Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Карикатура кичик ҳажвий жанр сифатида



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/40
Sana20.03.2022
Hajmi1,08 Mb.
#502188
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40
Bog'liq
xalqaro zhurnalistika nazariyasi va amaliyoti publitsistika fanidan (1)

Карикатура кичик ҳажвий жанр сифатида 
Режа: 
1. Карикатуранинг асосий хусусиятлари. 
2. Карикатурага қўйиладиган талаблар. 
3. Карикатурада бадиий унсурлардан фойдаланиш. 
 
Таянч сўз ва иборалар: 
ҳажвсўз, карикатура, расм, рассом, 
“Муштум”.
 
Ҳажвий публицистика шу билан бирликда санъатнинг адабиётдан бошқа 
турлари билан ҳам ижодий алоқада бўлади ва уларнинг ҳам имкониятларидан 
ўзига хос равишда фойдаланиб келади. Жумладан, у тавирий санъатнинг 
жанговар, ҳозиржавоб тармоғи бўлмиш ҳажвий суратчилик – карикатурадан
ҳам кенг фойдаланади. Асосий хусусияти бирор шахс, воқеа ёки ҳодисага
тегишли салбий томонларини масхара килиш мақсадида кулгили тасвир 
этишдан иборат бўлган карикатура ҳам ҳажвий матбуотдан жой олиб, уни
тўлдиради ҳамда ҳажвий публицистиканинг ажралмас таркибий қисмига
айланади. Карикатура жаҳон ҳажвий журналистикасининг ажралмас қисми 
сифатида у билан вақтда вужудга келган ва тараққий этган. Европада нашр 
этилган дастлабки ҳажвий нашрлардан ўрин олган карикатура асарларида 
ўша даврнинг энг муҳим масалалари акс этган, тараққийпарвар ҳажвчилар
карикатура орқали ҳаётдаги зулм ва зўровонликка, қолоқлик ва бошқа
ижтимоий иллатларга қарши курашган эдилар. 
Ўзбек карикатурачилиги ўтган асрнинг йигирманчи йилларида
вужудга келганлиги маълумдир. Гарчи карикатурага хос бўлган айрим
кўринишлар қадимги миниатюра санъати асарларида ҳам мавжуд бўлган
бўлса-да, карикатуранинг бевосита шаклланишини ҳажвий нашрларнинг
вужудга келиши билан боғлиқ бўлди.
Давр тараққий этиши билан биргаликда ҳажвий публицистиканинг 
матбуотдаги кўриниши ҳам тобора кенгайиб, янгича мазмун касб этиб 
бораяпти. Радиодаги ҳажвий эшиттириш ва телевидениедаги турли ҳажвий 
кўрсатувлар шулар жумласидандир. Ифода йўллари ва услублари турлича 
бўлган бу эшиттириш ва кўрсатувлар ҳаёт воқеаларини, ундаги камчилик ва 
иллатларни сатира ва юмор – ижтимоий кулгига асосланган ҳолда экс эттириши 
билан ҳажвий публицистикага хизмат қиладилар ва унинг хилма-хиллигини 
таъминлаб келадилар. 
Мамлакатимиз ўз миллий мустақиллигига эришгач матбуот ва 
публицистиканинг бошқа турлари билан бир қаторда ҳажвий …журналистика 
ва публицистика ҳам янги ривожаниш босқичига ўтди. “Муштум” журнали 
мунтазам суратда нашр этилаётир, республика радиосининг “Табассум” 
радиожурнали, телевидениеда эса “Ҳандалак”, “Қалпоқ” каби ҳажвий 
телекўрсатувлар мунтазам иш олиб бораяпти. 
Ўзбек ҳажвсўзлиги мустақиллик, тараққиёт, ижтимоий-иқтисодий ва 
маънавий ислоҳотларни амалга ошириш, миллий ва умуминсоний 
қадриятларни қарор топтириш йўлида фаол иштирок этаётир. Ўзбек ҳажвсўз 
усталари ўзбек ҳажвий публицистикасининг бой ва мазмунли тарихи давомида 


Публицистика 
93 
яратилган энг илғор ижодий анъаналарни давом эттириб ижод қилмоқдалар ва 
давримизга мос асарлари билан мустақил юртимиз равнақи, шу давримизга 
муносиб комил инсонларни тарбиялаш, тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган 
иллатларни фош этиш, ҳаётдаги нуқсонларга қарши курашда ҳамон камарбаста 
бўлиб хизмат қилиб келмоқдалар. Халқ кулгиси, халқ ҳажвсўзи ҳеч қачон 
ўчмайди, асрлардан асрларга ўтиб, оммани энг илғор, эзгу тилакларга 
етаклайверади. Зеро кўзланган мақсад ҳам шу.
Кўкча даҳаси Тошкентнинг машҳур жойларидан бири. Бу ерда таниқли 
шоирлар-у ҳофизлар, зиёлилар яшаб ўтишган. Камина ҳам зиёлилар оиласида 
вояга етганман, - деб ёзади рассоми, журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” II 
укофоти совриндори Шавкат Туробов. Бобоси Туроб ота маориф соҳасида узоқ 
йиллар ишлаган. Шу билан бирга ўзлари ҳам ғазаллар ёзар, яхшигина расмлар 
чизар эдилар. Оқшомлари бобосининг мўъжазгина болохонасида ўтган 
рассомни айнан бобоси қўлидан ушлаб расм чизишга ундаган. Муаллиф 
эслайди: “Хамон эсимда: хона токчасида қатор-қатор китоблар билан бирга 
“Муштум” журналининг ҳам тахламлари сақланар эди. Отаси Музаффар 
Туробов ҳам таниқли журналист бўлиб, матбуотда Ўзбекистон радиосида 
ишлаган.
Албатта, ижодий суҳбатлар беиз кетмади. 1978 йили “Ғунча” журналида 
илк расмилари босилган. Ўша кезлари баракали ижод қилган Лутфилла 
Абдцллаев, Алижон Холиқов, Наримон Иброҳимов, Телман Мухамедов, Давид 
Синицкий, Владимир Думкин, Лайло Слимжонова каби моҳир мусаввирлар 
мактабини қунт билан ўрганди. Ҳажвий расмларни чизига кўпроқ қизиқади.
Баъзилар карикатура бизга бегона, у ғарбдан келган санъат тури, деб 
ҳисоблашади. Бунга қўшилиб бўлмайди. Ҳазрат Навоийнинг замондоши 
ҲазратиВосифийнинг “Бадои ул-вақое” асарида устоз миниатюрачи 
Камолиддин Беҳзод ҳам ҳажвий расмлар чизгани ва улар “мухталифа” деб 
аталганини ёзади.
Карикатура жанри ҳам санъатнинг бошқа асарлари сингари руҳий 
эҳтиёждан пайдо бўлган. Зеро, рассом ҳам ўзи яшаб турган жамиятдаги турли 
жараёнларга бефарқ эмас. Ўз муносабатини чизгилар орқали изҳор этади. Ҳар 
бир бўрттирилган кулгили қиёфалар, образлар ортида воқеага муносабат, 
эзҳулик ҳисси ётади. 
Бугунги кунда ҳажвчи ўзбек рассомлари ўз асарлари билан элимиз 
эътиборида. Халқаро танлов ва кзргазмаларда ҳам зафар қучаётган, айниқса 
қувонарлидир. Ҳажвчи рассомлар Маҳмуд Эшонқулов, Ҳусан Содиқов, Равшан 
Эгамбердиев, Суръат Салоҳиддинов, Радик Азизовни халқимиз яхши билади. 
Даврий нашр саҳифаларида уларнинг асарлари эълон қилиб борилмоқда.
Карикатура – улкан санъат ва маданият. У рассомдан кенг дунёқарашни, 
нозик фаҳмни талаб қилади. Ҳажвий расмлар эса уни томоша қилувчиларга 
очиқ чеҳра ҳадя этиши турган гап.


Публицистика 
94 

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish