НАЗАРИЙ ДАРСЛАРНИ ЎҚИТИЛИШИ
Барча Олий Ўқув Юртларида касб-ҳунар коллежларида маҳсус фан
ўқитувчилари, режада кўрсатилга мавзуларга турли адабиѐтлардан
фойдаланган ҳолда маъруза матнлари тайѐрлашлари зарур бўлади.
Назарий дарсни ўтказилиши қуйидаги тартибда тавсия этилади.
Ўқувчиларни дарсга қизиқтира билиш.
Янги маълумотлар бера олиш.
Янги билимлар бера олиш.
Ўргатилган билимларни қайта ишлаш бўйича топшириқлар бериш.
Ўқувчилар олган билимларини таҳлил ва синтез қилиш.
Ўқувчилар билимларини баҳолай олиш.
Ушбу кетма-кетлик учун кетадиган вақт одатда 80 минутни ташкил
этади. Дарс бошланишидан олдин ўқувшиларни дарсга тайѐргарлик
натижаларни ўтилган мавзуни қисқача текшириб кўриши ва янги
мавзуга боғлаб кетиши мақсадга мувофиқ бўлади
Дастлабки тайѐргарлик
Таҳлил натижалари
Белгиланган вақт
Мазмунларни ўқувчиларга етказиш учун
етарлими?
Ҳоналарда таълим учун
шароит етарлими?
Синф хонаси борми ? Стол ва стуллар
етарлими.?
Воситалар
Синф доскаси ,кодоскоп, проектр, флифчарт
ишлайдими? Бўр мавжудми?
Ҳужжатлар
Дарс режаси борми? етарли тарқатма
материаллар ва топшириқ варақалари
мавжудми?
Истиқлолга эришган мамлакатимизда с ўз бораѐтган ўзгаришлар
таълим тизими мазмунини давр нуқтаи назаридан янгилашни тақазо этмоқда.
Бундай янгиланиш Ўзбекистон Республикасининг ―
Таълим тў
ғрисидаги қонун‖ ва ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури
‖ асосида
амалга оширилмоқда.
Жумладан, ―
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури
‖ асосида
шакллантирилаѐтган узлуксиз таълим тизимида касб таълимига алоҳида
ўрин берилиши натижаси сифатида касб-ҳунар коллежлари ва лицейларини
тизими шаклланди. Касбий педагогика жаҳон миқѐсида тан олинган энг ил
ғор методлар ва й ўналишлар билан бойиб бормоқда. Бугунги кунда
ўзининг кенг тадбиқини кутиб ѐтган, фаннинг бошқа соҳалари билан бо
ғлиқ равишда ишлаб чиқилган янги концепциялар ва назариялар
ривожлантирилмоқда.
Касбий таълим узоқ даврлар мобайнида ҳар томонлама ривожланган
шахсни тарбиялашга йўналтириб боради, бироқ ушбу тадбир
битирувчиларнинг касбий маҳоратини шаклланиш даражасини пасайиши
ҳисобига амалга оширилди. Бу ҳолат касбий маҳоратни ва лаѐқатни ошириш,
инсоннинг бутун умри давомида ўзи билимини такомиллаштириб бориш
ва ўз-ўзини тарбиялаш эҳтиѐжини оширишга хизмат қилмас эди.
Республикамиз таълим тизимдаги ислоҳатлар натижасида касбий таълим
ишчи касбларига махсус тайѐрлаш масаласига, таълим олувчи шахсида
касбий маҳорат ва лаѐқат сифатларини шакллантиришга алоҳида эътибор
берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: