М3а - М2а пул агрегати ва давлатнинг талаб қилиб олингунча
ҳамда
муддатли депозитлари .
М3- М2 пул агрегати ва ва Туркия Марказий банкидаги бошқа
депозитлардан ташкил топади.
Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда пул муомаласини бошқаришда
қуйидаги пул агрегатларидан фойдаланилади:
М0 - муомаладаги нақд пуллар.
М1 –М0 пул агрегати ва талаб қилиб олинадиган ҳисобрақамлар
қолдиқлари.
М2-М1 пул агрегати ва муддатли депозитлар .
М3-М2 пул агрегати,депозит сертификатлари, мақсадли заём облигациялари,
давлат заёми облигациялари, хазина мажбуриятларидан ташкил топади.
Пул муомаласини мувофиқлаштиришда муомалададаги пул массасини пул
агрегатларига бўлиб ўрганиш ва алоҳида пул агрегатига таъсир кўрсатиш муҳим аҳамият
касб этади.
Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини мувофиқлаштиришда пул, кредит
мултипликаторлари ва уларни тўлиқ инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади.
Кредит мултипликаторининг моҳияти шундан иборатки кредит механизмининг
мавжудлиги туфайли маълум бир тижорат банки томонидан очиқ бозорлардаги
операциялар ҳисобига Марказий банкдан олган кредит ресурсларидан ўз мижозларини
кредитласа ва ушбу маблағлар бошқа банк мижозларига ўтказилса, натижада бошқа
банкда кредит ресурсларининг кўпайишига ва унда кредитлаш имкониятининг ортиб
боришига олиб келади. Шу тариқа ушбу маблағлардан бошқа бир банкка ўтиши
натижасида, кейинги банкларда кредит ресурсларнинг ортиб боришига олиб келади. Бу
жараён муомаладаги пул массасининг ортиб боришига сабаб бўлади.
Биз бу жараённи қуйидаги жадвал мисолида кўришимиз мумкин.
Банк
Қўйилмалар
Ссуда ёки
Мажбурий
11
(долларда)
инвестициялар
(долларда)
резервлар
(долларда)
1
Биринчи
1000
950
50
Иккинчи
950
902,50
47,50
Учинчи
902,50
857,37
45,13
Тўртинчи
857,37
814,50
42,87
Бешинчи
814,50
773,77
40,73
Олтинчи
773,77
735,08
38,69
Еттинчи
735,08
698,33
36,75
Саккизинчи
698,33
663,41
34,92
Тўққизинчи
663,41
630,24
33,17
Ўнинчи
630,24
598,73
31,51
Жами Ўн банк
бўйича
8025,20
7623,93
401,27
Албатта ушбу жадвал маълумотлари мисол тариқасида олинган. Мажбурий резерв
нормаси ҳам 5 фоиз миқдорида деб белгиланган. Келтирилган мисоллар шуни
кўрсатадики биринчи банк томонидан 1000 доллар қабул қилинган қўшимча ресурслар 10
та банкка кетма-кет ўтиши натижасида уларнинг ресурслари жами 8025,20 ни ташкил
этади ва кредит бериш имкониятлари (мажбурий резервдан сўнг) 7623,93 долларни
ташкил этади. Бу эса ўз навбатида биринчи банк томонидан 1000 доллар миқдорида
олинган қўшимча ресурс 10 банкка ўтиш натижасида пул муомаласидаги пул массасини
7,6 баробарга кўпайтиради. Демак, шундай экан пул массасини мувофиқлаштириш кредит
мултипликатори таъсири тўлиқ инобатга олган ҳолда амалга оширилиши талаб этилади.
Шундай қилиб, бозор иқтисодиёти шароитида муомаладаги пул массасини
товарлар, хизматлар ҳажми билан мувофиқлаштириб бориш муҳим иқтисодий аҳамият
касб этади ва у ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш мамлакат иқтисодий
барқарорлигини таъминлаш, мамлакат пул бирлигини айрбошлаш қобилятини
мустаҳкамлаш ҳамда тўлов балансининг ҳолатининг яхшиланишига хизмат қилади.
Эркин бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини мувофиқлаштирувчи
орган – марказий банк, мувофиқлаштириш инструментлари, пул массаси,пул агрегатлари
,пул бозори,пулга бўлган талаб ва таклиф, пулнинг бозордаги баҳоси каби бозор
тушунчалари вужудга келади. Ушбулар тўғрисида дарслигимизнинг кейинги бобларида
батафсил тўхталиб ўтамиз.
1
Мажбурий резерв нормаси 5 фоиз тахмин қилинса
12
Do'stlaringiz bilan baham: |