Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Эритроцитлар қизил рангли диск шаклидаги ядросиз ҳужайралардир. Сут 
эмизувчилардан фақат одам эритроцитлари ядросиздир. Эритроцитларнинг ранги 
қизил бўлишига сабаб, таркибида темир ионини тутувчи оқсил — 
гемоглобиннинг борлигидир. Эркакларнинг 1 мм куб қонида 4.5 — 5.0 млн, 
аёлларнинг шу ҳажмдаги қонида 4.0 — 4.5 млн эритроцитлар бўлади. 
Онтогенезда эритроцитлар сони ўзгаради. Янги туғилган болада 1 мм куб қонда 7 
млн, 5 — 6 кунлигида бир оз камаяди, 3 — 4 ёшли даврда яна кўпаяди ва 8 
ёшлардан бошлаб катталарнинг даражасига етади. Эритроцитлар қизил иликда 
етилади ва уларнинг миқдори ташқи муҳит шароитига боғлиқ.
Лейкоцитлар — оқ қон ҳужайралари бўлиб, ядроли, улар махсус ранглар 
билан бўялиб, донадор ва донасиз лейкоцитларга бўлинади. Донали лейкоцитлар 
ўз навбатида эозинофил (2 — 4%), базофил (0.5 — 1%) ва нейтрофилларга(63%) 
бўлинади. Донасиз лейкоцитлар — моноцит (6 — 8%) ва лимфоцитларга 


93 
бўлинади. Бир миллиметр кубда 4000 — 9000 лейкоцитлар бўлади. Тиббиётда 
турли 
касалликларда 
лейкоцитларнинг 
нисбати 
ўзгаради. 
Маълумки 
лейкоцитларнинг бир— бирига нисбати фоиз(%) ҳисобидаги ҳолати —
лейкоцитар формула деб номланади.
Организмнинг ташқаридан тушган микроорганизмларга ва токсинларга 
қарши курашишида лейкоцитларнинг роли катта. Бу қон ҳужайралари амёба каби 
ҳаракат қилиб, ўлжасини ўраб олади ва парчалайди. Бундай жараён фагоцитоз 
дейилади. Лейкоцитлардан лимфоцитлар иммун механизмларининг яратилишида 
иштирок этади ва улар лимфа тугунларида ҳосил бўлади. Нейтрофил лейкоцитлар 
суякнинг қизил илигида ҳосил бўлиб, уларнинг сони жуда кўп ва улар, асосан, 
фагоцитоз вазифасини бажарадилар. Битта нейтрофил 20 —30 та микробни 
қамраб, парчалаб йўқ қилиши мумкин. Моноцит лейкоцитлар талоқ ва жигарда 
ҳосил бўлади ва улар ҳам фагоцитозда иштирок этади. Лейкоцитларнинг сони ва 
лейкоцитар формула организмнинг ёшига қараб ўзгаради. Янги туғилган бола 
қонида катталарникига нисбатан лейкоцитлар бир мм куб ҳисобида юқори 
(20000). Бир — икки кунлик болаларда яна кўпаяди (30000). Кўпайишнинг сабаби 
шуки, бола туғилаётганда тўқималарда қон қуйилиш бўлиши мумкин, ортиқча 
тўқималар туғиш давомида пайдо бўлиши мумкин. Шуларни йўқотишда 
лейкоцитлар фаол қатнашадилар. Постнатал ҳаётнинг биринчи ҳафталарида 
лейкоцитлар сони 10000— 12000 гача тушади. Ўн беш ёшларда у катта 
организмдаги даражасига етади. 
Лейкоцитар формулада бир ёшгача бўлган болаларда лимфоцитлар 
миқдори юқори, нейтрофиллар паст даражада бўлади. Беш — олти ёшларда бу 
кўрсаткичлар тенглашади. Боланинг ёши ошган сари нейтрофиллар кўпайиб, 
лимфоцитлар камаяди. Ёш болаларнинг тез инфекцион касалликларга дучор 
бўлиши, биринчидан, нейтрофилларнинг камлиги ва иккинчидан, уларнинг 
фагоцитоз фаоллиги етарли даражада эмаслигидандир. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish