161
1) Тадқиқот маълумотларининг дастлабки таснифи ва назарий
жиҳатидан фаҳмламоқ.
2) Илмий-назарий хулосалар, муайян илмий-амалий таклифлар,
тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш.
3) Берилган вазифа бўйича
илмий матнлар, ҳисоботлар тайёрлаш.
Эмпирик социологик тадқиқот объекти бўйича ўтказилган дастлабки
таҳлиллар асосида мавжуд мауммони таҳлил қилиш дастури ишлаб
чиқилади. Илмий дастур ҳар қандай амалий, назарий социологик
тадқиқотнинг дастлабки зарур ҳужжати ҳисобланади.
Дастур социологик
тадқиқот объекти бўйича ишчи фаразни текширишга қаратилган, шунингдек,
тадқиқот бўйича илмий фараз, бажариладиган асосий вазифалари ва
социологик тадқиқотнинг методологик асоси баёнларидан иборат. Дастур
мазмуни ҳақида қисқача маълумот берилиши аннотация деб аталади. Ҳар
қандай эмпирик социологик тадқиқот дастурининг
умумий талаблари
мавжуд. Буларга, тадқиқотнинг асосий мақсад ва вазифаларини аниқлаш;
ишчи фаразни ишлаб чиқиш; дастурни ишлаб чиқиш жараёнида компьютер
техникасидан фойдаланиш кабилар киради.
Социологик тадқиқот дастури
ички тузилиши жиҳатидан қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
1. Назарий - методологик қисм.1.1. Социологик муаммони ишлаб
чиқиш, тадқиқот мақсади ва вазифасини белгилаш.1.2. Тадқиқот объекти ва
предметини белгилаш.1.3. Асосий тушунчаларни ишлаб чиқиш.1.4. Тадқиқот
предметининг дастлабки тахминий таҳлили.1.5. Ишчи фаразни ишлаб чиқиш.
2. Амалий социологик тадқиқотни иш жараёни қисми:2.1.
Тадқиқотнинг умумий режаси.2.2. Асосий амалий иш жараёнлари.2.3. Танлов
ишлари.2.4. Дастлабки олинган социологик маълумотларни таҳлил қилиш
усулларининг таснифи.2.5. Тадқиқот натижаларини
умумлаштириш назарда
тутилган йўналишлар.
3. Хулоса қисми.3.1. Тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи.3.2.
Буюртмачига тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари (асосий
хулосалардан иборат ҳисобот, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан
иборат).
Гипотеза-илмий тушунчалар ўртасидаги алоқанинг характери ҳақида
тахминий қараш, илмий фараздир. Аниқ гипотеза тадқиқот методлари орқали
текширилади.
Бирламчи маълумотларни йиғишда социологияда 4 асосий метод
қўлланилади:
1.Сўров методи.
2.Ҳужжатларни таҳлил қилиш методи.
3.Кузатиш методи.
4.Социал эксперимент.
Сўров методи 2 турга бўлинади:
1.Анкетали сўров
2.Интервью
162
Социологик
тадқиқотларда
кузатиш
–
дастлабки
эмпирик
маълумотларни йиғиш усули бўлиб, муайян мақсадга қаратилган, олдиндан
пухта ўйлаб, мунтазам олиб бориладиган, ҳиссий қабулга асосланган бўлади.
3 усулда олиб борилади:
1.бевосита кузатиш
2.билвосита кузатиш
3.қўшилиб кузатиш
Социологияда ҳужжат деганда ёзма равишда қайд этилган ҳар қандай
информация, маълумот тушунилади. Ҳужжатларнинг турлари:
1.расмий ва норасмий
2.шахсий
3.статистик маълумотлар
4.аудио- ва видеотасмалар
5.расмлар,иконалар.
Социологияда ҳужжатларнинг ҳам миқдоран, ҳам мазмунан таҳлил
қилиниши контент-анализ дейилади.
Эксперимент асосан 3 типда олиб борилади:
Экспост-факто эксперимент.
Таққослаш тамойилига асосланган эксперимент.
Проектли эксперимент.
Социологик тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этишнинг шакл
ва усуллари:
Олиб борилган тадқиқот натижаларини раҳбарият поғонаси ва
тадқиқот гуруҳлари олдида ҳимоя қилиш.
Тадқиқот натижаларини китоб, қўлланма, умуман,
матбуотда нашр
этиш.
ОАВ орқали чиқишлар
Илмий-назарий анжуманлар, семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: