Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Меҳнат ресурсларининг шаклланиши



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

 
3.2. Меҳнат ресурсларининг шаклланиши 
 
"Меҳнат ресурсларининг шаклланиши" тушунчаси анча вақтлардан буѐн 
иқтисодий адабиѐтларда ва статистик амалиѐтда қарор топган бўлиб, ўзига хос 
тор касбий атама сифатида ишлатилиб келинади. Бу тушунчанинг нимадан 
иборат эканлиги ҳиқида умумий тарзда қабул қилинган, мунозара талаб 
қилмайдиган тасаввур йўқ. Биз эса "меҳнат ресурсларини шакллантириш" 
деганда меҳнат ресурсларининг доимий равишда янгиланиб туриши 
тушунилади, деб ҳисоблаймиз. 
Меҳнат ресурслари қандай шаклланишини аниқлаш учун биз 
биринчидан, меҳнат ресурсларини учта йирик ѐш гуруҳлари бўйича -меҳнатга 
лаѐқатли кишилар, меҳнатга лаѐқатли кишилардан ѐшроқ ва меҳнатга лаѐқатли 
ѐшдан каттароқ кишиларни, иккинчидан, ҳар бир гуруҳ аҳоли сонига, унинг 
ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни, учинчидан, меҳнат ресурслари ва 
аҳолининг табиий ва механик ўзгаришдаги умумий ва ўзига хос томонларни 
кўриб чиқишимиз лозим. 
Меҳнат ресурсларининг аксарият кўпчилик қисмини меҳнатга лаѐқатли 
ѐшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли ташкил этади. Меҳнат қилишга лаѐқатли 


38 
ѐшдан катта кишилар, ишловчи пенсионерлар ва амалда "0 (ноль)" вазифасини 
бажарувчи шахслар, меҳнатга лаѐқатли ѐшдан кичик кишилар, ишловчи 
ўсмирлар меҳнат ресурсларининг салмоғида у даражада сезиларли рол 
ўйнамайди. 
Меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли
. Меҳнат 
ресурслари таркибига I ва II гуруҳдаги ишламайдиган ногиронлар 
кирмаслигини эсда тутган ҳолда, дастлаб биз меҳнат қилишга лаѐқатли ѐшдаги 
аҳолини, сўнгра унинг меҳнат қилишга қобилиятли қисмини қараб чиқамиз. 
Меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги фуқаролар бутун аҳолининг бир қисми 
бўлиб, уларнинг сони демографик омил таъсирида ўзгариб туради. Уларнинг 
қанча бўлиши тегишли ѐшлардаги ўлим даражасига боғлиқ. Бу шунингдек, 
меҳнат қилиш ѐшига етган ѐшлар билан пенсия ѐшига етган фуқаролар билан 
сони ўртасидаги нисбатга ҳам боғлиқ. Ўлим қанчалик кам бўлса ва меҳнат 
қилиш ѐшига етган фуқаролар бу ѐшдан чиққан кишилар ўртасидаги фарқ 
қанчалик юқори бўлса, меҳнат қилиш қобилиятига етган кишилар сони 
шунчалик кўп бўлади ѐки аксинча. 
Иқтисодиѐтда ҳамиша пенсия ѐшдаги кишилар меҳнатидан фойдаланиш 
«нуқта»лари бўлади. Улар орасида юқори ақлий малака ишлатишни талаб 
қиладиган фаолият турлари ҳам бўладики, улар инсондан юқори умумтаълим 
тайѐргарлигини ва муайян амалий тажрибани талаб қилади. Кўпгина мактаб 
ўқитувчилари, олий ва ўрта
 
махсус ўқув юртларининг муаллимлари, 
шифокорлар, илмий ходимлар ва бошқа юқори ақлий фаолият турлари 
вакиллари борки, улар пенсия маррасидан ўтгандан кейин ҳам муваффақиятли 
меҳнат қилиб қелмоқдалар. Пенсия ѐшининг дастлабки беш йилида (эркаклар 
учун 60-64 ѐш, аѐлларда 55-59 ѐшда) алоҳида фаоллик сезилади. 
Ўзбекистондаги 80-йиллар охири - 90-йиллар бошидаги иқтисодий 
ўзгаришлар ўсмирларга қандай таъсир қилган бўлса, пенсионерларга ҳам 
юқоридаги сабабларга кўра тахминан шундай таъсир қилди. Пенсионерларнинг 
меҳнат бозори бирмунча кўпайди. Келгусида узоқ муддатли тамойилларнинг 
таъсир қилиши тобора кўпроқ намоѐн бўлади, улар вазиятни изга солиб, 
пенсионерларнинг меҳнат ресурсларини тўлдиришга қўшадиган ҳиссаларини 
оширади. 
Меҳнат ресурслари сони (динамикаси)нинг ўзгариши билан бутун аҳоли 
сонининг ўзгариши ўртасида табиийки, боғлиқлик бор. Бироқ у биринчи 
қарашда унчалик кўзга ташланмайди. Меҳнат ресурсларининг сони ҳамиша 
бутун аҳоли сони каби ўзгаравермайди. Ўзгаришлар турли йўналишларда 
бўлиши ҳам мумкин. Биз «меҳнат ресурслари» тушунчаси тўғрисидаги 
тасаввур кенгроқ бўлиши учун уларнинг ўзаро боғлиқлигини махсус қараб 
чиқамиз. 
Меҳнат ресурслари бутуннинг қисми сифатида аҳолининг такрор ишлаб 
чиқарилиши (яъни унинг доимий равишда тикланиб туриши)ни акс эттиради. 
Шунинг учун меҳнат ресурслари сонининг динамикаси пировард натижада 
аҳоли сони динамикасини акс эттиради. 


39 
Ўсмирлар ва пенсионерларнинг меҳнат билан бандлик даражасидаги 
ўзгаришлар фақат меҳнат ресурсларига эмас, балки аҳолининг сонига ҳам 
даҳлдордир. 
Туғилишдаги фарқлар дарҳол аҳоли сонининг ошишига таъсир қилади, 
меҳнат ресурсларида эса фақат 16 йилдан кейин акс этади. Қанча киши пенсия 
ѐшига етиши фақат меҳнат peсурсларига таъсир қилади, бутун аҳоли сонига 
даҳлдор бўлмайди. 
Меҳнат ресурсларининг аксарият қисмини меҳнат
Қ
илишга лаѐқатли 
ѐшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли ташкил этади. Шунинг учун ҳам меҳнат 
ресурсларининг динамикасига хос хусусиятлар кўпроқ даражада меҳнатга 
лаѐқатли ѐшдаги аҳоли билан боғлиқдир. 
Бутун аҳолининг ва унинг меҳнаткаш қисмидаги динамиканинг хилма-
хил йўналишда яққол ифодаланган ўзгариши воқеаларнинг нормал боришдан 
четга чиқиш деб қаралади. Ана шу сабабли нормал ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш учун ноқулай шарт-шароит яратади. 
Шундай қилиб, биз меҳнат ресурслари бутун аҳолига тааллуқли 
жараѐнлар билан бевосита боғлиқлигини эътироф этган ҳолда, меҳнат 
ресурслари динамикасининг маълум даражада нисбий «мустақиллиги»га 
эътиборни қаратамиз. У мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши 
билан боғлиқ бўлган демографик асосни яхшироқ тушунишга ѐрдам беради. 
Шу маънода «меҳнат ресурслари» ижтимоий ва демографик ривожланишни 
таҳлил қилиш ва асослаб беришнинг ўзига хос усулологик воситаси бўлиб 
майдонга чиқади. 

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish