Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/189
Sana10.07.2022
Hajmi2,39 Mb.
#767523
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   189
Bog'liq
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ўқув қўлланма

болалар, шунингдек, кўп 
болали ва кам таъминланган оилалардир. 
Ижтимоий ўзаро ѐрдам тизимида 
оила асосий бўғинга айландики
,
бу 
эса дунѐвий асосий инсонийлик қоидаларига, миллий анъаналар ва 
хусусиятларга, жамиятда оила мавқеига мувофиқдир. 
Ўзбекистонда муҳтожларга ижтимоий ѐрдам кўрсатишнинг энг содда, 
самарали ва ошкора воситаси қилиб маҳалла орқали ѐрдам берилиши мақбул, 
деб топилди. Аҳоли демократик асосда сайлаб қўядиган оқсоқоллар (раислар), 
уларнинг маслаҳатгўйлари ва маҳалла фаоллари, фуқаролар йиғинлари (уларга 
қонун йўли билан маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органи мақоми берилган) ҳар 
бир оиланинг моддий аҳволини, даромад манбаларини яхши билади. 
Мамлакатда жорий этилган ижтимоий ўзаро ѐрдам тизимига биноан, кам 
таъминланган оилаларга моддий ѐрдам тайинлаш масаласи маҳалла фуқаролари 
йиғилишида ҳал қилинади. Муҳтожларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва рўйхатдан 
ўтказиш, уларга адресли ѐрдам бериш ишига бундай мутлақо янгича ѐндашувда 
қўни-қўшниларга ѐрдам кўрсатиш, унга ҳамдардлик билдириш, шунингдек, 
текинхўр ва боқимандаларга нисбатан муросасиз бўлиш каби қадимий халқ 
анъаналари намоѐн бўлади. Эндиликда бесўнақай ва қимматга тушадиган 
қоғозбоз идоралар ташкил этмасдан туриб, аҳолининг адолат ҳақидаги 
тасаввурларига мувофиқ равишда ялпи ички маҳсулотнинг бир қисми чиндан 
ҳам муҳтож оилаларга тақсимлаб берилаѐтир. 
Мамлакатда оналик ва болалик манфаатларини кўзлаб болали оилаларга 
давлат ѐрдамини кучайтириш, ўсиб келаѐтган авлодни камол топтириш ва 
тарбиялаш учун шароит яратиш мақсадида 16 ѐшгача болалари бўлган 
оилаларга ойлик нафақалар оширилди. 
Эндиликда кам таъминланган оилага ойлик моддий ѐрдам тайинлаш ва 
унинг миқдорини белгилаш шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳарларда маҳалла 
фуқаролари вакилларининг йиғилиши томонидан қабул қилинади. 
Бозор муносабатларининг имконияти кенг, аммо айни вақтда улар ғоят 
талабчандир. Бозор иқтисодиѐти шароитида ҳар кимнинг тақдири кўп жиҳатдан 


146 
касб маҳоратига, ўзгариб турган муҳитга мослаша олишига, таваккал қилиши, 
ҳатто ўз шахсий мол-мулкини хавф остига қўйишдан ҳам қўрқмай, оилавий 
фаровонлигини таъминлай олиш билан боғлиқдир. Давлат эса бундай шароитда 
ижтимоий тотувлик ва барқарорлик кафили бўлиб, адресли ижтимоий саѐсатни 
мазкур мақсадга йўналтириб туради. 
Бундай ѐрдам кўрсатиш учун ўз-ўзини бошқариш органлари зарур 
ресурслар билан таъминланади. Маҳаллаларда республика ва маҳаллий 
бюджетлар, шунингдек, корхона ҳамда ташкилотлар, тадбиркорлик 
тузилмалари ва айрим фуқаролар кўнгилли равишда ўтказган пуллар ҳисобидан 
махсус фондлар ташкил қилинган. 
Ваколатли ва ижроия ҳокимият маҳаллий органлари ўзларига қарашли 
ҳудудда аҳолининг биринчи навбатдаги эҳтиѐжларига биноан, ижтимоий ѐрдам 
тадбирларига аниқлик кирита боради. Уларнинг асосий ташвишларидан бири - 
ижтимоий-ишлаб чиқариш кўмакчи тузилмаларини ривожлантиришдан, яъни 
газ, сув қувурларини, электр ва телефон тармоқларини ўтказишдан иборат. 
Фақат шундай шароитдагина иш ўринларини вужудга келтириш, янги ишлаб 
чиқариш корхоналарини ташкил этиш, хизматлар соҳасини жадал 
ривожлантириш, бинобарин, ижтимоий муаммолар кенг мажмуини ҳал этиш 
мақсадида энг чекка қишлоқларга зарур сармояни жалб этиш мумкин. 
Ҳокимият ва ўз-ўзини бошқариш органлари аҳолининг ночор тоифалари учун 
умумдавлат ѐрдам дастурлари амалга оширилишини таъминлаб, минтақа 
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда шу қатламларга мадад бериш юзасидан 
қўшимча чоралар кўриш ҳуқуқини олган. 

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish