Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Катта ярим шарлар филогенетик жиҳатдан марказий нерв тизимининг энг 
янги, ривожланган қисми бўлиб, улар одамда ҳайвонларникидан тубдан фарқ 
қилади. Катта ярим шарлар бош мияни қоплаб турувчи жуфт аъзо бўлиб, иккала 
ярим шар бир-бири билан қадоқсимон тана ёрдамида туташган. Катта ярим 
шарлар сатҳида турли бурамалар кўплигидан юзаси 1,7-2,0 м
2
гача етиб боради. 
Ўнг ва чап ярим шарлар мия умумий оғирлигининг 80% ини ташкил қилади. 
Нейронларнинг умумий сони 12-18 млрд атрофида бўлиб, улар 6 қаватни ташкил 
қилади. Миянинг ҳар бир ярим шари функционал жиҳатдан 4 бўлакка (пешона, 
тепа, орқа ва чакка) ажратилади. Катта ярим шарларнинг турли қисмлари ҳар хил 
функционал аҳамиятга эга. 
Ҳаракат функцияси. 1870 йилда немис физиологлари Г.Фриц ва Е. Хициг 
катта ярим шарларнинг олдинги томонидаги турли бўлимларига таъсир этиб 
аниқлашдики, таъсир натижасида тананинг маълум бир қисмларида ҳаракатлар 
вужудга келган. Шунинг учун катта ярим шарларнинг олдинги эгатида 
жойлашган қисми ҳаракат пўстлоғи деб номланган. Рефлексоген зонадаги маълум 
бир қисм қитиқланса, тананинг қарама-қарши томонида маълум бир аъзонинг 
ҳаракати рўй беради. Бир хил таъсирга жавобан турли аъзоларнинг ҳаракат 
фаоллиги бир хил бўлмайди. Энг нозик ҳаракатларни бажарувчи тана қисмлари 
(бармоқлар, тил, оғиз) бу пўстлоқ юзасидан кенг жой эгаллаган. Қайд қилинган 
ҳаракат марказидан чиққан ўтказувчи йўллар узунчоқ мияда чорраҳа ҳосил қилиб, 
тананинг қарама-қарши томонларига йўналади. 
Сезувчи функция. Мотор ёки ҳаракатланувчи пўстлокдан тананинг турли 
қисмларини ҳаракатга келтирувчи сигналлар юборилади. Ҳаракатга келтирувчи 
сигналларни қабул қилувчи зона марказий бураманинг орқа томонидаги сенсор 
ёки сезувчи пўстлоқда жойлашган. Импулслар катта ярим шарлар пўстлоғига 
таламус ядролари ва унга тақалиб турувчи тузилмалар орқали етиб боради. 
Анализаторларнинг пўстлоқда жойлашган марказлари катта ярим шарлар 
пўстлоғининг сенсор зоналари деб аталади. Тактил сезгининг зонаси марказий 
эгатчанинг олдинги тарафида жойлашган бўлиб, унинг пўстлоқдаги проекцияси 
турли сезги аъзолари учун бир хил эмас. 
Иккала ярим шардаги энса бўлакларининг ички юзасида кўриш зонаси 
жойлашган. Турли нарсаларни куриш бу зоналар иштирокида рўй беради. 
Эшитиш рецептори иккала ярим шарнинг чакка пуштасида жойлашган. Ҳар хил 
баланлликдаги товушлар эшитилганда ички қулоқ чиғаноқ рецепторларида 


37 
вужудга келувчи импулслар пўстлоқ ҳужайраларининг турли гуруҳларига етиб 
келади. Энса қисмидаги-кўриш, чакка қисмидаги-эшитиш ва тепа қисмида-
умумий сезувчилик ва ҳаракат зоналаридан ташқари, чакка остки қисмида таъм 
билиш, ҳид билиш сезув марказлари мавжуд. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish