Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

Биринчи
маҳсулотларнинг 
барча турларига улгуржи нархлар тизимига параллел равишда иш ҳақининг 
яхлит нормативлари тизимини яратиш зарурати пайдо бўлади. Оммавий ишлаб 
чиқаришда бу нарса қийинчилик туғдирмаса ҳам, доналик ва кичик серияли 
ишлаб чиқариш ва улардаги маҳсулот номенклатурасининг тез-тез ўзгариб 
туриши шароитида жиддий қийинчиликлар пайдо бўлади. 
Иккинчидан

норматив соф маҳсулот асосини ташкил этувчи иш ҳақи нормативларини 
ишлаб чиқишда мазкур нормативларни оширишга мойиллик пайдо бўлди. Бу 
эса меҳнат сарфлашнинг нисбатан кўпайишига, демак, меҳнат унумдорлигинни 
ошириш 
суръатлариннг 
секинлашувига 
олиб 
келди. 
Учинчидан, 
унумдорликнинг норматив соф маҳсулот кўрсаткичи корхоналар ишининг 
пировардмолиявий натижалар билан заиф боғланган: маҳсулот ишлаб чиқариш 
нормаси ва меҳнат унумдорлиги ҳажмлари кўрсаткичига эга бўлиш мумкин. 
Лекин моддий ресурсларнинг ортиқча сарфланиши туфайли фойдага эга 
бўлмаслиги мумкин. Битта ана шу сабабнинг ўзиѐқ норматив соф маҳсулот 
кўрсаткичидан, асосий усул сифатида фойдаланишни мақсадга мувофиқ қилиб 
қўяди. Унда фақат таҳлил қилиш мақсадларида кенг фойдаланиш мумкин 
бўлади.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг қиймат усулида фойдаланадиган 
ишлов берининг норматив қиймати кўрсаткичи енгил саноатда ишлаб чиқариш 
ҳажмларини 
аниқлаш 
учун 
қўлланилади. 
Ишлов 
бериш 
қиймати 
нормативларига ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи ва уларга 
ѐзиладиган қўшимча ҳақлар, цех харажатлар нормативи; умумзавод 
харажатлари нормативи киритилади.


131 
9.3. Меҳнат унумдорлиги ўзгаришининг омиллари ва
шарт-шароитлари 
 
Меҳнат унумдорлиги - ривожланиб борувчи кўрсаткичдир. У кўпгина 
сабаблар ва омиллар таъсирида доимий равишда ўзгариб туради. Улардан бир 
хиллари меҳнат унумдорлиги ошишига ѐрдам берса, бошқалари уни 
пасайтиришга сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, меҳнат унумдорлиги 
даражаси ва ўсишига меҳнат жараѐни кечадиган шароит ҳам таъсир кўрсатиши 
мумкин. Шарт-шароитлар қулай бўлса, у ѐки бу омилнинг таъсир этишини 
кучайтиради ѐки ноқулай бўлса, бу таъсирни заифлаштиради. Масалан, табиий-
иқлим шароитлари қишлоқ хўжалигидаги меҳнат натижаларига ва унинг 
унумдорлигига жиддий равишда таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқариш 
воситаларининг мулкчилик шакллари билан боғлиқ бўлган ижтимоий шарт-
шароитлар, шунингдек, ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғлиқ бўлган 
шарт-шароитлар бошқа тенг шароитда ҳам меҳнат унумдорлигига жиддий 
равишда таъсир кўрсатиши мумкин. 
Корхонада меҳнат унумдорлигининг ошиши қуйидаги тарзда намоѐн 
бўлади: 
Вақт бирлиги мобайнида яратиладиган маҳсулотнинг сифати 
ўзгармаган ҳолда ҳажми ошиши; 
Вақт бирлиги мобайнида яратиладиган маҳсулотнинг ҳажми 
ўзгармаган ҳолда сифати ошиши; 
Ишлаб чиқариладиган маҳсулт бирлигига меҳнат сарфининг 
қисқариши; 
Маҳсулот таннарҳида меҳнат сарфлари улуши камайиши; 
Товарлар ишлаб чиқарилиши ва айланиши вақти қисқариши; 
Фойда массами ва меъѐри ошиши тарзида намоѐн бўлади. 
Меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг динамикасига кўпгина омиллар 
таъсир қилади. 

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish