Вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/158
Sana11.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#543477
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   158
Bog'liq
kasbiy talim metodikasi

Назорат учун саволлар 
 
1.
Асосий дарслик ва ўқув қ ўлланмалардан фойдаланиш. 
2.
М аълумотномалар билан ишлаш. 
3.
Кутубхонада китобдан фойдаланиш. 
12– мавзу:
Ўқув материалини муаммоли баѐн этиш 
Р еж а: 
1.
Ўқитишнинг муаммоси-изланиш методларини умумий тавсифи 
2.
Муаммоли вазиятларни яратиш усули ва й ўллари 
3.
Муаммоли-изланиш, о ғзаки, к ўргазмали ва амалий методларни ўзаро 
бо ғлиқлиги
 
Асосий тушунча ва иборалар:
Ўқитиш, усул, изланиш, к ўргазма, тавсиф 
 
Ўқув жараѐнини янада такомиллаштиришнинг асосий й 
ўналишлари ўқувчиларнинг билиш фаолиятини активлаштириш, 
мустақиллигини ривожлантириш, ўқитишнинг энг самарали форма ва 
методларидан фодаланишдир. 
Ил ғор ўқитувчилар ўқув жараѐнининг янги структурасини 
тобора кенг тадбиқ этмокдалар. Бу структурага кура, билимларни
ўзлаштириш ва ўқув ҳамда малакалар хосил қилиш ўқувчиларнинг 
мустақил амалий ва ақлий фаолиятлари натижасида содир б ўлади. 
Муаммоли вазиятлар яратиш, уларни хал қилиш юлларини излаш ва 
аниқлаш, муаммони хал қилиш жараѐнининг ўзи, чиқарилган хуласаларни 
қанчалик т ў ғри эканлигини амалда текшириб к ўриш ўқув 
жараѐнининг муҳим элементлари б ўлиб колмокда. 
Муаммоли жараѐн хосил қилиш ўқувчилар актив ақлий фаолиятнинг 
зарур шартидир. Ўқувчи олдига муайян вазифа куйилади, бу вазифа унда 
қизиқиш уйготади ва ўқувчи бу вазифани хал қилишга уринади, аммо
ўз билимлари ҳамда тажрибалари етарли даражада тула ва чуқур эмаслигини 
пайкайди, яъни аниқ кийинчиликка дуч келади. Ўқувчида хосил б ўлган 
вазиятдан чиқиш юлини топишдек ички эхтиѐж пайдо б ўлади, 
кийинчиликни хис этиш пайдо б ўлган шароитни анализ қилишга ва 
куйилагн масалани ечиш юлларини топишга ундайди. Шундай қилиб, билиш 
лозим б ўлган ва амалий вазифалар билан ўқувчиларнинг билимлари 
даражаси орасида зиддиятлар пайдо б ўлади, бу зиддиятлар юзага келган 


кийинчиликни бартараф этишга қаратилган интенсив фикрлаш фаолиятини 
уйготади. 
Ўқув материалини баѐн этишнинг муаммоли тўзилишини чуқуррок 
билиб олиш учун фикрлаш жараѐнининг баъзи қонуниятларини к ўриб 
чикамиз. Бу соҳада олиб борилган экспериментал тадкикотлар шуни к
ўрсатадики, фикрлаш ва янги билимларни ўзлаштириш жараѐни 
қонуниятлари бир-бирига маълум даражада тўғри келади. Фикрлашдаги 
ҳаракатлар нарсани, ҳодисани ўзгартиришнинг шундай амалий ҳамда 
назарий усулларини ўз ичга оладики, булар унинг янги хоссалари ва янги 
нисбатларини пайкашга олиб келади. Фикрлашнинг асосий вазифаси янги 
билимларни ва янги ҳаракат усулларини эгаллашга имконият яратишдан 
иборат. Шу билан бирга, инсоннинг билимлари тафаккурининг пировард 
натижаси, билишнинг асосий воситасидир. Инсон янги нарсани ўзига 
илгари маълум бўлган нарса асосида билади. Инсон маълум бўлган нарсага 
таянибгина ўзининг билиш фаолиятида илгари силжийди. Инсоннинг 
билимлари қанчалик аниқ ва чуқур бўлса, унинг фаолияти шунчалик 
мукаммал, меҳнати унумли б ўлади. 
Инсон билимлар системасини билиб олар экан, айни замонда бу 
билимларни ишлатиш усулларини, амалий ва назарий масалаларни ечишда 
билимлардан 
фойдаланиш 
учун 
зарур 
бўладиган 
интеллектуал 
ҳаракатларнинг мураккаб системасини ҳам ўзлаштиради. Фикрлашдаги 
ҳаракатларни ―дилда‖ бажаришга қаратилган ақлий операциялар системаси, 
дебгина тушиниш ярамайди. Тафаккур амалий ѐки назарий ҳаракатдан 
ажралмасдир, у инсоннинг бутун фаолиятига хизмат қилади, инсон ўз 
олдига вужудга келадиган муаммоларни ечишнинг тайѐр усулларига эга 
булмаган ѐки ҳаракатларни бажаришнинг янги усулларини топиши зарур б
ўлган холларда унинг фаолиятини тартибга солишга ѐрдам беради. 
Фикрлаш жараѐни амалга ошадиган асосий форма муаммоларини, яъни 
билиш лозим бўлган, ечилиш юли номаълум ѐки мавжуд билим ҳамда 
малакаларни янги, одатланилмаган шароитда тадбиқ этишни талаб қиладиган 
интеллектуал ва амалий вазифаларни хал қилишдан иборат. 
Ўқитишда тафаккурнинг вазифаси шундан иборатки, у янги ҳаракат 
усулларини ва ўзлаштирилиши лозим б ўлган янги билимларни ―кашф 
этишга‖ хизмат қилади. ўқитиш жараѐнида тафаккур бу вазифани 
фикрлаш заруриятини, яъни илгари маълум булмаган билимларни ѐки 
ҳаракат усулларини ―кашф этиш‖ ѐки ўзлаштиришни талаб этадиган 
вазифани бажариш вақтида ўқувчида пайдо б ўладиган психик холатни 
келитриб чиқарадиган муайян вазиятлар шароитида бажаради. бундай 
вазиятлар ва уларга мос келадиган вазифалар муаммоли вазият ҳамда 
вазифалар деб аталади. 
Янги билимларни ўзлаштириш жараѐни муайян муаммони хал 
қилинишидан иборат фикрлашнинг намоѐн бўлиши экан, янги билимларни
ўзлаштиришнинг ҳар бир элементи- бу, муаммоли вазиятларнинг хал 
қилиниши, деб айтиш мумкин. Буни фикрлашнинг психологик 


қонуниятларидан ўқитиш жараѐнини бошқариш учун фойдаланиш 
масалаларига багишланган барча тадкикотлар тасдиқлайди.
Бу хулоса ўқувчиларнинг мустақил равишда билимлар олиш 
жараѐнини бошқариш мақсадида муаммоли вазиятлар системасини ишлаб 
чиқиш ва уни тадбиқ этишни назарда тутади. Муаммоли вазиятни хал этиш 
асосида ташкил қилинган ўқув жараѐни педогогикада муаммоли
ўқитиш деб аталади. Муаммоли ўқитиш вақтида ҳамма вақт масала 
(муаммо) куйилади ва хал қилинади. Бу муаммо савол, топшириқ, масала 
тарзида берилади. Аммо ўқитишда, шу жумладан, ўқув материалини
ўзлаштиришдан олдин савол ва масалалардан фойдаланиш муаммоли
ўқитиш шартларига ҳамма вақт ҳам тўғри келавермайди. ―Муаммоли вазият‖ 
ҳамда ―масала‖ тушунчаларининг маъноси бир хил эмас. ―Масала‖ 
тушунчаси 
билан 
ҳаракатнинг 
баъзи 
объектив 
бериладиган 
ҳарактеристикаларигина белгиланади, иштирок этувчи шахс- субъект эса 
кушилмайди. Масалани ечиш жараѐни изланаѐтган зарур нарсанинг 
топилишини таъминлайдиган масала шартларини ўзгартириш 
системасидан иборат. Купчилик холларда масала маълум б ўлган билим,
ўқув ва малакаларни бевосита тадбиқ этиш асосида бажарилади ѐки хал 
қилинади. 
Муаммоли вазият- субъект ( ўқувчи) билан объект (масала) ўзаро 
таъсирининг ўзига хос тури. Муаммоли вазият аввало ўқувчининг фан т
ў ғрисида, топшириқни бажариш усуллари ѐки шартлари т ў ғрисида 
янги билимларни ―кашф этишни‖ ( ўзлаштиришни) талаб этадиган
вазифани бажариш жараѐнида пайдо б ўладиган муайян психик холатни 
ҳарактерлайди. Агар масални ечишда ўқувчи ҳаракатларни ўқитувчи к
ўрсатмасига биноан бажариб, уни ҳамма вақт ҳам ―кабул қила‖ олмаса, 
муаммоли вазият вужудга келишининг мукаррар шарти янги хосса ѐки 
ҳаракат усулини очиш зарурати б ўлади. Бундай зарурият бевосита амалий 
шароитлар билан ҳам, ижтимоий эхтиѐжлар билан ҳам белгиланиши мумкин. 
Муаммоли вазиятлар яратишда педогогика фани ишлаб чиккан ҳамда амалда 
текшириб курилган қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур. 
Муаммоли вазият яратиш шундай амалий ѐки назарий масалани 
назарда тутадики, бу вазифани бажаришда ўқувчи ўзлаштириши керак 
б ўлган янги билимлар ѐки ҳаракатларни ―кашф‖ этиш лозим. 
Масала қуйидаги шаклларда берилиши мумкин: савол шаклида, бунда 
маълумотлар сурок гапга киритилган б ўлади; бунда саволнинг таърифи, 
унинг мохияти вазифани бажаришда ўқувчида пайдо б ўладиган реал 
саволга мос келиши керак;
топшириқ шаклида, бундай масалада хулоса чиқариш, ниманидир 
тушинтириш, асослаш таклиф этилади. 
Масала ҳамиша ўқувчининг билим ва ўқувларига асосланиши 
лозим. Улар савол ѐки вазифанинг мохиятини, туб мақсадини ва ечиш 
юлларини тушуниш учун етарли б ўлиши керак. 
Ўқувчига таклиф этиладиган муаммоли вазифа ўқувчининг 
интеллектуал имкониятларига мос келиши зарур. Вазифанинг кийинлик 


даражаси иккита асосий к ўрсаткич: ўзлаштирилиши керак б ўлган
ўқув материалининг янгилик даражаси ва унинг умумлаштирилганлик 
даражаси билан бахоланади. 
Одатда, муаммоли вазифа ўзлаштирилиши лозим б ўлган ўқув 
материалдан олдин берилиши даркор. Аммо ўқувчиларда муаммоли 
вазифани хал қилиш учун етарли даражада билим ва ўқувлар булмаса, 
уларга зарур маълумотларни баѐн этиш ѐки уларни муайян ҳаракатларга
ўргатиш лозим. Бундай холларда ўқитувчи жараѐнларнинг хусусиятлари, 
аниқ маълумотлар ва шу кабиларни айтиб беради, ўқувчилар эса ана шу 
маълумотлар асосида, ўрганиладиган ҳаракатларнинг умумий 
қонуниятларини, 
бажариш 
усуллари 
ҳамда 
шартларини 
ижодий
ўзлаштирадилар. 
Ўқувчиларнинг муаммоли масалалар ечиш юли билан янги 
билимларни ўзлаштириш жараѐнига ўқитувчи доимо бевосита 
раҳбарлик қилиши керак. Ўқитувчи муаммоли вазият юзага келтиради, 
масалани таърифлайди, шундан кейин ѐрдамчи саволлар бериш, аниқликлар 
киритиш, баъзи нарсаларни айтиб бериш юли билан ўқувчиларга талаб 
этиладиган қонуниятларни мустақил тушуниш ҳамда таърифлашга, 
қилинадиган иш усули ѐки шартини топишга, зарур хулоса чиқаришга ѐрдам 
беради. 
Билим ва ҳаракатларнинг маълум даражада мураккаб системасини 
муаммоли ўзлаштиришни таъминлаш учун муаммоли вазиятлар яратишда 
муайян системага риоя қилиш керак: 
мураккаб топшириқни анча майда, хусусий топшириқларга б ўлиш 
зарур; баъзи холларда асосий масала бир неча дарс ѐки, хатто, бутун бошли 
мавзу доирасида ягона б ўлади ва хусусий вазифалар сифатида ечилади; 
ҳар хил муаммоли вазиятлар учун хос б ўлган дидактик 
функцияларни фарқ қилиш керак: 
мавзуни ўрганиш бошида хосил қилинадиган биринчи муаммоли 
вазият ўқувчиларда ўрганилаѐтган умумий қонуниятни ўзлаштириш 
учун эхтиѐж уйготиши даркор; шундан кейин аниқ муаммоли вазиятлар 
системасининг ҳаммаси шу асосий масалани очишга хизмат қилади; 
муаммоли вазиятлар шароитида ўқитувчи баѐн этадиган ўқув 
материалини ва ўқувчилар мустақил ўздаштирадиган материални 
аниқлашга дифференциалланган тарзда ѐндошиш керак; бир дарснинг
ўзида, одатда, иккала типдаги материалдан фойдаланилади. 
Муаммоли ўрганиш учун очик ойдин ифодаланган сабаб-натижали 
бо ғланган, энг муҳим сифатларни, ҳодисаларни, муносабатларни 
умулаштиришни, қонуниятларни аниқлашни талаб этадиган материал, яъни 
асос ҳарактеридаги материал танлаб олинади. Ахборот хикоя режасидаги 
аниқ материални ўқитувчининг ўзи баѐн этади. Шу сабабли педогогика 
адабиѐтида муаммоли ўқитишни тавсифлашда учрайдиган ―муаммоли 
дарс‖ терминига тула кушилиб б ўлмайди. 
Хотимада шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, дарсда муаммоли 
вазиятлар хосил қилиш оқибат натижада аниқ ўқув материалини онгли 


равишда ўзлаштиришга караганда анча куп нарсани билишга ѐрдам 
беради, чунки ўқувчилар уларни хал этиб, фикрлашга, мулохаза 
юритишга, хулосалар чиқаришга ўрганадилар. Ўқитишнинг бундай 
усулуби инсонни актив, ижодий уйлайдиган қилиб тарбиялашга ѐрдам 
беради.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish