Конституциявий кафолатларга – мамлакат Конституциясида бевосита мустаxкамланган
кафолатлар киради. Бунга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Х бобининг 43-46-
моддаларида мустаxкамланган нормаларни кўрсатиш мумки. Ўзбекистон Республикасида xуқуқ ва
эркинликлар барча учун тенг кафолатланади.
Судлар томонидан xуқуқ ва эркинликларни кафолатлаш – Ўзбекистон Республикаси суд
xокимияти тизимидаги органлаор томонидан инсон ва фуқароларнинг xуқуқ ва
эркинликларини
ҳимоялашдалн иборат. Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган изчил суд-xуқуқ
ислоxатларининг асоси мақсади хам айнан инсон ва фуқароларнинг xуқуқ ва манфаатларини
ҳимоялашга қаратилган.
Омбудсман фаолияти – инсон xуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан 1996 йилнинг 31 октябрида
Инсон
xуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази ташкил этилди.
2004 йил 27 августда эса “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон xуқуқлари бўйича
вакили (Омбудсман) тўғрисида” қонун қабул қилинди. Жаxоннинг ривожланган давлатларида инсон
xуқуқларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида Омбудсман институти ташкил
этилган. Омбудсман инсон xуқуқларининг бузилишига йўл қўйган маьлум бир ташкилот устидан
тушган шикоятларни қабул қилувчи ва кўриб чиқувчи мустақил, беғараз учинчи томон сифатида ўз
ишини олиб боради. Омбудсман инсон xуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадини кўзлаб
текширув ўтказиши ва
тавсиялар бериши, маьмуриятни тўғри йўлга солиши, парламентга ва
жамоатчилик эьтиборига натижаларни тақдим этиши мумкин
Ўзига хос институт бўлиб ҳисобланган Омбудсман мустақил ва беғараз фаолиятни юритиши
сабабли бировни қоралаш ёки оқлаш унинг вазифаси эмас. Ушбу институт текширув ўтказади,
фактларни ва бошқа далилларни аниқлайди ҳамда баьзи xолатлар бўйича тавсиялар беради.
Инсон xуқуқи ва эркинликларини таьминлашда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муҳим
аҳамиятга эга. Бунга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Х бобининг 43-46-моддаларида
мустаxкамланган нормаларни кўрсатиш мумкин. Ўзбекистон Республикасида xуқуқ ва
эркинликлар
барча учун тенг кафолатланади.
Шахснинг xуқуқ ва эркинликларини биринчи навбатда Конституция асосида мустаxкамлаб
қўйилиши, албатта зарурдир. Чунки бу ўз навбатида инсон ва фуқароларнинг xуқуқ ва
эркинликларини кафолатлашни амалга ишочли тарзда ва самарали татбиқ қилинишини таьминлайди.
Хусусан, Конституциямизнинг 44-моддасида “Ҳар бир шахсга ўз xуқуқ ва эркинликларини суд
орқали ҳимоя қилиш,
давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг
ғайриқонуний хатти харакатлари устидан судга шикоят қилиш xуқуқи кафолатланади”,- дейилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда “ Фуқароларнинг xуқуқлари ва
эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги
қонуни қабул қилинди.
Ҳар бир фуқаро давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний
хатти-
харакатлари (қарорлари) билан ўз xуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб ҳисобланса, шикоят
билан судга мурожаат қилиш xуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 4, 8-моддаларида фуқаролар
xуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қилиш суд
органларининг вазифаси этиб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 45-моддасида вояга етмаганлар, меҳнатга
лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг xуқуқлари давлат ҳимоясидалиги мустаxкамланган. Бу соҳада
қабул қилинган қатор норматив хужжатлар мамлакатимизни ижтимоий соҳада олиб бораётган
одилона сиёсатининг маxсули сифатида баҳолашимиз мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш барча органларида юридик шахс xуқуқига эга бўлган махсус
жамғармалар ташкил қилиниши ҳам мустағкамлаб қўйилди.
Конститутициямизнинг 46-моддасида “Хотин – қизлар” ва эркаклар тенг xуқуқлидирлар” деб,
яьни “аёллар билан эркакларнинг тенг xуқуқлилигини таьминлаш учун давлат кенг миқёсда қўшимча
тадбирларни амалга оширмоқда Давлат аёлларга билим олиш, касб эгаллаш, меҳнат қилиш, унга xақ
олиш, сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиш учун эркаклар билан тенг имкониятлар яратиш билан бирга,
аёлларнинг оиладаги ўрни, жисмоний имкониятларини ҳисобга олиб, уларга меҳнат қилишда,
соғлигини
мустаxкамлашда яхши шароит, имтиёзлар ўрнатиш билангина аёлларнинг тенг
xуқуқлилиги таьминланиши мумкин. Бундан ташқари, оиладаги ишларнинг асосий қисми аёллар
зиммасига тушади, бунинг натижасида аёллар ўзларининг тўла xуқуқлилиги имкониятидан
19