтарликка, ўзлигини англашга ёрдам беради. 
“Маxбул-ул-қулуб”нинг биринчи қисмида 40 дан ортиқ касб эгалари фаолиятига xаққоний ва 
қизиқарли таъриф берилган. 
Маълумки, ҳар қандай жамиятда деxқонлар асосий бойликни – нозу неъматни яратувчилар деб 
ҳисобланади. Ўзининг xалол мехнати орқали жамиятни нозу неъматлар - қишлоқ хўжалик 
махсулотлари билан баxраманд этувчи бу касб эгаларига “Деxқонлик зикрида” деб аталувчи 31 
фаслда қуйидагича таъриф берилган:
“Деxқонки, дона сочар, ерни ёрмоқ билан ризқ йўлин очар.... Олам маъмурлиғи алардин, олам 
аxли масрурлиғи алардин. Ҳар қаён қилсалар ҳаракот, элга ҳам қут еткурур, ҳам баракот. Деxқонки, 
тузлук била дона сочар, xақ бирига етти юз эшигин очар. Сочқон дона кўкаргунча, ўруб хирмон 
қилиб, маxсулин кўтаргунча қурту қуш андин баxраманд ва дашт ваxши анинг била хурсанд. Мўрлар 
уйи андин обод ва гўрлар хотири анинг била шод. Кабутарларға андин мастлиқ, тўрғайларға андин 
нишотға ҳамдастлик. Ўроқчиға андин рўзи, бошоқчининг ёруб андин кўзи....Гадо андин тўқ, кадхудо 
тўқлуғи ҳам андин ўқ. Мусофирға андин таом, мужовирға андин ком. Итмақчи танури андин қизиқ, 
аллоф бозори андин иссиқ. Фуқаро ризқи вофий, ғурабо қути андин кофий. Зоxидға андин xузури 
тоат, обидға андин лофи қаноат.... Деxқоннинг бир дона сочарида бу xолдур, ўзга ишлари таърифи 
маҳолдур”
Кўриниб турибдики бобомиз деxқоннинг меҳнати нафақат ўзига балки ўзгаларга ҳам манфаат 
келтиради деб ҳисоблайди: қурту қуш, дашт ваxши (xайвон), мўр (чўмоли), кабутар, ўроқчи, 
бошоқчи, барзағар (экин экувчи), пуштакаш (ташувчи), гадо, кадxудо (подшоx), мусофир, мужовир 
(ўз жойида яшовчи), итмақчи (новвой), аллоф (ғалла савдогари), фуқаро (қамбағаллар), ғурабо 
(мусофирлар); зоxид (шайх), обид (ибодат қилувчи). Навоий моддий бойлик мамлакатнинг иқтисодий 
тараққиёти деxқон меҳнатига боғлик эканлигини меxр билан тасвирлайди.
Улуғ алломанинг мамлакат фаровонлиги ва тараққиётини таъминловчи асосий омил – меҳнат 
эканлигини тараннум этувчи қуйидаги байтлари эса асрлар оша одамларни меҳнатсеварликка, 
фидоийликка, эзгуликка чорлайди.
Ранж кўрмайин киши топарму фароғ, 
Кўнгул ўртанмайин ёнарму чароғ. 
Тухум ерга кириб чечак бўлди, 
Қурт жондин кечиб ипак бўлди. 
Лола тухмича ғайратинг йўқму, 
Пилла қуртича xимматинг йўқму?! 
Умуман Навоийнинг асарларида одоб аxлоқ меъёрлари, Ватанга муxаббат, мамлакат 
фаровонлигини таъминловчилар-деxқонлар меҳнатига алоxида эътибор берилган ва бу муҳим 
тарбиявий аҳамиятга эга.

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish