Вазирлиги тошкент фармацевтика институти


Дарс-ўқишни ташкил этиш асосий шакли



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/158
Sana11.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#543477
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   158
Bog'liq
kasbiy talim metodikasi

Дарс-ўқишни ташкил этиш асосий шакли. 
Таълим жараѐни яхлитлиги 
нуқтаи назаридан ўқишнинг асосий ташкилий усули дарс ҳисобланади. Унда 


синф-дарс ўқитиш тизимининг устунликлари акс эттирилади, бу шаклда 
ўқувчиларни оммавий қамраб олиш билан ташкилий тартиб ва ўқув 
ишларининг мунтазамлигини таъминлайди. Дарс иқтисодий жиҳатдан 
фойдалидир. Ўқитувчининг ўқувчилар индивидуал хусусиятларини ва 
ўқувчиларнинг бир-бирларини билишлари синф жамоасининг ҳар бир ўқувчи 
ўқув фаолиятига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатишидан фойдаланиш 
имконини беради. Дарс доирасида фронтал, гуруҳли ва индивидуал таълим 
шаклларини бирлаштириш имконияти унинг рад этиб бўлмайдиган 
устунлиги ҳисобланади. 
Дарс ўқитувчининг раҳбарлиги асосида аниқ белгиланган вақт давомида 
ўқувчилар гуруҳи (синф)ни уларнинг ҳар бири хусусиятларини ҳисобга 
олиш, ҳамма ўқувчилар бевосита машғулот давомида ўрганилаѐтган фан 
асосларини эгаллаб олишлари, ўқувчиларнинг идрок этиш қобилиятлари ва 
маънавий-ахлоқий сифатларини тарбиялаш ҳамда ривожлантириш учун 
қулай шароитларни яратувчи иш воситалари, методларидан фойдаланишнинг 
ташкилий шаклидир. 
Дарс таълимнинг бошқа шаклларидан фарқ қилувчи ўзига хос
белгиларга эга, чунончи: ўқувчиларнинг доимий гуруҳи, ўқувчилар 
фаолиятига уларнинг ҳар бири хусусиятларини ҳисобга олиш билан 
раҳбарлик қилиш, ўрганилаѐтган фан асосларини бевосита дарсда эгаллаб 
олиш (бу белгилари дарснинг фақат мазмунини эмас, балки ўз хусусиятини 
ҳам акс эттиради). 
Дарснинг тузилиши оддий ва анча мураккаб бўлиши мумкин. Бу ўқув 
материалининг мазмуни, дарснинг дидактик мақсади, ўқувчилар ва жамоа 
сифатида синфнинг хусусиятларига боғлиқ..
Замонавий 
дидактикада 
дарс 
қуйидаги 
турлари 
ажратиб 
кўрсатилган: 
1.Аралаш дарслар 
2.Янги маълумотлар, аниқ ҳодисалар билан танишиш бўйича ѐки 
умумлаштиришларни англаб етиш ва ўзлаштириш мақсадига эга дарслар; 
3.Билимларини мустаҳкамлаш ва такрорлаш дарслари; 
4.Ўрганилганларни умумлаштириш ва тизимлаштириш асосий мақсадига эга 
дарслар; 
5.Малака ва кўникмаларни ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлаш дарслари; 
6.Билимларни текшириш ва текшириш ишларини ўрганиш дарси; 
7.Ўз тузилиши бўйича оддий бўлган, яъни битта асосий дидактик мақсадга 
эга бўлган дарс турлари (ўрта ва катта синфларда қўллаш учун мос келади). 
Бошланғич синфларда ўқувчилар ѐшларини ҳисобга олиб ўқув ишлари 
турли хилларидан фойдаланишга, янги билимларни беришни аввал илгари 
ўрганилганни мустаҳкамлаш, такрорлаш билан бирга олиб боришга тўғри 
келади. Ҳатто текшириш дарслари ҳам бу ерда кўпинча ишлар бошқа 
турларини ўз ичига олади: материални оғзаки етказиш. қизиқарли ҳикояни 
ўқиш. Дарснинг айнан мана шу тури аралаш (комбинациялашган), ѐки 
мураккаб тузилишли деб аталади. Комбинациялашган дарснинг тахминий 
тузилиши: уй вазифаларини текшириш ва ўқувчилар билан савол-жавоб, янги


материални ўрганиш, ўзлаштиришини дастлабки текшириш, машқ мисоллари 
давомида янги билимларини мустаҳкамлаш, илгари ўрганилганларни суҳбат 
кўринишида такрорлаш, ўқувчилар билимларини текшириш ва баҳолаш, уйга 
вазифа бериш. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish