Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Мавзунинг қисқача хулосаси



Download 2,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/42
Sana29.04.2022
Hajmi2,08 Mb.
#590590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН

Мавзунинг қисқача хулосаси 
 
Юнон халқининг олижаноб хислат ва фазилатларини ёрқин ифода этган «Илиада» 
ва «Одиссея» достонлари жуда қадим замонлардаёқ, шу халқнинг муқаддас ва мўътабар 
китобларига айланиб кетади: рапсодлар уларни катта-катта халқ байрамларида ижро 
этадилар, талабалар шу китобларни ўқиб савод чиқарадилар, Гомер достонларининг 
адабий усуллари антик даврда ўтган барча эпик шоирлар учун бирдан-бир ўзгармас 
намуна тусига кириб қолади. 
«Илиада» ва «Одиссея» поэмаларида қўлланилган гекзаметр вазни шу қадар 
мураккаб, ранг-баранг, равон ва ихчам эдики, Рим шоирлари (Ливий Андроник, Невий, 
Энней, Вергилий ва бошқалар) латин достончилигида мазкур вазнни улуғ Гомер санъати 
даражасига кўтариш учун неча асрлар уринишган. Янги замон Европа тилларининг 
ҳаммасига таржима этилган «Илиада» ва «Одиссея» достонлари олимлар, адиблар ва 
санъат аҳлларининг диққатини ҳамон ўзларига жалб этиб, уларни қайта-қайта тадқиқотлар 
ўтказишга, гўзаллик намуналаридан ибрат олишга даъват қилиб келади. XIX аср рус 
адабиёти тарихида ўтган улуғ зотлар орасида биронта адиб йўқки, Гомер асарларидан 
илҳомланмаган, уларнинг ижодкорига таҳсин айтмаган бўлсин. 
Хуллас, оғзаки халқ ижодининг битмас-туганмас чашмаларидан тўйиб-тўйиб сув 
ичган ва ўз навбатида шу адабиёт заминига томир отган Гомер достонларининг бадиий 
етуклиги, уларда ифода этилган мардлик ва вафодорлик, матонат ва заковат, ҳиммат ва 
саховат туйғулари, туғилиб ўсган юрт қўйида ҳаётнинг жамики зарбларига бардош бериш 
ғоялари–бу асарларга (лоямут) ҳаёт бағишлайди ва асрларни ёриб адабият томон 
интилишларга кенг йўл очади. 
Гесиод қадимги юнонлар назарида Гомер қаторида турадиган улуғ шоир 
ҳисобланган. Баъзи афсоналарнинг кўрсатишича, уни ҳаттоки Гомердан ҳам юқори 
қўйганлар. Гесиод туб маъноси билан халқ шоири, заҳматкашлар раҳнамоси, ҳаёт 
донишмандидир. Унинг шеърияти халқ адабиётига хос ҳикматли иборалар, мақол ва 
маталлар билан тўлиб-тошган. Заҳматкаш халқнинг мусибатли ҳаётидан баҳс этувчи 
«Меҳнат ва кунлар» поэмаси ўзининг замонавий мазмуни, ажойиб реалистик лавҳалари 
билан юнон адабиёти тарихида фавқулодда муҳим ўринни ишғол қилади бу достон асрлар 
давомида юнон деҳқони учун оғир кунларнинг маслаҳатгўйи, донишмандлик манбаи 
бўлиб келган.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish