41
1. Чизма муаллиф томонидан тайёрланган.
Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолиятини тартибга солиб туриш ва
назорат қилиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи
томонидан амалга оширилади.
Депозитар операциялар стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва депозитарийлар
уларга риоя этишини назорат қилиш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Депозитарийлар ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартиб ва
муддатларда депозитар операцияларга оид хужжатларни ўз архивларида сақлашга
мажбурдирлар.
Депозитарий хизматлар ва уларнинг хуқуқлари.
Ўзбекистон Республикасида Марказий депозитарий амалдаги қонун
хужжатларига
мувофиқ давлат унитар корхонаси сифатида ташкил этилади. Мамлакатимизда марказий
депозитарий хисобланадиган «Вақт» Миллий депозитарийси очиқ турдаги акциядорлик
жамияти шаклида ташкил этилган ва унинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Давлат
Мулки Қўмитаси хисобланади.
Марказий депозитарий ўз фаолиятини хизмат кўрсатишдан
олинган даромадлар ва
бошқа турли тушумлар хисобига амалга оширади. Марказий депозитарий ўз мижозларига
кўрсатадиган хизматлари учун олинадиган тарифлар миқдори Ўзбекистон Республикаси
Молия Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Қўмитаси билан келишилган
холда тасдиқланади.
Марказий депозитарий мутлақ вазифалари қуйидагилардан иборат:
- муомалага эмитентлар томонидан чиқарилган нақд бўлмаган қимматли қоғозларни
сақлаш;
2. Андижонт вилояти «Вақт»
шуъба корхонаси
8. Сурхондарё вилояти
«Вақт» шуъба корхонаси
3. Бухоро вилояти «Вақт» шуъба
корхонаси
9
. Сурхондарё вилояти «Вақт»
шуъба корхонаси
4. Жиззах вилояти «Вақт» шуъба
корхонаси
10. Фарғона вилояти «Вақт»
шуъба корхонаси
5. Навоий вилояти «Вақт» шуъба
корхонаси
11. Хоразм вилояти «Вақт»
шуъба корхонаси
6. Наманган вилояти «Вақт»
шуъба корхонаси
12. Қашқадарё вилояти «Вақт»
шуъба корхонаси
42
- давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган объектларнинг нақд
қимматли қоғозларини улар сотиб олгунга қадар бўлган даврда сақлаш;
- турли мулкчилик шаклида фаолият кўрсатаётган депозитарийларнинг вакиллик
хисобварақларини юритиш;
- муомалага чиқарилган нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга
нисбатан давлат
хуқуқларини хисобга олиш;
- қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг
қимматли қоғозлари савдоларига қўйилишидан олдин улар мавжудлигини ва хақиқий
эканлигини расман тасдиқлаш;
- савдоларда тузилган битимларига мувофиқ биржа ва биржадан ташқари савдолар
қатнашчиларига қимматли қоғозлар етказиб берилишини таъминлаш;
- эмитентлар томонидан нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозлар муомалага
чиқарилганлигини тасдиқловчи хужжатларни сақлаш;
- Ўзбекистон Республикаси худудида
норезидентлар томонидан, шунингдек қимматли
қоғозларнинг хорижий фонд биржаларида Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган
қимматли қоғозларни хисобга олиш;
- Ўзбекистон Республикаси депозитарий тизимида қимматли қоғозлар харакати
тўғрисидаги ахборотларни жамлаш ва тартибга солиб туриш.
Амалдаги қонунчиликка асосан депозитарийлар ўз фаолиятларини амалга ошириш
чоғида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ хизмат турларини кўрсатадилар.
Хозирги даврда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 20 га яқин турли мулкчилик
шаклидаги депозитарийлар ўз мижозларига турли депозитар хизматларни кўрсатиб
келмоқда. Бу депозитар хизматларни мижозлар тоифасига асосан қуйидаги
гурухларга
ажратиш мумкин:
- эмитентлар учун депозитар хизматларнинг турлари акциядорлик жамиятига
айлантирилган корхоналарнинг муомалага чиқарилган қимматли қоғозларини бирламчи
жойлаштириши бўйича операциялар олиб бориш:
-эмитентларнинг корпоратив фаолияти асосида қимматли қоғозлар билан боғлиқ глобал
операциялар (конвертация, акцияларни майдалаш, консолидация,
фойдани капитализация
қилиш ва бошқалар)
-акциядорлик жамиятларини ташкилий – мулкчилик жихатдан ўзгаришига (қўшиб
юбориш, бирлаштириш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш бўйича) боғлиқ операциялар олиб
бориш;
-эитентларнинг нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларини сақлаш:
-нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга бўлган хуқуқни хисобга олиш ва тегишли
гувохнома бериш йўли билан буни тасдиқлаш:
-қимматли қоғозлар зиммасига мажбуриятлар юкланган холатларни, шунингдек, улар
тугатилган холатларни хисобга олиш:
Инвесторлар учун депозитар хизматларнинг турлари қуйидагича:
-юридик ва жисмоний сармоядор шахслар учун депо хисоб варақлари очиш
ва юритиш;
-нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга бўлган хуқуқни хисобга олиш ва тегишли
гувохнома бериш йўли билан буни расмий тасдиқлаш;
-қимматли қоғозлар зиммасига мажбуриятлар (гаров ва бошқалар) юкланган холатларни
хисобга олиш;
-биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида савдо битимларини рўйхатдан
ўтказиш;
-биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида савдо битимларини қайта
рўйхатдан ўтказиш;
-қимматли қоғозларга бўлган эгалик хуқуқларини ўзгарганлиги асосида (олди – сотди,
алмаштириш, хадя этиш, мерос қолдириш, устав капиталига улуш киритиш) қайта рўйхатдан
ўтказиш бўйича хизматлар.
Инвестиция воситачилари учун депозитар хизматларнинг турлари қуйидагича:
43
-қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорида мижозларнинг савдога
қўйилган қимматли қоғозларини Марказий депозитарийда депонент қилишни таъминлаш;
-қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорида савдо битимларига
мижозларга қимматли қоғозларни етказиб берилишини таъминлаш.
Инвестиция компаниялари учун эса компаниянинг барча активлари билан боғлиқ барча
депозитар хизмат турларини амалга оширади.
Реестр сақловчилар учун барча қимматли қоғозларнинг харакати билан боғлиқ мавжуд
депозитар хисоб маълумотларини етказиб беради.
Амалдаги қонунчиликка асосан депозитарийлар ўз
фаолиятини юритишда маълум
хуқуқларга эга. Улар қуйидагилардан иборат:
-белгиланган тартибда эмитентларнинг нақд қимматли қоғозларининг хақиқийлигини
текшириш;
-қонун хужжатларида белгиланган тартибда нақд қимматли қоғозларни инкассация
қилиш ва ташиш;
-депонентларнинг топшириғига биноан уларга тегишли қимматли қоғозлар бўйича
даромадларни ўтказиш:
Депозитарий қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа хуқуқларга хам эгадир.
Депозитарий ва депонент ўртасидаги депозитар шартномада депозитарий хуқуқлари
расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: