149
Яширин ишлаётган партия ячейкаси бунга мисол бўла олади. Кичик
гуруҳларга оилани, дўстларни, қўшниларни, ишлаб чиқариш бригадасини ва
бошқа гуруҳларни киритиш мумкин.
Кичик социал гуруҳларнинг турлари жуда кўп. Улар турли мезонларга
қараб турларга ажратилади. Гуруҳ муносабатлари тузилмасига қараб кичик
социал гуруҳлар расмий ва норасмий гуруҳларга, аъзолар ўртасидаги
муносабатларнинг яқинлигига қараб эса бирламчи ва иккиламчи гуруҳларга,
гуруҳга аъзо бўлиш ва бўлмаслигига қараб аъзоли ва референт гуруҳларга
бўлинади. Санаб ўтилган гуруҳларни бирма-бир кўриб чиқамиз.
Расмий ва норасмий социал гуруҳлар гуруҳларни бундай тарзда
турларга бўлиш биринчи бўлиб америкалик социолог Э. Мейо томонидан
таклиф қилинган эди.
Расмий гуруҳлар – бу, ҳуқуқий статусга эга бўлган
социал институт,
ташкилот қисми ҳисобланадиган мавжуд институт, ташкилотдаги меҳнат
доирасида аниқ мақсадга эга бўлган социал гуруҳлардир.
Расмий гуруҳларга қуйидаги белгилар хос: аниқ ва изчил мақсад,
иерархияга асосланган аниқ функциялар, маълум қоидаларга мувофиқ
келадиган ҳуқуқ ва бурчлар, аъзолар ўртасидаги расмий муносабатлар, гуруҳ
фаолиятини назорат қиладиган расмий институтнинг мавжуд бўлиши ва
бошқалар.
Норасмий гуруҳлар, кўпинча бундай гуруҳлар «психологик гуруҳлар»
ёки «социал психологик гуруҳлар» деб аталади. Чунки бу гуруҳларнинг
ташкил топиш заминида гуруҳ аъзолари ўртасидаги психологик, ҳиссий
муносабатлар ётади. Норасмий гуруҳларнинг пайдо бўлишида вазият ва
умумий мафаатлар мажмуи муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу
гуруҳларни баъзан, манфаат юзасидан тузилган гуруҳлар ҳам деб аташади.
Одамлар эҳтиёжлари турли-туман бўлганлиги сабабли норасмий гуруҳлар
мавжуд.
Бирламчи гуруҳ терминини фанга Ч.Кули киритган. Бирламчи гуруҳга
қуйидаги хусусиятлар хос:
аъзолар сонининг камлиги, гуруҳ аъзоларининг
ҳудудий яқинлиги, бевосита самимий муносабатлар, яшашнинг узоқ давом
этиши, мақсадларнинг умумийлиги, гуруҳга аъзо бўлишнинг
эркинлиги,
аъзолар хатти-ҳаракати устидан норасмий назорат.
Иккиламчи гуруҳ деб, бирор бир аниқ мақсадга эришиш учун тузилган
ҳар қандай турдаги гуруҳга айтилади. Уларда моддий алоқалар муҳим
аҳамиятга эга. Уларнинг фаолияти тартиб-интизом қоидалари билан
бошқарилади. Иккиламчи гуруҳларга касбий, диний, сиёсий гуруҳларни
киритиш мумкин.
Референт ва аъзоли гуруҳлар. Кичик гуруҳларни ўрганишнинг
жиҳатларидан бири бўлиб, «референт гуруҳ» атамаси америкалик социал
психолог Мустафо Шериф томонидан киритилган. «Референт гуруҳ» атамаси
(инглизча сўз, «мансуб бўлиш» деган маънони англатади) индивид онгли
равишда кирадиган социал гуруҳларга (иқтисодий, сиёсий, маданий, касбий)
нисбатан ишлатилади.
150
Шахснинг «гуруҳ нормаларига» муносабати белгиларига мувофиқ
гуруҳлар референт гуруҳлар ёки «эталонли» (ўлчовли) гуруҳларга бўлинади.
Референт гуруҳлар кичик гуруҳлар ҳамда катта гуруҳлар - синф ёки
ижтимоий табақа бўлиши мумкин.
«Референт гуруҳ» атамаси тўрт хил маънода қўлланилади:
Индивид хатти-ҳаракати учун намуна, эталон ёки мезон бўлиб хизмат
қиладиган гуруҳ.
Индивид ўз ҳаракатларини шу гуруҳга йўналтирадиган гуруҳ.
Идивид аъзо бўлишига интилаётган гуруҳ.
Аъзоларининг қадрият ва фикрлари бевосита шу гуруҳ аъзоси бўлмаган
киши учун ўзига хос таққослаш ўлчови, социал «ўлчов доираси» сифатида
хизмат қиладиган гуруҳ.
Реал ҳаётда «референт гуруҳ» назарияси
шахснинг турли социал
муҳитларга мослашув жараёнида, социал ҳаракатларни ўрганишда
қўлланилади.
Референт гуруҳлар реал ва идеал гуруҳларга бўлинади. Реал референт
гуруҳнинг шахсга қулай социал норма ва қадриятларни эгаллаши учун
эталон бўлиб хизмат қиладиган алўида кишилар ёки кишилар бирлигидир.
Идеал референт гуруҳ – бу, маълум бир гуруҳ қадриятли ва норматив
йўл-йўриқларининг инсон онгида акс этишидир. Шахс бу гуруҳга ўз
тасаввурлари ва ҳаракатлари билан мослашишга ҳаракат қилади.
Масалан, муҳандис ўзини реал ҳаётда муҳандислар гуруҳига мансуб
дейиш билан бирга ўзини гуруҳ сифатида мавжуд бўлмаган «маънавий
элита» га ҳам мансуб деб ҳисоблайди.
Do'stlaringiz bilan baham: