Интернет веб-сайтлари
1.
http://www.golos.cn.ru – меҳнат иқтисдиѐти
56
2.
http://www.economyfaculty.uz –
―Меҳнат иқтисодиѐти ва социяологияси‖
кафедраси сайти мавжуд бўлган веб-сайт
3.
http://economics.com.ua
– меҳнат иқтисодиѐтига тааллуқли бўлган
маълумотлар веб-сайти
4.
http://www.bearingpoint.uz
–
―Ўзбекистон
иқтисодиѐти‖
қўлланмасинингг веб-сайти
5.
http://goldenpages.uz
– иқтисодиѐтнинг энг сўнгги янгиликлари
6.
http://rea.ru –
Россия иқтисодиѐт академиясининг веб-сайти
57
V
Мавзу:
МЕҲНАТ БОЗОРИ: ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Режа:
5.1. Меҳнат бозори: тушунчалари ва ижтимоий-иқтисодий моҳияти
5.2. Меҳнат бозорининг шаклланиши
5.3. Меҳнат бозорини тартибга солиш
5.4. Яқин келажакда меҳнат бозорининг ривожланиш концепцияси
5.1. Меҳнат бозори: тушунчалари ва ижтимоий-иқтисодий моҳияти
Глобализация шароитида моддий ресурсларни мамлакатлараро
тақсимланишига мос равишда меҳнат ресурслари тақсимланганлиги сабабли
жаҳон меҳнат бозори тез ривожланади. Меҳнат бозорида келгиндилар таклифи
тез ўсади, нарх арзонлигидан унга таклиф ҳам ортади. Маълумотларга кўра,
2000 йилда Ер юзида ўзи туғилган юртда ишламайдиганлар сони 80 млн.
нафардан зиѐд бўлган. Халқаро меҳнат бозори кенгайиши ривожланган
мамлакатларда ўзга миллат диаспораси ўсишига олиб келади. Масалан, 2002
йилда АҚШдаги хитойликлар 15 млн. бўлган
4
.
Ҳозирги вақтда ўтиш даври иқтисодиѐтининг олдида турган долзарб
муаммолардан бири меҳнат бозорини самарали шакиллантириш ва
ривожлантиришдир. Бунинг учун, аввало ижтимоий ва иқтисодий тизимлар
ривожланишининг объектив қонунларидан саводли фойдаланиш зарур.
Меҳнат бозори бозорнинг бошқа тизимчалари билан узвий боғланган.
Ҳақиқатдан ҳам талабга эга бўлиш учун ишчи кучи жисмоний, ақлий ва касбий
қобилиятларнинг белгиланган мажмуасига эга бўлиши керак. Ишлаб чиқариш
жараѐнига бу қобилиятларни татбиқ эта туриб, у ўз истеъмол сифатларини
йўқотмаслиги учун доимо қайта ишлаб чиқарилиши лозим. Нафақат ўзини
қайта ишлаб чиқариш, балки меҳнат ресурслари ва бутун аҳолининг сифат
кўрсаткичларини ҳам яхшиланишини ошириб ѐки пасайтириб, ушбу
тенгсизликни йўқ қилиши мумкин. Ишчи кучига жами талаб - инвестиция ва
ишлаб чиқариш ҳажмлари билан тартибга солинади.
Меҳнат бозори – бу, меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан банд
бўлган ва банд бўлмаган қисмлари ва иш берувчилар ўртасидаги
муносабатларни ҳамда уларнинг шахсий манфаатларини ҳисобга олувчи
контрактлар (меҳнат келишувлари) асосида ―меҳнатга қобилиятларини‖ харид
қилиш - сотишни амалга оширувчи ҳамда ишчи кучига талаб ва таклиф
ўртасидаги нисбатларни бевосита тартибга солувчи, бозор иқтисодиѐтининг
мураккаб, кўп аспектли, ўсувчи ва очиқ ижтимоий-иқтисодий тизимчасидир.
Меҳнат бозори таркибий қисмининг асосий элементларига қуйидагилар
киради: ишчи кучига талаб ва унинг таклифи, қиймати, баҳоси ва ѐллашдаги
рақобат. Талаб
агросаноат мажмуаси, ишлаб
чиқариш ижтимоий
инфратузилмаси ва иқтисодиѐтнинг бошқа соҳаларининг меҳнат бозорига
буюртма этган, иш ҳақи фонди, шахсий ѐрдамчи хўжаликлардан даромадлар ва
4
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 5-том
58
бошқа ҳаѐтий воситалар билан таъминланган
Do'stlaringiz bilan baham: |