Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

 
Интернет веб-сайтлари 
 
1.
 
http://www.economyfaculty.uz – 
―Меҳнат иқтисодиѐти ва социяологияси‖ 
кафедраси сайти мавжуд бўлган веб-сайт
 
 
2.
http://economics.com.ua 
– меҳнат иқтисодиѐтига тааллуқли бўлган 
маълумотлар веб-сайти 
3.
http://www.bearingpoint.uz
 
– 
―Ўзбекистон 
иқтисодиѐти‖ 
қўлланмасинингг веб-сайти 
4.
http://goldenpages.uz
 – иқтисодиѐтнинг энг сўнгги янгиликлари 
5.
http://rea.ru – 
Россия иқтисодиѐт академиясининг веб-сайти 
 


45 
IV 
Мавзу
: АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ИШСИЗЛИК 
 
Режа: 
 
4.1. Аҳолини иш билан таъминлашнинг моҳияти ва шакллари 
 
4.2. Аҳолини иш билан таъминлашни тартибга солиш 
 
4.3. Ишсизлик тушунчаси ва унинг синфлашуви 
 
4.4. Аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилиш борасида давлат тадбирлари 
 
4.1. Аҳолини иш билан таъминлашнинг моҳияти ва шакллари
 
 
Аҳолини иш билан таъминлаш унинг такрор ишлаб чиқарилиши учун 
зарур шартдир. Чунки кишиларнинг турмуш даражаси, жамиятнинг кадрлар 
танлаш, тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ишга 
жойлаштириш, ишсизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун сарф 
қиладиган чиқимлари аҳолининг иш билан таъминланишига боғлиқ. Иш билан 
бандлик инсон ижтимоий камолотининг энг муҳим томонларидан бирини очиб 
берадики, бу унинг меҳнат соҳасидаги ва меҳнат билан боғлиқ бўлган 
эҳтиѐжларини қондиришга алоқадордир. 
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги (Янги таҳрири) Қонуни 2-
моддасидан олинган («Фуқароларни иш билан таъминланган деб ҳисобланади») 
шартларда қайд этилганидек: «Иш билан таъминлаш – фуқароларнинг қонун 
ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиѐжларини 
қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) 
келтирадиган фаолиятдир». 
Қуйидагилар иш билан таъминланган деб ҳисобланади: 
ѐлланиб ишлаѐтган, шу жумладан, ишни тўлиқсиз иш вақтида ҳақ 
эвазига бажараѐтган, шунингдек, ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу 
жумладан, вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар; 
бетоблиги, меҳнат таътилида, касбга қайта тайѐрлашда, малака 
оширишда эканлиги, ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйганлиги, 
муносабати билан, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ иш 
жойида бўлмаган, вақтинча иш жойи сақланиб турадиган бошқа 
ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар; 
ўзини иш билан мустақил таъминлаѐтган фуқаролар, шу жумладан, 
юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланаѐтган фуқаролар, кооперативларнинг аъзолари, фермерлар ва 
уларнинг ишлаб чиқаришда қатнашаѐтган оила аъзолари; 
Қуролли кучларда, Миллий хавсизлик хизмати ва ички ишлар органлари 
ва қўшинларида хизматни ўтаѐтган, шунингдек, муқобил хизматни 
ўтаѐтган фуқаролар; 
таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқаришда 
ажралган ҳолда таълим олаѐтган фуқаролар; 


46 
қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият олиб бораѐтган жамоат 
бирлашмалари ва диний муассасаларда ишлаѐтган фуқаролар. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнат кодекси» га 
мувофиқ қуйидаги сабабларга кўра вақтинчалик иш жойида бўлмаган 
фуқароларнинг иш жойи сақланиб қолади ва улар иш билан таъминланган, деб 
ҳисобланадилар: 
давлат ва жамоат вазифаларини бажараѐтган вақтда; 
иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни 
бажарганда; 
жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилганда. 
Ўзини иш билан мустақил таъминлайдиган фуқаролар тоифасига 
қуйидагилар киради: 
тадбиркорлар; 
фермерлар ва уларнинг ишлаб чиқаришда иштирок этаѐтган оила 
аъзолари; 

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish