33
депозит базасига таъсир қилиш йўли билан уларнинг кредит экспансиясини жиловлаш
зарурияти мавжуд эмас.
Шуниси ҳарактерлики, мажбурий захира ставкаларини депозитларнинг суммаси
ва муддатига боғлиқ равишда табақалаштириш захира талабномалари миқдорини
ҳисоблаш ва унинг тўғри ҳисобланаётганлиги устидан Марказий банк назоратини амалга
оширишни қийинлаштиради. Аммо қийинчиликдан қочиб, захира ставкаларини
табақалаштирмаслик
мажбурий
захира
сиёсатидан
фойдаланиш
амалиётини
такомиллаштириш имконини бермайди.
Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги
мажбурий захира сиёсатининг сўмнинг алмашув курсига нисбатан салбий таъсирининг
икки жиҳати мавжуд:
1. Мажбурий заҳира ставкаларининг сўмдаги депозитларнинг ҳар бир тури бўйича
(трансакцион депозитлар, жамғарма депозитлари, муддатли депозитлар) уларнинг
суммаси ва муддатига боғлиқ равишда табақалаштирилмаганлиги трансакцион
депозитларнинг жами депозитлар ҳажмидаги салмоғининг юқори даражада сақланиб
қолаётганлигининг асосий сабабларидан биридир. Чунки муддатли депозитларга нисбатан
паст даражадаги захира ставкаларининг қўлланилмаслиги тижорат банкларига мазкур
депозитларга тўланадиган фоиз ставкаларини ошириш имконини бермайди. Натижада,
жорий депозит ҳисобрақамларидаги маблағларнинг миқдори йириклигича қолаверади. Бу
эса, хорижий валюталарга нисбатан юқори даражадаги талабни юзага келтиради.
2. Тижорат банкларининг хорижий валютадаги депозитларига нисбатан мажбурий
захира талабномаларининг жорий этилганлиги уларнинг хорижий валютадаги
маблағларни муддатли ва жамғарма депозит ҳисобрақамларига жалб этиш имкониятини
янада пасайтиради. «Янада» дейишимизнинг сабаби шундаки, ҳозирги даврда
республикамиз тижорат банклари томонидан жалб этилган хорижий валютадаги муддатли
депозитларнинг асосий қисми хорижий банкларга депозит сифатида жойлаштирилмоқда.
Хорижий банклар эса, бу депозитларга бозор ставкалари (LIBOR, FIBOR)да фоиз тўлайди.
Депозитларнинг бозор ставкалари эса сезиларли даражада паст бўлиб, Ўзбекистон ички
бозорида хорижий валюталардаги депозитларга бўлган талабни ифода этмайди. 2006
йилнинг 1 январь ҳолатига, республикамиз тижорат банклари томонидан хорижий
валюталардаги депозит ҳисобрақамларига жалб этилган маблағларнинг 90 фоиздан ортиқ
қисми хорижий банкларга LIBOR бўйича жойлаштирилди
27
. Демак, республикамиз
тижорат банкларининг хорижий валюталардаги депозитларга фоиз тўлаш имконияти
халқаро ссуда капиталлари бозори ставкаларининг даражаси билан чегараланган.
Ҳозирги
даврда
республикамизнинг
тижорат
банклари
трансакцион
депозитлардан тўғридан-тўғри, яъни муддатли депозит шартномаси тўзмасдан туриб
кредит ресурси сифатида фойдаланишмоқда. Бу эса, банкларнинг барқарор ресурс
манбаларини қидириб топишдан манфаатдорлигини пасайишига сабаб бўлмоқда.
Ҳолбуки, АҚШ банк амалиётида ҳам, Ғарбий Европа мамлакатларининг банк амалиётида
ҳам трансакцион депозитлардан тижорат банкларининг фаолиятида тўғридан-тўғри
фойдаланиш таъқиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: