Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 2,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/42
Sana29.04.2022
Hajmi2,08 Mb.
#590590
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН

 
 
 
Визуаль материаллар 
«Антик»
ю нонч а с ўздан кел иб
ч иққан б ўл иб


қадимги

-
маъ но
сини
англ атади.
 
 
 
Антик адабиёт
Юнон адабиёти-
нинг Аттика
даври
Нотиқлик
санъати
Тарихий
проза
Комедия
Драманинг
пайдо
Бўлиши:
Эсхил
Аристофан
Кратин ва
Эвполид
“Фиванинг
етти
душмани”
“Эронийлар”
Юнон адабиёти-
нинг
бошланиши
Гомер достонлари
Илиада
Одиссея
Юнон
лирикасининг
турлари
Элегия ва ямб
Монодик лирика
“Ахариликлар”
“Тинчлик”
“Лисистрата”
 
 
 
 
 
 


23 
Биламан 
Билишни хоҳлайман 
Билдим 
 
 
З/ХЗ/У ТАБЛИЦАСИ 
З/ХЗ/У Таблицаси 
-
Биламан/ 
Билишни 
хоҳлайман/ Билдим. 
Мавзу, матн ва унинг 
қисмини 
топиш 
имкониятини беради.
 
Ривожлантиради ва таҳлил 
қилишга ёрдам беради... 
 
Таблица қурилиши қоидалари билан 
таништиради . Мустақил ёки қисман
 
“Мавзу бўйича сиз нима биласиз” ва 
“нимани билишни хоҳлайсиз» каби 
саволларга жавоб берилади (кейинги 
ишлар 
учун 
қўшимча 
таблицалар 
тузилади). 
Таблицанинг 

ва 

қисмитаблицы. 
 
Маърузани 
мустақил 
эшитадилар, 
ўрганадилар.
 
Таблица мустақил ёки гуруҳ ҳолида 
тқлдирилади. 
 
ТАБЛИЦА З/ХЗ/У


24 
Талабаларни баҳолаш критериялари 
 
Оралиқ назорат (ОН) – 55 балл 
№ 
Назорат шакли 
Наз. миқдори 
Назорат 
баллари 
Жами 
1. 
Оғзаки 

11 
55 
Жами 
55 
 
Жорий назорат (ЖН) – 30 балл 
№ 
Назорат шакли 
Наз. миқдори 
Назорат 
баллари 
Жами 
1. 
Оғзаки 

15 
30 
Жами 

15 
30 
 
Якуний назорат (ЯН) – 15 балл 
№ 
Назорат шакли 
Наз. миқдори 
Назорат 
баллари 
Жами 
1. 
Ёзма 

15 
15 
Жами 

15 
15 
0 – 55 балл – «қониқарсиз» 
56 – 70 балл – «қониқарли» 
71 – 85 балл – «яхши» 
86 – 100 балл – «аъло» 
Ҳар бир маъруза машғулоти 0 дан 1 баллгача баҳоланади, семинар машғулотлари 
эса 0,5 дан 2 баллгача баҳоланади. 
 
Талабаларни баҳолаш критериялари 
Балл 
Баҳо 
Талабаларнинг билим даражаси 
86-100 
аъло
Жамиятнинг тараққиёт шаклларини билиш, 
адабий йўналишлар ва бошқаларнинг 
тараққиёт омилларини тушуна олиш, 
мустақил фикрлаш, бадиий асарни мустақил 
таҳлил қила олиш, унинг мазмун ва шакл 
хусусиятларини тушуна олиш. Бадиий 
асарни тизимли таҳлилини амалга ошира 
олиш, терминлар назариясидан хабардорлик 
ҳамда ўтилган материални умумлаштириш ва 
хулосалаш тактикасини эгаллаш. 
71-85 
Яхши 
Бадиий асарни таҳлил қилиш кўникмасига 
эга бўлиш, таҳлилнинг назарий қирраларини 
эгаллаган бўлиш.
 
56-70 
Ўрта 
Соҳа бўйича умумий тасаввурга эга бўлиш ва 
уни баён қила олиш. 
0-55 
қониқарсиз 
Ҳеч нарса билмаслик. 
«Жаҳон адабиёти» курси бўйича талаба билимини баҳолаш критериялари қуйидаги 
рейтинг баллари билан амалга оширилади: 
- 55 баллик – жорий баҳолаш; 
- 30 баллик – оралиқ баҳолаш; 


25 
- 15 баллик – якуний баҳолаш. 
86 – 100% - 86 – 100 балл «аъло»; 
71 – 85% - 71 – 85 балл «яхши»; 
56 – 70% - 56 – 70 балл «қониқарли».
 
 
2-Мавзу
: Юнон адабиётининг Аттика даври. 
РЕЖА: 
1. V-IV асрларда юнон жамияти ва маданияти. 
2. Драманинг пайдо бўлиши. 
3. Эсхил ва Софокл ижодидан намуналар. 
4. Эврипид ва комедия. 
5. V-IV асрларда проза адабиёти: тарихий проза; нотиқлик санъати;
фалсафий проза. 
Мавзу юзасидан таянч сўз ва иборалар. 
Эллинизм даври адабиёти. Лирика. Достонлар. Драма. Трагедия. Наср.
Буколикалар. Янги комедия. 
Кириш 
Эрамиздан аввалги V аср юнон жамиятининг ижтимоий–сиёсий ва маданий 
жиҳатдан юқори босқичга кўтарилган даври бўлиб, Перикл давлатни бошқарган. Бу 
даврда илм-фан, санъат ривожлантирилди. Ана шу ўзгаришлар муносабати билан муҳим 
сиёсий ва ахлоқий муаммолар адабиётда ўз аксини топди. 
Айниқса халқ манфаатларини ҳимоя қилишда драматургия жанрини алоҳида 
кўрсатиш мумкин. 
Драманинг ҳамма тури диний маросимлардан келиб чиққанлиги сабабли қадимги 
юнонлар бунга этиқод билан қараганлар. 
Юнон театрининг пайдо бўлиши ва унинг хусусиятлари. Театр мусобақаларининг 
ташкил этилиши. 
Эсхил жаҳон адабиётида санъат гултожи трагедиянинг отаси сифатида танилган. 
Эсхил Перикл даврида яшади. Демократик жамият тарафдори шоир ўз асарларида 
ижтимоий-сиёсий қарашларини унчалик яширмаган. 
Шоирнинг Форслар–Эрон-Юнон урушларига бағишланган асарида Кайхусравнинг 
золимлигини Юнонистоннинг эркин демократик тузумига қарши қўяди. «Ористея» 
трилогеясида Троя уруши ва унинг мудҳиш оқибатларини тўлақонли очиб беради. 
Эсхил ижодининг чўққиси «Занжирбанд Прометей». Шоир Асқар Қосимов ушбу 
асарни таржима қилар экан асарнинг хур фикрлиги, фалсафий мушоҳадаларга бойлиги, 
инсон руҳий оламининг сирли қатламларини дадил кўрсатиб бера олган. 
Асарда Прометей образи орқали инсон мағрурлиги сабот ва матонати улуғланади. 
Инсон қадр-қиммати мартабасининг ғоят ортиши уйғониб келаётган инсоннинг қудрати, 
гўзаллиги, унинг ички ва ташқи дунёсини таърифлаш Эсхил трагедияларининг асл 
моҳиятидир. Ниҳоят даражада мифологик афсоналардан муҳим воқеаларни ажрата билиш, 


26 
уни ўз мақсадларига мослаштириб, ундан ҳаётнинг айнан ўзига ўхшаш драматик асарлар 
яратишга қодир бўлган Эсхилнинг жаҳон трагедияси учун аҳамияти, трагедияда тақдир ва 
инсон иродаси эркинлиги масаласининг қўйилиши. 
Софоклнинг «Шоҳ Эдип» трагедияси Асқад Мухтор томонидан таржима 
қилинган. Трагедиянинг ғояси қаҳрамон тақдирида рўй берган ўзгаришлар орқали ёзувчи 
инсоннинг ҳақиқатга эришиш йўлларини кўрсатади. Эдипнинг қусурлари «Шоҳ Эдип» да 
Софокл ривоятга асосланган ва унинг охирги қисмини тасвирлаб жуда катта ахлоқий, 
фалсафий, маънавий муаммоларни ўртага ташлайди. Асарда виждонли кишининг чексиз 
қийноқларга дучор бўлиши шунга қарамай, инсон ўз виждонини охиригача сақлаб қолиши 
тараннум этилади. Шу асрнинг яна бир йирик трагедиянависи Эврипиддир. Унинг 92 
асаридан 17 та етиб келган Эврипид ўз асарларида санъатдаги инсон тасвирини, ҳаётдаги 
инсон тасвирига яқинлаштиради, тақдирнинг шафқатсиз зарбаларига бардош берувчи 
қаҳрамон қалбида мардлик олийжаноблик самимий муҳаббат туйғулари билан бирга ҳар 
хил тубанликлар, ёвузликлар ҳам яширинганлигини ўз асарларида «Электра» 
трагедиясида қахрамон аёл мутлақо ёвуз сифатида олинса, «Медея»да гўзаллик донолик, 
муҳаббат ва садоқат тимсоли, бошига кетма-кет мусибат бахтсизликлар ёғилган аёл 
сифатида кўрсатилган. 
Комедия трагедияга нисбатан кейинроқ ривожланган. Юнон комедияси 2 қисмга 
ўрта аср ва янги давр комедияларига бўлинади. Аристофон қадимги комедиянинг ягона 
вакили. Комедия сўзи-юнонча комослар қўшиғи деган маънони билдиради. Комос деб эса 
тўйдан кейин кўчаларда тўда-тўда бўлиб хурсандчилик қилувчи кишилардир. 
V-IV асрлардаги насрий шакл юнон адабиётининг етакчи туридир. 
Тарихий прозанинг биринчи вакили-Геродот. 
Фукидид-тарихий прозанинг иккинчи вакили. Нотиқлик санъатининг асл ватани 
Сицилиядир.Уни V асрда адабий жанр ҳолида сафистлар яратганлар. Лийсинг, Демосфен, 
Цицерон ва бошқалар ўз нутқларида халқ ҳаёти ва ижтимоий ҳаётдаги тенгсизликларни 
қоралаб халқни ўз нутқлари билан озодликка чақирганлар. 
Фалсафий прозада Платон, Аристотель. 
V асрга қадар юнон тупроғининг энг маданий маркази Кичик Осиёдаги Иония 
вилояти ҳисобланиб келинган бўлса, роса ярим аср (499-449) давом этган Эрон-Юнон 
урушида Юнонлар ғалаба қозонганларидан сўнг, илму-фан, санъат ва маданият маркази 
Афина давлатига кўчади. Адабиёт соҳасида Афинанинг мавқеи шу қадар улуғки, V-IV
асрлар адабиёти шу муаззам шаҳарда ўрнашган АТТИКА вилоятининг номига нисбат 
берилиб, ЮНОН АДАБИЁТИНИНГ АТТИКА ДАВРИ деб аталади. 
Афина ўзининг иқтисодий ва маънавий камолотига V асрнинг 50-30 йилларида, 
яъни Афина давлати тепасида ПЕРИКЛ турган вақтда эришди. 
Перикл ўз замонасининг ниҳоятда ишбилармони, давлат арбоби, оташин нотиқ, 
одамларда ташаббускорлик иштиёқини уйғотишга моҳир илму-фан, санъат ва адабиётга 
қизиққан бир шахс эди. У бутун юнон оламидан файласуфлар, олимлар, шоирлар ва 
санъат аҳлларини Афинага тўплайди. Периклга яқин турган, унинг ишларига яқиндан 
кўмаклашган улуғ зотлар орасида файласуфлардан Анаксагор, Сократ, тарих фанининг 
отаси Геродот, трагедия жанрининг асосчилари Софокл, ажойиб ҳайкалтарош Фидий ва 
шуларга ўхшаш умумжаҳон маданиятини юксакларга кўтарган зотларни кўрамиз. 
Маруза матни 
Гомер достонлари билан бир қаторда драматик адабиёт юнонларнинг жаҳон 
маданиятига қўшган бебаҳо ҳиссаларидир. 
Драма сўзининг мазмуни «ҳаракат» демакдир. Бу ибора том маъноси билан мазкур 
жанрнинг ҳаракатдан ва одамларнинг ўзаро суҳбатлари диалогдан таркиб топганлигидан 
далолат беради. Драманинг келиб чиқиш тарихи қадимги замон олимлари ва ҳозирги давр 
илм аҳли, халқ диний маросимлари билан боғлайдилар. Юнон драматургиясининг барча 


27 
турлари трагедия, комедия, сатиралар драмаси ана шу диний расмлар ва булар қатори 
айниқса Дионис маросимлари асосида майдонга келган. 
Афсоналарнинг ҳикоя қилишига қараганда Дионис Зевс билан Семела деган қиздан 
туғилганмиш. Дионис ўзининг одамтахлит, аммо думдор эчки туёқ ҳамроҳлари–сатирлар 
билан бирга дунёни кезиб юрган пайтларида инсоннинг оғир ва ғамгин ҳаётини кўради-да, 
одам боласини бахтиёр, хушнуд қилиш мақсадида маъбудлар таоми амврозияни Олимп 
тоғидан уларга келтириб бермоқчи бўлади. Бироқ Олимп ҳукмдорлари ёш маъбуднинг 
ниятларини пайқаб қолишади. Дионис амврозияни ерга кўмиб қочади. Кўп ўтмай шу 
жойдан ток новдалари ўсиб чиқади, унинг ёқутсимон соҳир мевалари одамларга бахт ва 
шодлик келтиради. Диониснинг бу ўзбошимчалигидан қаттиқ ғазабланган отаси Зевс ўз 
ўғлини Олимп тоғидан бадарға қилади. Дионис ер юзида оғир машаққатлар билан ҳаёт 
кечириб оламдан ўтади. Фалакка кўтарилиш олдида ҳар йили икки марта ўз шарафига 
байрам ўтказишни Дионис одамларга васият қилган. 
Трагедиянинг бевосита Дионис маросимлари билан боғлиқ бўлганлигига ва 
тўғридан-тўғри шоду-хуррамлик маъбуди шаънига тўқилган дифирамб қасидаларидан 
ўсиб чиққанлигига Аристотель ҳам сира шубҳа қилмайди. «Поэтика» асарининг 4 бобида 
қатъий фикрлар айтади. Улуғ файласуфнинг изоҳига қараганда ҳатто трагедия 
иборасининг ўзи ҳам Дионис шахси билан маҳкам боғлиқдир. Бу атама trago ва oide деган 
икки сўздан таркиб топган бўлиб, “така қўшиғи” деган маънони билдиради. Жуда қадим 
замонларда юнонлар Дионисни така қиёфасида (тотемизм) тасаввур этганларини ва 
сатирларнинг така сифат махлуқ бўлганларини эсласак, Аристотель фикрларининг 
тўғрилигига иқрор бўламиз. Аристотелнинг “трагедия–дифирамб пешталқинларидан, 
комедия–фалл (таносил) қўшиқлари пешталқинларидан бошлангандир” деган қатъий 
давосини илм аҳллари ҳозирги кунда тўла эътироф этмоқдалар. 
Барча юнон адиблари сингари Эсхилнинг ҳам ҳаётига доир маълумотлар кам 
сақланиб қолган. Шоир тахминан 525-524 йилларда Эливсин шаҳрида, аслзода аристократ 
оиласида дунёга келган. Шоир умрининг охирги йилларини ватанидан узоқда Сицилияда 
ўтказади ва 456 йилда Гела шаҳрида вафот этади. 
Эсхилнинг адабий фаолияти жуда эрта бошланган. Ривоятларда айтиладики шоир 
ҳали ўспирин экан Дионис тушига кириб уни трагедия ёзишга ундаганмиш. Қадимги 
олимларнинг айтишларига қараганда, Эсхил ниҳоятда маҳсулдор ижод қилган ёзувчи 
экан. Бироқ, унинг 90 га яқин трагедиядан иборат бой меросидан бизга қадар фақат 
еттитаси етиб келган. 
“Эронийлар”, “Фиванинг етти душмани”, “Илтижогўйлар”, “Занжирбанд 
Прометей”, “Орестея” трагедиясига кирадиган “Агамемнон”, “Хоэфорлар” ҳамда 
“Эвменидлар” трагедиялари. Бу трагедияларнинг “Эронийлар” дан бошқаси мифологик 
мавзуларда ёзилган. 
ЭСХИЛ ижодининг дастлабки маҳсули “Илтижогўйлар” трагедиясидир. Асарнинг 
воқеаси подшоҳ Данайнинг элликта қизи ҳақидаги “Данаидалар” афсонасидан олинган. 
Данаидаларнинг элликта амакиваччалари подшоҳ Эгипт нинг ўғиллари уларни зўрлик 
билан хотинликка олишмоқчи бўлишади. Шаҳзодаларнинг сурбетлигидан ранжиган 
Данаидалар отаси Данай билан Юнонистоннинг Аргос шаҳрига подшоҳ Пеласг юртига 
келади. Пеласг Данаидаларни ҳимоя қилишга уринади. Амакиваччалари элчи юбориб, 
агар қаршилик кўрсатса шаҳар устига бостириб киришларини айтадилар. Бу трагедия уч 
қисмдан иборат бўлиб, кейинги икки қисми бизгача етиб келмаган. Аммо трагедиянинг 
хотимаси маълум: зўрлик билан хотинликка олишади, никоҳ кечаси опа-сингиллар 
эрларини ўлдиришга, қасос олишга ваъдалашадилар. Никоҳ кечасида Гиперместра деган 
Данаида бу оғир жиноятга қўл урмайди ва эрини омон қолдиради. Ниҳоят мифнинг 
охирида лафзидан қайтиб, опа-сингилларига хиёнат қилган Гиперместра устидан суд 
бўлиб ўтади, уни Афродита севги ва никоҳ ҳақида жўшқин сўзлар айтиб уни оқлайди. 
Ана шу илк асардаёқ шоирнинг демократик кайфиятлари кўзга яққол ташланиб 
туради. Эркинлик ғоялари асосига қурилган Эллада демократик тузуми трагедия давомида 


28 
неча бора Шарқ истибдод тузумига, мустабидликка қарама-қарши қўйилади. Бу асарда 
Аргос подшоҳи эса ўз фуқароси билан бамаслаҳат иш кўрадиган одил подшоҳ сифатида 
гавдаланади. 
“Эронийлар” трагедияси замона мавзусида ёзилган ягона асардир. Яқингинада 
бўлиб ўтган Эрон-Юнон уруши ва шоирнинг ўзи ҳам шу урушда қатнашган, бу уруш 
трагедиянинг асосий мавзуси. Воқеа Эрон шоҳи саройида кечади. Тахтнинг садоқатли 
кексалардан иборат хор тўдаси салтанатнинг улуғлиги подшоҳ Ксеркс (Кайковус) 
бошчилигида Юнон урушига жўнаган сон-саноқсиз Эрон лашкарларининг қудрати ҳақида 
куйлайди. Шу билан бирга хор ижросининг узоқ юртга кетган жангчилар тақдири ҳақида 
ўй-ташвишга тушиши, айниқса подшоҳ Ксеркснинг онаси Атоссанинг таҳликали тушлари 
қўшилиб хор ижрочиларининг оҳангида ташвишлар ортади. Ксеркс лашкаргоҳидан бир 
чопар келади-да Саламин шаҳрида бўлиб ўтган даҳшатли жанглар натижасида Эрон 
флотининг тор-мор этилганини сон-саноқсиз лашкарларнинг қирилганлигини хабар 
қилади. Асарнинг энг муҳим ўрни чопар ҳикоясидир. Бу ҳикояда Афина демократик 
тузумига ва ўз юртининг озодлиги йўлида жонбозлик кўрсатган Юнон халқига таҳсинлар 
ўқилади. Шундан кейин малика Атосса эри марҳум Доронинг қабри устида қурбонлик 
сўйиб, унинг руҳини, яъни арвоҳини чақиради. Сарой аҳли қаршисида пайдо бўлган Доро 
бу фалокатнинг ҳаммаси Ксеркснинг такаббурлиги, мағрурлиги ва ота амрини бузиб 
маъбудларни беҳурмат қилганлиги туфайли юз берганлигини айтади. Доронинг арвоҳи 
Платея шаҳрида Эрон лашкарларининг бундан ҳам ортиқроқ мағлубиятга учрашларини ва 
шаҳидларнинг сағаналари авлод-авлод назарида ўзбошимчаликнинг абадий, машъум 
хотираси бўлиб қолажагини каромат қилиб, кўздан ғойиб бўлади. Шу пайт саройга 
Ксеркснинг ўзи кириб келади. Унинг устидаги шоҳона либослари тилка-тилка йиртилган, 
афсус-надоматлардан тинкаси қуриган, кулфат-машаққатлардан қадди букилган... Воқеа 
сарой аҳлининг нолалари, оҳу-фиғонлари билан тугайди. Хавф-хатарнинг аста-секин 
кучайиб бориши мусибатнинг тобора зўрайишини шоир бу асарда жуда юксак маҳорат ва 
санъаткорлик билан кўрсатади. 
“ФИВАНИНГ ЕТТИ ДУШМАНИ” трагедияси Эдип ҳақидаги мифдан олиб ёзилган 
трилогиянинг учинчи қисми бўлиб, олдинги икки қисми–“Лай”, “Эдип” трагедиялари 
бизга қадар етиб келмаган. Фива шаҳри афсоналарида ҳикоя қилинишича, подшоҳ Лай 
коҳинларнинг кароматидан қўрқиб, ўзининг эндигина туғилган ўғли Эдипни хизматкорига 
топширади ва уни ўлдириб ўлигини йиртқич ҳайвонларга ташлашни буюради. Аммо 
хизматкор чақалоққа ачиниб, уни яширинча бошқа юрт подшоҳига элтиб беради. 
Трилогиянинг биринчи қисми “Лай” трагедиясининг мазмуни ана шу воқеадан иборатдир. 
Эдипнинг бегона юртда ўсиб вояга етиши,. Кейин Фива шаҳрига келиб билмасдан ўз 
отаси Лайни ўлдириб қўйиши, Фива халқига қилган хизматлари туфайли, бу шаҳарга 
подшоҳ бўлиб кўтарилиб ўз онасига уйланиши, ундан бола-чақа кўриши ва ниҳоят 
мудҳиш қилмишларини пайқаб қолиб, ўз кўзини ўйиб олиши ҳамда нобакор ўғилларини 
қарғаб, ланъатлаб дарбадар чиқиб кетиши. Трагедиянинг 2 қисми “Эдип” трагедиясига 
мавзу бўлган. Трилогиянинг 3 қисми “Фиванинг етти душмани” трагедиясида ана шу 
қарғишнинг мудҳиш оқибатлари кўрсатилади. 
Эдип ўлгандан кейин унинг катта ўғли Полиник билан кичик ўғил Этиокл ўртасида 
тахт можароси бошланади. Бунда Этиокл ғолиб чиқади ва акасини юртдан бадарға 
қилади. Қувғинди Полиник қўшинлари подшоҳларнинг паноҳида бўлиб, бироз вақт ўтар-
ўтмас олти подшоҳ билан тил бириктириб Фива шаҳрига лашкар тортиб келади. 
“Фиванинг етти душмани” трагедияси афсонанинг худди ана шу еридан бошланади. 
Асарнинг кириш қисмида Этиоклни шаҳар мудофааси тараддудида кўрамиз. Душман 
вазиятини билиб келиш учун юборилган айғоқчи муҳим маълумотни олиб келади. Этиокл 
ва айғоқчи ўртасидаги суҳбат асарнинг энг муҳим ўрнидир. Айғоқчи шаҳарнинг етти 
дарвозасини етти подшоҳ эгаллаганлигини айтиб уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида 
таъриф этади. Еттинчи дарвозани эгаллаб турган сардорнинг таърифига келганда 
ғазабининг зўридан Этиоклни титроқ босади. Бу ўз акаси Полиник эди. Ахир туғилиб 


29 
ўсган юртига қилич ялонғочлаб келиш ўта кетган хоинлик эмасми? Бундай бадкирдор 
билан Этиоклнинг ўзи яккама-якка жанг қилишга аҳд қилади. Оға-иниларнинг бир-бирига 
қилич кўтариши нақадар даҳшатли фожиа эканлигини билса-да Этиокл ўз мақсадидан 
қайтмайди. Жангда иккала ака-ука ҳам ўлади. Шундай қилиб тақдирнинг хоҳиши ижобат 
бўлади, қарғиш урган Лай хонадони батамом қирилиб битади. Асар ҳам мана шу жойда 
тугайди. 
Тақдир жиноят ва жазо масалалари Эсхилнинг бизга қадар тўлиқ етиб келган 
“Орестея” трилогиясида янада чуқурроқ талқин этилган. Бу асарда шоир мудҳиш 
жиноятларнинг сабабчиси бўлган Атрей авлодлари ҳақида ҳикоя қилади. Юнон 
афсоналарига қараганда Атрей ўз оғаси ФИЕСТ дан ўч олиш мақсадида, унинг 
болаларини ўлдириб, гўштларини билдирмасдан оталарига едиради. Шундан кейин бу 
мудҳиш жиноятнинг касри Атрей авлодларига уриб, ўшандан бери улар орасида узлуксиз 
уруш бўлиб келади, Атрейнинг ўғли Агамемнон ўз қизи Ифигенияни маъбудларга қурбон 
қилади. Агамемноннинг хотини Клитемнестро Фиестнинг тирик қолган ўғли Эгисф 
ёрдами билан эрини ўлдиради. Агамемноннинг ўғли Орест отасининг хунини олиб, ўз 
онаси ва Эгисфни ўлдиради. 
Трилогиянинг биринчи қисми “Агамемнон” трагедиясидир. Бу асар Клитемнестра 
жиноятларига бағишланган. Асар воқеаси Аргос шаҳрида, Агамемнон саройи олдида 
бошланади. Эгей денгизидаги оролларнинг тоғ чўққиларида гулхан ёқилиб Троянинг тор-
мор этилганини Юнон аҳолисига билдиришади. Хор аҳли Троя уруши қаҳрамонларини 
мадҳ этиб, қўшиқ айтишади, аввало Ифигениянинг қурбон қилинишини ва барча шаҳид 
кетганларни эслашиб қўшиқ айтишади. Зевс шаънига раҳматномалар, Париснинг 
номардликлари, маъбудларнинг нобакорни тўғри жазолаганлиги, Зевснинг улуғ 
адолатини, ҳақиқатнинг оёқ ости бўлмаслигини тараннум этади. Шу билан бирга хор 
қўшиқлари бир хотинни деб қирилган жонлар, отасиз қолган болалар, эрларидан айрилган 
бева-бечоралар, етим-есирларнинг қонли кўз ёшларига ким айбдор? Булар ҳаммаси Атрей 
болаларининг гуноҳи эмасми... Ўз манфаатлари йўлида сон-саноқсиз одамларни қурбон 
қилган мағрур бандалар бир кун келиб мудҳиш қилмишлари учун оғир интиқомга 
гирифтор бўлмасмиканлар. Шулар ҳақида хор куйлаб турганида, ўзининг асираси подшоҳ 
Приамнинг қизи Кассандра билан бирга зафар аравасида Агамемнон кириб келади, 
подшоҳ ўз саройига қадам қўйиши билан хорни ташвишли, ваҳимали овози кучаяди, бу 
эса Кассандрани ҳам бир мудҳиш хабардан огоҳ этаётгандек эди. Агамемнон сафарга 
кетганида эрига хиёнат қилиб, Эгисфни ўйнаш тутган Клитемнестра минг хил ҳийла, ноз-
истиғно билан Агамемнонни саройга бошлайди. Бирпасдан кейин саройдан подшоҳнинг 
фарёди эшитилади, сал ўтмай қўлида қонга беланган болта ушлаган Клитемнестра пайдо 
бўлади, очиқ қолган саройнинг эшигидан Агамемнон ва Кассандранинг ўлиги кўринади. 
Қотила шаҳар аҳолиси фикр-истаклари ифодаси бўлган хор олдида ўзининг жиноятини 
яширмайди, қилмишидан пушаймон ҳам бўлмайди, бу ўлим ўз боласининг (Ифигения) 
жонига ачинмасдан уни қурбон қилган отанинг энг ҳалол қисматидир. Клитемнестра 
аҳолининг интиқом олишидан ҳам қўрқмайди. Бир кун келиб Агамемноннинг қувғинди 
ўғли Орест қотиллардан отасининг хунини муқаррар олажагини Клитемнестра ва Эгисфга 
эслатиб, хор аҳли чиқиб кетади ва шу билан трагедия ниҳоясига етади. 
Трилогиянинг иккинчи қисми “Хоэфорлар” трагедияси бўлиб, тахминан “дуогўй 
аёллар” деган маънони билдиради. Асарда хор вазифасини бажарувчи бу аёллар 
Клитемнестранинг топшириғи билан Агамемнон қабри устида дуо ўқиб, унинг 
арвоҳига бағишлайди. Агамемноннинг ёш ўғли Орест ота юртидан узоқда Аргос 
ҳукмронига хайрихоҳ бир подшонинг саройида унинг ўғли шаҳзода Пилад билан бирга 


30 
улғаяди. Орест улғайиб ақли тўлишгач, отасининг қотилларидан ўч олиш вақти 
келганини сезади, лекин қўлини қонга ботиришдан қўрқади ва маслаҳат учун Аполлон 
ибодатхонасининг коҳинига маслаҳатга боради. Коҳин унга фарзандлик бурчини адо 
этишнинг муқаддаслиги, бу йўлда андишага бориб, қўрқоқлик қилган кишининг 
бошига оғир кулфат тушишини айтади. Трагедиянинг асосий воқеаси ана шу ердан 
бошланади. 
Асар бошланиши билан биз Орестни қабристонда Агамемнон сағанаси устида 
кўрамиз, у дўсти Пилад билан бирга отасининг қабрини зиёрат қилиб, унинг руҳидан 
мадад сўраб келган. Шу кечаси Клитемнестра ҳам мудҳиш туш кўради ва эрта тонгда қизи 
билан хорчи хотинларни марҳум эрининг қабрига дуо ўқиб, руҳини тинчлантириш учун 
юборади. Орест синглисига ўзини таништиради ва қасос олиш режаларини биргаликда 
тузади. Орест эски кийимлар кийиб, дўсти билан бирга саройга келиб Орестнинг 
ўлганини, бу хабарни бир ўткинчидан эшитганини айтади. Бу хушхабардан шодланган 
Клитемнестра дарҳол Эгисфга одам юборади. Эгисф бу хушхабарни ўткинчининг ўз 
оғзидан эшитиш иштиёқида шошиб-пишиб эшикдан кириб келиши билан иккала дўст 
унга ханжар санчадилар. Клитемнестра хато қилганлигини англаб, ўғлининг оёғига 
йиқилиб ёлворади. Берган сутини писанда қилади. Орест анчагина бўшашиб қолади, аммо 
Пиладнинг далдаси билан у яна ўзига келиб, онасини сарой ичига олиб киради. Бир 
вақтлар Агамемнон ва Кассандра ўлиги ётган ваннада энди Эгисф ва Клитемнестранинг 
ўлиги ётарди. Орест қасос бурчини адо этиб, васвасага тушиб қолади, кўзига интиқом 
маъбудалари кўрина бошлайди, йигит уларнинг таъқибидан қутилиш мақсадида паноҳ 
истаб АПОЛЛОН ибодатхонасига югуради. 
Ўз онасини ўлдиргач Орест қалбида қўзғалган виждон азоблари ва қотилнинг 
гуноҳи атрофида бошланган маъбудларнинг кураши трилогиянинг учинчи қисми 
“Эвменидалар” трагедиясида тасвирланган. 
Аполлон Орестга Афина шаҳрига бориб, маъбуда Афинадан нажот тилашни 
маслаҳат беради. Кейинги воқеалар АКРОПОЛЬ қалъасига кўчирилади. Афинанинг 
ташаббуси билан бу ерда махсус суд маҳкамаси– АРЕОПАГ–таъсис этилади ва 
маъбудларнинг раҳбарлигида Афинанинг мўътабар кишиларидан тузилган суд ҳайъати ўз 
ишини бошлайди. Эриниялар Орестни қоралаб. Ўз онасининг қонини тўкканлиги учун 
уни қаттиқ жазолашни талаб этади. Орест барча гуноҳларини бўйнига олиб, буни ёлғиз 
Аполлон амри билан бажарганлигини айтади. Орестни эса шу ондан Аполлон ўз 
ҳимоясига олади ва онасининг барча кирдикорларини очиб ташлайди ва Орестнинг 
оқланишини талаб этади. Ҳар иккала томон эшитилгач, суд ҳайъати овоз беради, иккала 
томон ҳам тенг овозга эга бўлади, фақат Афинанинг овози билан тарози палласи Орест 
томонга ўтади. Суд оқибатидан, айниқса Афинанинг ҳимматидан беҳад шодланган Орест 
чуқур миннатдорчилик изҳор этиб, ўз юрти Аргос ва унинг аҳолиси номидан ўла-ўлгунча 
Афина билан тотув яшашга, ҳеч қачон унинг бошига яроқ кўтариб келмасликка ваъда 
беради. Бироқ суд натижалари Эринияларни қаноатлантирмайди, улар ўз ҳуқуқларининг 
поймол этилганлигидан қаттиқ ранжийдилар. Афина Эринияларга атаб Арей тепалигида 
махсус ибодатхона солинажагини ва бундан кейин уларни қасос–эринид маъбудалари 
сифатида эмас, балки лутфу-шафқат, мурувват–Эвменид маъбудалари сифатида аҳоли 
томонидан яна ортиқроқ ҳурматланишларини ваъда қилиб кўнгилларини кўтаради. Асарга 
Эвменидалар деб ном берилишининг маъноси ҳам ана шунда. 
Одам боласининг оғир қисматига, ер юзидаги зулм ва адолатсизликларга қарши 
ҳақиқий исён “ЗАНЖИРБАНД ПРОМЕТЕЙ” трагедиясида айниқса кучли жаранглайди. 


31 
Бу асар Эсхилнинггина эмас, балки бутун жаҳон адабиётининг озодлик ва 
инсонпарварлик шаънига битилган буюк ёдгорлигидир. Бу трагедия “Халос этилган 
Прометей ва Оташбардор Прометей” бирга қўшилиб яхлит учлик асарни ташкил этади. 
Ҳар учала трагедиянинг воқеалари қадимги Юнонистонда кенг тарқалган Прометей 
афсоналаридан олинган. Прометей қадимги маъбудлар наслига мансуб титанлардан 
бўлган. Зевс ўз отаси Кроносни Олимп тахтидан ағдариб, ўзини маъбуд ва ер куррасининг 
ҳокими этиб тайинлайди. Зевсга қарши барча титанлар бош кўтариб чиқади. Ёлғиз 
Прометей Зевс томонида бўлиб, титанлар билан уришади. Зевс ўз душманларини ер 
қаърига гумдон қилиб, кўнгли тинчигач, одамзоднинг зурриёдини қуритиб, ўрнига янги 
насл яратмоқчи бўлади. Буни пайқаб қолган Прометей Олимп меҳробидан муқаддас 
оловни ўғирлаб, одамларга келтириб беради ва бу жасорати билан одамзодни ҳалокатдан 
қутқариб қолади. Бироқ Прометейнинг одам боласига қилган бу яхшиликларидан қаттиқ 
хафа бўлган Зевс ва маъбудлар улуғ титаннинг бошига битмас-туганмас кулфатлар 
ёғдиради.
“Занжирбанд Прометей” трагедияси одампарвар титаннинг жазоланишидан 
бошланади. 
Дунёнинг энг четидаги скифлар мамлакати теварак-атрофи қақраган чўл, тоғу-
тошлар, бирон ерда кўкарган гиёҳ кўринмайди, ҳаммаёқ жим-жит, ғамгин ва машъум тоғ 
этакларига урилган денгиз тўлқинларининг гулдуроси аҳён-аҳёнда сукунатни бузиб 
туради, дунё яратилгандан буён шу мудҳиш ерларга инсон қадами теккан эмас. 
Зевснинг ҲУКМ ва ЗУЛМ деган икки малайи Прометейнинг оёқ-қўлларига кишан 
уриб, тоғ чўққисига занжирбанд қилиб ташлаш учун шу ерга ҳайдаб келадилар. Бу 
мудҳиш воқеани титаннинг дўсти оташ маъбуди ГЕФЕСТ ўз қўли билан бажариши керак, 
бунчалик оғир юк устида алам чеккан Гефест гурзисини елкасига ташлаб, оғир қадамлар 
билан ҳаммадан орқада келмоқда. Бу ҳукмни бажаришдан бош тортиш асло мумкин эмас 
ва отасининг (Зевс) ҳукмидан чиқа олмайди. Ҳукм ва Зулм Прометейни тоғнинг энг 
юқори чўққисига чиқариб Гефестни қистовга олади. Ноиложликдан Гефест дўстини 
занжирбанд этиб, кўкрагидан мих қоқиб, қояга михлаб ташлайди. Оғир гурзининг товуши 
ва Прометейнинг фалакка қилган хитобидан денгиз тўлқинлари, шамол, қуёшга қарата бу 
азобларнинг барчаси инсон боласига қилган яхшиликларининг эвазига эканини уқтириб, 
барчасини гувоҳликка чақиради. Буларни эшитган Океан ва Океанидалар етиб келишади. 
Океанидалар бир томонлама Прометейга амакивачча, иккинчи томондан қайинсингил 
ҳам, Океанидалар илтимосига кўра Прометей одамларга қилган яхшилигини батафсил 
сўйлаб беради. Титан одам боласига уй-жой қуришни, кема ясашни, ўқиш-ёзишни, ҳисоб 
билимини, деҳқончилик ишларини энг муҳими Олимп тоғидан келтирилган оловдан 
қандай фойдаланиш лозимлигини ва бошқа турли-туман ҳунарларни ўргатади. 
Прометейнинг бу хизматлари туфайли инсонларнинг ҳаёти енгиллашади, турмуши 
яхшиланади. Ҳар бир нарсанинг чек-чегараси бўлгани сингари Зевснинг ҳам бир кун 
Олимп тоғидан улоқтирилиб ташланишини Прометей яхши билади. Прометей бу сирдан 
огоҳ холос. Зевс бу сирни ошкор этиш учун Гермесни Прометей ёнига жўнатади. 
Қанчалик азоблар, дўқ-пўписа қилмасин титан бу сирни айтмайди. Шу пайт тўфон 
кўтарилиб, гулдурос момақалдироқ бошланади, чақмоқ чақади ер қоқ ёрилиб, тоғ билан 
бирга Прометей ва Океанидалар ер қаърига кириб кетадилар. Шу ерда трагедия тугайди. 
Трагедиянинг қолган икки қисми бизгача етиб келмаган. Тахминий мазмуни қуйидагича: 
Орадан бир неча асрлар ўтгач Зевс ўз душманини яна ер юзига кўтариб, илгаргидан ҳам 
беш баттар қийноққа солади. Саратон иссиғи танасини куйдиради, куз ва қиш совуқлари, 
баҳор ёмғирлари баданини қақшатади. Аммо бу азоблар ҳам Зевсни қониқтирмай, ҳар 
куни эрталаб маъбуднинг каттакон бургути учиб келадида титаннинг кўкрагига қўниб, 
ўткир тумшуғи билан титаннинг қорнини ёриб, жигарини парча-парча қилиб ейди. Бу ҳол 
ҳар куни такрорланади, эрталабгача титаннинг яна жигари ўсиб чиқади, бургут келиб еб 
кетаверади, бу ҳол бир қанча йил давом этади. Ниҳоят тақдирнинг тақозоси билан титанни 


32 
озод этиш учун Геракл ҳам дунёга келади. Жаҳонни айланиб юрган Геракл бу ерга ҳам 
келади, камалагидан ўқ узиб бургутни ўлдиради ва Прометейни озод қилади. 
Эсхил чиндан ҳам “Трагедиянинг отаси” дир. Унинг ижодида ибтидоий босқичда 
бўлган, драматик адабиёт қисқа муддат ичида бадиий баркамоллик босқичига кўтарилади. 
Трагедияга иккинчи актёрни киритиш натижасида чинакам драматик элемент ҳосил 
бўлди. Эсхил томонидан яратилган бу муҳим янгилик, бутун драматургия жанри тарихида 
катта ўзгариш ясайди. 
Аристотель ўзининг “Поэтика” асарининг 4 бобида шоир хизматини худди шу 
нуқтаи назардан баҳолаб, “Эсхил биринчи марта актёрнинг сонини иккитага кўпайтирди, 
хорнинг ролини қисқартирди ва шу билан диалогнинг ривож топишига замин ҳозирлади” 
дейди. 
Хуллас, Эсхил ўзининг бутун бадиий маҳоратини замонасидаги энг муҳим 
ижтимоий, сиёсий, маънавий ва ахлоқий масалаларни кўтаришга, уларни адолат ва 
демократик тузумнинг манфаатлари нуқтаи-назаридан, ҳамда жаҳолатнинг муқаррар 
енгилиши, илму-фаннинг камол топиши, инсон онгининг буюк имкониятларига чуқур 
ишонч принципларида ҳал қилишга уринган. 
СОФОКЛ. Юнон трагедиясининг иккинчи улуғ номояндаси Софокл 496 йилда 
Афина яқинидаги Колон деган жойда туғилади, унинг отаси қурол-яроғ, аслаҳа 
корхонасининг эгаси, замонасининг анча бадавлат, бообрў кишиси бўлган. Адиб 
ёшлигидан яхши таҳсил кўради. 28 ёшида драматик адиблар орасида ғолиб чиқади. 
Софокл Афинанинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муҳим роль ўйнайди. Периклга яқин 
бўлганлиги ва Афинанинг демократик усул идорасига хайрихохлик билан қараганлиги 
важидан бир неча йил давлат хазиначиси бўлиб ишлайди. 441 йилда Афинанинг энг олий 
лавозимларидан стратегликка сайланади ва Перикл билан бирга Самос урушида 
қатнашади. 
Қадимгиларнинг гувоҳлик беришича, адиб ўзининг 60 йиллик адабий фаолияти 
давомида 120 дан ортиқ трагедия ёзган. 24 марта драматик шоирлар мусобақасида ғолиб 
чиққан. Бироқ мазкур асарлардан бизгача 7 таси етиб келган холос. 
Жаҳон адабиёти тарихига Софокл (асосан) Эдип ҳақидаги ривоятлар асосида 
ёзилган асарлари “Эдип шоҳ”, “Эдип Колонда” ва “Антигона” трагедиялари билан киради. 
Қадимги Юнонистонда жуда кенг тарқалган Эдип афсоналари Софоклдан илгари 
ҳам бир қанча шоирлар ижодида асосий мавзулардан бўлганлиги бу афсоналарни Фива 
циклидаги афсоналар деб юритилади. 
Фива циклидаги Эдип афсонасининг мазмуни қуйидагича: Фива подшоҳи Лай 
қўшни подшоҳ Пелопнинг уйида бир неча кун меҳмон бўлиб, унинг ўғли Хрисиппни олиб 
қочади. Меҳмоннинг бу тариқа разил кўрнамаклигидан қаттиқ изтироб чеккан Пелоп, 
маъбудларга зор-зор йиғлаб, дилозорни ланъатлайди. Орадан бир неча йил ўтади. Лай 
бола кўрмайди, бу аҳволдан ташвишланган подшоҳ Дельфадаги Аполлон ибодатхонасига 
бориб, бошига тушган бахтсизлик сирларини сўраганида, ибодатхона коҳини Пелопнинг 
нола ва илтижолари маъбудлар қошида ижобат бўлганини айтади: Лай албатта бола 
кўради, лекин бола ўз отасини ўлдириб, ўз онасига уйланишини айтади. 
Дарҳақиқат кўп ўтмай Лайнинг хотини Иокаста ўғил туғади. Коҳинларнинг 
башоратидан қўрққан Лай, чақалоқнинг товонига ништар уради-да, қулларидан бирига 
топшириб, Киферон тоғига элтиб ташлашни буюради. Подшоҳ амин эдики, у ердаги 
йиртқич ҳайвонлар албатта болани омон қолдирмайди. Бироқ қул гўдакка ачиниб, болани 
ўлдирмайди, тоғ этагида мол боқиб юрган Коринф подшоҳи Полибнинг чўпонига беради. 
Чўпон эса болани ўз подшоҳига тортиқ қилади. Подшоҳ болани ўғил қилиб олади ва унга 
Эдип (бу сўзнинг маъноси оёғи яллиғланган демакдир) деган ном беради. Орадан йиллар 
ўтади. Эдип бир куни дўстлари билан ўтирганида, унинг асранди ўғил эканини айтиб 
қолишади, бу эса Эдипнинг кўнглида шубҳа уйғотади. Эдип Дельфа коҳини ёнига 
маслаҳатга жўнайди. Коҳин Эдипнинг қисмати ниҳоятда оғир эканлигини, ўз отасини 


33 
ўлдириб, онасига уйланишини ва икки ўғил, икки қиз фарзанд кўришини айтади, лекин 
коҳин унинг ҳақиқий ота-онаси кимлигини айтмайди. Шундан сўнг Эдип Коринф 
тупроғини тарк этади. Зинҳор бу юртга қайтмаслигини айтиб, боши оққан томонга йўл 
олади, минг афсуски оғир қисмат таъқибидан қочиб қутулиб бўлмайди. Қисмат уни Фива 
шаҳрига равона қилади. Йўлда хаёл суриб кетаётган Эдипга орқадан дўқ-пўписа қилиб, 
бошига қамчи кўтариб келган навкар яқинлашади. Бу ноҳақликдан ғазабланган Эдип 
навкарни бир уриб ағдариб ўтиб кетаётганида, арава ичидаги муйсафид ҳассаси билан 
Эдипнинг бошига тушириб қолади. Эдипнинг янада жаҳли чиқиб, қўлидаги таёқ билан 
чолнинг бошига чунон туширадики, аравадаги чол тил тортмай ўлади. Бошқа навкарларни 
ҳам бирма-бир уриб ўлдиради. Фақат бир кишигина қочиб қутулади. Шундай қилиб 
тақдирнинг ҳоҳиши мустажоб бўлади. Эдип билмасдан ўз отаси Лайни ўлдиради. Эдип 
Фива шаҳрига етиб келади. Бу шаҳарда одамбош, арслон тана ва каттакон икки қанотли 
бир махлуқ-Сфинкс пайдо бўлиб, у денгиз бўйидаги йўл устида ётиб, йўловчиларга 
топишмоқ айтар, ечолмаганни темир панжалари билан ғижимлаб, денгизга 
улоқтираётганлигини эшитади. Эдип Фива халқини бу офатдан қутқариш учун Сфинкс 
олдига боради ва топишмоққа жавоб топмоқчилигини айтади. 
ТОПИШМОҚ: Қандай жонивор эрталаб тўрт оёқлаб, кундузи икки оёқлаб, 
кечқурун уч оёқлаб юради. 
ЖАВОБ: Одам. Эрталаб–одам боласининг гўдаклик вақти, тўрт оёқлаб эмаклайди, 
кундузи–кучга тўлган, навқирон пайти икки оёқлаб юради, кечқурун - қариб кучдан 
қолган пайти, ҳассага таяниб қолади. 
Шундай қилиб Эдип жумбоқни ечади ва бутун Фива шаҳри одамларини бу 
фалокатдан қутқаради, Лай ҳам вафот этган, унинг ўрнига Эдипни шоҳ қилиб 
кўтаришади. Фива тахтига ўтирган Эдип сал ўтмай, Лайнинг бева қолган хотини. Ўзининг 
онаси Иокастага уйланади ва ундан икки қиз (Антигона, Исмена) икки ўғил (Этеокл ва 
Палиник) кўради. Эдип Фива мамлакатини бир неча йил одилона бошқаради, бахт-
саодатда, роҳатда, ҳурмат-эҳтиромда умр кечиради. Иттифоқо Фива шаҳри бошига бирин-
кетин кулфатлар ёғила бошлайди, очарчилик, вабо одамларнинг тинкасини қуритади, 
кўчадаги ўликларни ҳатто йиғиштириб олишга улгурмай қолишади. Маъбудларга атаб 
қанча-қанча қурбонликлар сўйилмасин, барибир бефойда бўлаверади. 
“Эдип шоҳ” трагедияси худди шу ердан бошланади. Шаҳарнинг барча кишилари 
маслаҳат сўраб шоҳ саройига келишади. Эдип ҳам бу кулфатларнинг сабабини билмас 
эди. Кулфатларнинг сабабини билиб келиш учун Дельфага Аполлон қоҳинига қайнағаси 
Креонтни юборганини ва унинг жавобини кутаётганлигини халққа айтади. Креонтга 
коҳинларнинг айтишича, шу кунга қадар Фива шаҳри бошига тушаётган офатларнинг 
сабаби, шу вақтгача марҳум подшоҳ Лайнинг хуни олинмаганлигини айтади. Эдип 
қотилни топиш ва уни қаттиқ жазолашни, бу ишга тезда киришишини, ҳар қандай 
машаққатга дуч келмасин, қотилни барибир топишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 
Подшо шу ондаёқ фуқароларни тўплаб, жиноятчини қай тариқа излаш кераклигини 
маслаҳат сўрайди. Халқ масалани ечиш учун бир овоздан авлиё Тиресий ёрдам бериши 
мумкинлигини айтади. Кексайиб қолган сўқир авлиёни йиғинга чақирадилар. Тиресий 
воқеа нимадалигини Лайни ким ўлдирганини билади-ю, лекин Эдипга ачиниб, сирни 
очишдан бош тортади. Авлиёнинг иккиланишидан шубҳаланган Эдип, авлиёга аччиқ-
аччиқ гаплар айтади, ҳамиятига озор етганидан аччиқланган авлиё, бор ҳақиқатни айтиб 
ташлайди. Эдип ўз отасининг қотили эканлигини билмасада, лекин Лайнинг қотили бўлиб 
чиқиши мумкинлигидан Креонтни бош айбдор деб гумон қилиб, қаттиқ шубҳага тушади. 
Гўё Тиресий билан Креонт тил бириктириб, унинг тахтини эгаллашга уринаётгандек 
туюлади. Шу орада Иокаста келиб Лайнинг қай тарзда ўлдирилганлигини айтиб беради, 
Эдипни тинчлантирмоқчи, унга атаб айтилган барча башоратларнинг пуч эканлигини 
исботламоқчи бўлади. Лайни тоғ оралиғидаги чорраҳа йўлда қароқчилар ўлдириб 
кетганлигини айтиб, эрини шубҳаларга бормасликка ва тинчлантиришга уринади. Бу 
воқеаларни эшитган Эдипнинг кўнглига таҳликали шубҳалар ўрнашиб кучая боради. 


34 
Кейинги сўроқ ва текширишлар натижасида Лайнинг белги аломатлари аниқланади. Эдип 
шу тариқа гоҳ шубҳалар исканжасида ёниб, гоҳ фалокатнинг бартараф бўлишига умид 
бағишлайди. Шу пайт Коринфдан бир одам келиб Полибнинг вафот этганини унинг 
ўрнига халқ подшоҳ қилиб Эдипни сайлаганини айтади. Бу ҳабар унга тасалли беради. 
Кароматларнинг ёлғонлигига энди ҳеч қандай шубҳа қолмайди. Аммо шунга қарамай 
кароматда зикр қилинган иккинчи жиноятнинг ижро этилиши, яъни бева қолган онаси 
Меронага уйланиб қўйиш хавфи ҳамон Эдипни қўрқитар эди. Элчи шу мудҳиш 
шубҳаларни Эдипнинг дилидан чиқариб ташлаш мақсадида ўзи билган баъзи бир 
воқеаларни айтиб беради: Эдип ҳақиқатда Полиб ва Меронанинг боласи эмас, элчининг 
ўзи бундан бир неча йил муқаддам Киферон тоғи этакларида мол боқиб юрганида подшоҳ 
Лайнинг битта чўпонидан товонига ништар урилган болани олиб, ўз подшоҳи Полибга 
элтиб берган экан. Эдип ўша боланинг ўзгинасидир. Иокастага ҳамма нарса аён бўлади, 
индамасдан сарой ичига кириб кетади. Эдипни эса энди янги муаамо қийнайди: ахир у 
кимнинг боласи? 
Шу пайт Лай ўлдирилган пайтда қочиб қолган қулни олиб келадилар. Бу одам бир 
пайтлар эндигина туғилган Эдипни Коринф подшоҳи одамига топширган чўпон бўлиб 
чиқади. Энди на Эдипнинг ўзида, на одамларда ҳеч бир шубҳа қолмайди: Эдип Лайнинг 
ўғли, ўз отасининг қотили, онасининг эри! Нақадар даҳшат, нақадар даҳшат! 
Хор Эдипнинг ғам-ғуссаларга тўлиб тошган шум тақдири, одам боласининг 
ночорлиги ва инсон бахтининг бепандлиги ҳақида ғамгин-ғамгин қўшиқ айтади. Худди 
шу пайт ичкаридан хизматкор чиқиб, яна бир мусибат юз берганини айтади. Иокаста 
ётоғига кириб, бу оғир-ҳасратлар аламига чидолмай ўзини осганлигини хабар қилади. 
Кўргуликлардан ақлу-ҳушини йўқотаёзган Эдип, бутун гуноҳларнинг шоҳиди бўлган ўша 
хонага югуради ва жон ҳолатда Иокаста кўйлагидаги тўғноғични юлиб олиб, иккала 
кўзини ситиб ташлайди. У ортиқ қуёш ёғдусини, болаларини, азиз юртини ўзининг 
тубанлашганини кўришни истамас эди. Эдип яна халойиқ қаршисида пайдо бўлади. Унинг 
юзида, сўқир кўзларида лахта-лахта қон қотиб қолган. Бахтиқора дили шикастанинг 
сўнгги дақиқалари қизлари билан видолашуви–трагедия санъати яратган энг даҳшатли 
фожиалардан биридир. 
Эдип афсонасининг кейинги воқеалари “Эдип Колонда” трагедиясида 
тасвирланади. 
Юқоридаги воқеаларнинг гувоҳи бўлган Фива халқи лаънатининг шаҳарда 
туришидан хавфсираб, унинг бадарға қилинишини талаб этади. Эдипнинг ҳар иккала ўғли 
Этеокл, Полиник ҳам бу талабни маъқуллаб отасини мамлакатдан қувадилар. 
Эдипнинг катта қизи Антигона бутун ҳаётини отасига бағишлаб, ўз ихтиёри билан, 
у ҳам узоқ машаққатли сафарга отланади. Улар неча замонлар бошпана тополмай ер 
юзини кезадилар. Ниҳоят Афина яқинидаги Колон деган жойда мурувват маъбудалари 
Эвменидалар шарафига ўстирилган боғу-бўстонга етиб келадилар. Колон аҳолиси Эдип 
туфайли халқ бошига оғир мусибатлар тушиши мумкин деб, унинг бу ердан чиқиб 
кетишини талаб қиладилар. Бечораларнинг оҳу-зорига кўнгли юмшаган Колон халқи 
подшоҳ Тезей келгунича сабр қилишга рози бўладилар. Худди шу пайтда бу ерга 
Эдипнинг кичик қизи Исмена ҳам келади. Отаси қувғин қилингандан сўнг Фива шаҳрида 
юз берган воқеаларни бирма-бир отасига айтиб беради. Ота тахтини талашиб икки ака-ука 
анча вақтгача келиша олмайдилар. Ниҳоят Этеокл ғолиб келиб Полиникни юртидан 
ҳайдаб юборади. Полиник Фивага қарши қўшин тўплаётганлигини айтади. Эдип 
болаларининг худбинлигини, у юртидан ҳайдалган кун Эдипга заррача ҳам раҳм 
қилмаганларини ўйлаб уларни лаънатлайди. Маъбудларнинг амрига кўра тез орада Афина 
билан Фива ўртасида уруш бошланиши керак эди. Эдипнинг жасади қаерга кўмилса ўша 
юрт лашкарлари ғолиб чиқиши каромат қилинган эди. 
Этеокл Креонтни отасининг олдига жўнатади, уни олиб келишни буюради. 
Креонтнинг сўзларини эшитган Эдип Фивага боришдан қатъий бош тортади. Креонт 
Эдипни ва унинг қизларини зўрлик билан олиб кетмоқчи бўлиб турганида подшо Тезей 


35 
келиб қолади ва уларни ўз паноҳига олади. Креонт ноилож орқага қайтиб кетади. Орадан 
кўп ўтмай катта ўғил Полиник ҳам бу ерга келади, отасига Фива шаҳрига қўшин тортиб 
бораётганини, у билан бирга боришини ўтиниб сўрайди, лекин Эдип ўғлининг 
айёрликларини ошкора айтиб уни қувиб солади. Ахир, ота бошига шунча мусибатлар 
солган, бегона юртларда оч-наҳор кездирган, фақатгина шуҳрат ва мансаб қидириб шу 
қабиҳ мақсад йўлида бир-бирининг қонини тўкишдан, юртнинг кулини кўкка совуришдан, 
фуқарони қон қақшатишдан тоймаган беандиша, беҳаё, худбин болаларга отанинг қандай 
раҳми келсин. Эдип маъбудларга илтижо қилиб, иккала ўғлини яккама-якка жангда ҳалок 
қилишларини сўрайди. Полиник кўздан ғойиб бўлар-бўлмас чарақлаб турган осмонда 
бирдан булут ва чақмоқ пайдо бўлади, бу эса Эдипнинг паймонаси тўлганлигидан далолат 
беради. Эдип қизлари билан видолашиб, Тезейга миннатдорчилик билдириб, Афина 
шаҳри ва Тезейнинг мададкори бўлишини айтиб кўздан ғойиб бўлади. 
Лай хонадонида рўй берган фожиаларнинг хотима қисми “Антигона” трагедиясида 
тасвир этилади. Трагедиянинг мазмуни қуйидагича: Этеокл билан Полиник якама-якка 
жангда ҳалок бўлганидан сўнг ҳокимият Креонт қўлига ўтади. Янги подшоҳ ватан 
мудофаси йўлида қурбон бўлган Этеоклни катта тантана ва иззат-икром билан кўмади. 
Лекин у Полиникнинг жасадини кўмишни қатъиан ман этади. Кимда-ким бу фармонни 
бузса, қаттиқ жазога тортилишини айтади. Лекин шунга қарамай Антигона бир кечаси 
акасининг жасадини дафн қилаётганида шоҳ одамлари кўриб қолиб бу ҳақда шоҳга хабар 
берадилар. Дафн расм-русмларини адо этган Антигона, энди ҳеч иккиланмай ўлимга тик 
боради. Креонтнинг ўғли Гемон отасига қанчалик ялиниб-ёлвормасин барибир 
Антигонани ўлимга маҳкум этади. Уни тириклайин ер остидаги мақбарага қамаб 
ўлдиришни буюради. Бундан огоҳ бўлган маъбудлар Пирисейни Креонтнинг олдига 
юборади. Пирисей агар Антигона ўлса, уни оғир мусибат кутиб турганини айтади. Шоҳ бу 
хабарни эшитиши билан мақбарага югуради, афсуски бу вақтда Антигона ўз 
кийимларидан арқон ясаб ўзини осиб ўлдиради. Маҳбубасининг жасадини қучоқлаб 
йиғлаётган Гемон отасини кўриши билан алами тошиб ўзини-ўзи ўлдиради, бу фалокатдан 
хабар топган Гемоннинг онаси Эвридика ҳам эрига ланъат ўқиб ўзини ўлдиради. Трагедия 
Креонтнинг бефойда пушаймонлари ва хорнинг “Маъбудлар ёмонларни бежазо 
қолдирмайди” деган ҳикматли сўзлари билан тугайди. 
Софоклнинг бу асарларидан ташқари бизга қадар яна тўртта трагедияси етиб 
келган. Шундан учтаси: “Аякс”, “Электра”, “Филактей” Торя афсоналари мавзуида ва 
биттаси “Трахинали аёллар” Геракл ҳақидаги ривоятлар асосида ёзилгандир. 
Антик дунёда ўтган драматурглардан биронтасининг асари жаҳон адабиётида 
“Эдип шоҳ” трагедиясичалик чуқур из қолдирмаган. Софоклнинг бу асари XVIII асрнинг 
охири XIX аср бошларида Европа адабиётида “Тақдир трагедияси” деб аталмиш махсус 
адабий оқимнинг туғилишига сабаб бўлади. 
ЭВРИПИД 
Қадимги Юнон трагедиясининг учинчи вакили ҳисобланган Эврипид, ривоятларда 
айтилишича эрамиздан аввалги 480 йилда худди Юнонлар Эрон устидан ғалаба 
қозонган куни Афина яқинидаги Саламин оролида, ўртаҳол оилада дунёга келган, 
яхшигина билим олган. Шу даврнинг атоқли файласуфлари Сократ, Анаксагор, 
Архелай, сафистлардан Протагор ҳамда Эврипиднинг энг яқин дўстлари бўлган. Юнон 
тарихининг кейинги асрлари эллинизм даврида Эврипид ўз халқининг энг севимли 
трагик шоирига айланади. Ҳатто Эсхил, Софокл ҳам унинг довруғи соясида қолиб 


36 
кетадилар. Бу аҳвол шоирнинг адабий мероси тақдирига ҳам кучли таъсир кўрсатиб 92 
та асаридан бизга қадар 17 та трагедия ҳамда битта сатир драмасининг тўла ҳолда етиб 
келишини таъминлайди. Булар тубандагилар: 
“Алкестида”, “Медея”, “Гераклидлар”, “Ипполит”, “Гекуба”, “Геракл”, 
“Илтижогўйлар”, “Троялик аёллар”, “Электра”, “Ион”, “Ифигения Тавридада”, “Елена”, 
“Андромаха”, “Финикиялик қизлар”, “Орест”, “Вакх қизлар”, “Ифигения Авлидада ва 
Киклоп” номли битта сатир драмаси. Бу асарларнинг ҳаммаси юнон таомилига кўра, 
Эсхил ҳамда Софоклнинг трагедиялари сингари мифологик афсоналар мавзуида 
ёзилгандир. 
Эврипиднинг юнон трагедиянавислигига киритган янгиликларини тўлароқ акс 
эттирган асари “Медея” трагедиясидир. Асарнинг воқеасини Эврипид “Аргонавтлар” 
афсонасидан олган. (Бу афсона ҳақида 1957 йилда Ўзбек Давлат Бадиий адабиёти 
нашриёти босиб чиқарган “Эллада қаҳрамонлари” китобидан тўла маълумот олиш 
мумкин.) 
Ривоятларда айтилишича бир қанча юнон паҳлавонлари олтин қўчқор жуни–
япоғини олиб келиш учун “Арго” деган кемага тушиб узоқ Колохида элига жўнайдилар. 
Оғир машаққатлар ва сон-саноқсиз хавф-хатарлардан кейин улар ниҳот манзилга етиб 
келадилар. Бу ерда подшоҳ Этнинг қизи қуёш маъбуди Гелиоснинг набираси сеҳргар 
Медея Аргонавтлар сардори Язонни севиб қолади. 
“Медея”– хўрланган муҳаббат ва рашк трагедиясидир. Шоир бу эҳтиросларнинг 
бутун куч ва ҳароратини Медеянинг дарду-аламларида, нафрат ва ғазабларида кўрсатган. 
Медея аввало–она унинг юрагида фарзанд меҳри бетўхтов жавлон уриб туради. Шунинг 
учун бу хотин ўз болаларининг жонига қасд қилиб, ханжар кўтарганида оналик туйғулари 
билан қасос эҳтирослари ўртасида ниҳоятда кучли кураш бошланади: 
Керакмас қўй дилим! Бундай қилмагин! 
Болаларга омон бер, ўлдирма ачин! 
Улардан айрилиб ҳижронда буткул 
Узоқдан бўлса ҳам севмаклик шириш... 
Шу сўзлар оғзидан чиқар-чиқмас, Медеянинг қалбидаги қасос алами яна хуружга 
келиб, онанинг ич-ташини ёндириб бораётган меҳр ҳароратини босиб кетади: 
Йўқ, асло йўқ! 
Охират кучларин ўртага қўйиб,
Жаҳаннам номидан онт ичаманки, 
Болаларим тушмас душман қўлига 
Модомики ўлим экан муқаррар 
-------------------------------------- 
Ўзим туғдим, ўзим этаман қатл. 
Бечора она охирги дамларда болаларини бағрига босиб эркалайди, юзларидан 
ўпади. Уларни ўлдиришга қатъий қарор қилган-у, аммо қўл кўтаришга асло мажоли йўқ: 
Эвоҳ, оғушингиз нақадар шириш 
Мунчалар момиқсиз жон болаларим 
Жоним ором олар нафасингиздан, 
Қочинг тезроқ ҳеч тўхтамасдан,. 
Ҳайҳот юрагимда қолмади кучим. 
Бир-бирига зид севги ва туйғуларнинг бу тариқа кескин курашларини тасвирлаб, 
одам боласининг чинакам руҳий дунёсини очиш – Эврипид томонидан трагедия санъатига 
киритилган энг биринчи янгилик ва улуғ кашфиётдир. 


37 
КОМЕДИЯ–турли-туман қизиқчиликлар билан томошабинни кулдириш ёки ҳаётда 
учрайдиган баъзи бир манфий ҳодисаларни масхаралаш–комедиянинг асосий мақсадидир. 
Дастлабки комедиянавис шоирлар ўзларининг асарларида ана шу нуқсонларни фош 
этишга, кулги ва сатира ёрдами билан уларни бартараф этишга интилганлар. Шу сабабли 
«Қадимги Аттика комедияси» деб аталмиш махсус адабий оқим майдонга келади. Ўткир 
сиёсий жўшқинлик, демократия душманларига қарши муросасизлик - қадимги аттикка 
комедиясининг асосий хусусиятидир. Мазкур жанрда ижод қилган кўпдан-кўп шоирлар 
орасида фақат уч кишининг номи бизга маълум. Булар–Кратин, Эвполид ҳамда 
Аристофондир. Булардан фақатгина Аристофаннинг асарлари сақланиб қолган. 
Аристофаннинг шахсий ҳаёти ҳақида биз деярли ҳеч нарса билмаймиз. Баъзи бир 
манбаларга қараганда шоир тахминан эрамиздан аввалги 445 йилда Аттика вилояти 
яқинидаги Эгина оролида туғилган ва Афина давлатининг фуқароси бўлган. У 20 ёшидаёқ 
комедиянавислар орасидаги мусобақаларда икки марта биринчи ўринни эгаллайди. Қирқ 
йилча давом этган адабий фаолиятида 40 тача асар яратган. Шулардан бизгача тўла ҳолда 
ўн биттаси етиб келган. Олимларнинг тахминига кўра, шоир 385 йилда дунёдан ўтади. 
Шоирнинг дастлабки асарларидан бири «Ахарнликлар» комедиясидир. Бу асарда шоир 
уруш тарафдорлари бўлган радикал демократларга ва уларнинг бошлиғи, замонасининг 
қудратли ҳукмрони Клеонга заҳрини сочади ва уруш офатлари фақатгина ўзининг 
манфаатларини ўйлаган шуҳратпараст, нобоп раҳбарларнинг касофати орқасида рўй 
берадиган бир мусибат эканлигини айтиб, Афиналикларни тез орада ички қирғинларни 
тўхтатишга, Спарта билан сулҳ тузишга даъват қилади. Ёзувчи ўзининг бутун 
тинчликсевар ғояларини асарнинг бош қаҳрамони, оддий деҳқон ДИКЕОПОЛ 
(адолатпарвар фуқаро) образи орқали кўрсатган.
Аристофаннинг бизга қадар етиб келган асарлари орасида, урушнинг касофати, 
осойишта ҳаётнинг гўзаллиги ҳақида ҳикоя қилувчи яна икки комедия бор. Булардан 
бири: Тинчлик, Иккинчиси: Лисистрата. 
Тинчлик комедияси Пелепоннес урушининг ўнинчи йилида (421)ёзилгандир. Бу 
асарнинг мазмуни қуйидагича: 
Тригей деган Аттикалик оддий бир деҳқон, урушни бартараф қилиш мақсадида бир 
гўнгқўнғизни боқади-да, катта бўлгач уни миниб, Олимп тоғига маъбудлар ҳузурига арзга 
жўнайди. Бироқ бу ерда Гермесдан бўлак биронтаям маъбуд ёки маъбудани топа олмайди. 
Гермеснинг айтишига қараганда ҳамма маъбудлар одамларнинг узлуксиз урушларидан 
аччиқланиб, осмонга учиб кетишган эмиш, Олимп тоғида эса якка-ёлғиз ҳукмрон бўлиб, 
фақатгина муҳораба маъбуди Полемос қолибди, у тинчлик маъбудаси Иринани ғорга 
қамаб, ғор оғзини катта харсангтош билан беркитиб ташлабди. Тригей вақтни ўтказмасдан 
бутун юнон элидан меҳнат аҳлини ёрдамга чақириб уларнинг кўмагида тинчлик 
маъбудасини тутқунликдан қутқаришга муяссар бўлади, ер юзида бахтиёр ва шодиёна 
ҳаёт ўрнатилади. 
ЛИСИСТРАТА–комедиясини Аристофан Пелепоннес урушининг йигирманчи 
йилида (411), бутун юнон элини ҳалокат ёқасига келиб қолган бир пайтда ёзади. Асарнинг 
бош қаҳрамони Лисистрата (урушни тўхтатувчи)деган соҳибтадбир, серфаросат бу аёл, 
юнон тупроғидаги барча хотин-қизларни тўплаб уларни ўз эрлари ҳамда жазманлари 
билан яқинлик қилмасликка ва шу йўсин барча эркакларни беҳуда қон тўкишни тўхтатиб, 
бир-бирлари билан сулҳ тузишга мажбур этишга даъват этади. Аёллар ўз олдиларига 
қўйган мақсадларига, яъни урушни тўхтатиб тинч ҳаёт кечиришга эришадилар. 
Аристофан ижодининг дастлабки даврларида ёзилиб, бевосита Афина демократик идора 
усулини тасвирлашга бағишланган энг ўткир сиёсий асар «СУВОРИЙЛАР»(424) 
комедиясидир. Драматург бу асарни ҳам Клеонга қарши ёзади, бироқ «Ахарнликлар» 
комедиясида Афина ҳукмронига сал-пал тегиб ўтган бўлса «Суворийлар» да бу зотни 
асарнинг бош қаҳрамони қилиб олади ва унинг кирдикорларини шафқатсиз фош этади. 


38 
Бу асарларидан ташқари «Арилар», «Қурбақалар», «Давлат» деб номланадиган 
комедия асарларини ҳам яратганлиги унинг бу жанр устаси ва бошловчиси эканидан 
далолат беради. 
Жаҳон Тинчлик Кенгашининг ташаббуси билан 1954 йилда Аристофаннинг 2400 
йиллик юбилейини ўтказади. Бу тантана юнон комедиянависининг жаҳон маданиятига 
қўшган ҳиссаларини тақдирлаш ва тинчлик куйчиси сифатида қилган хизматларини 
улуғлаш аломати эди. 

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish