Вазирлиги Бухоро Давлат Университети



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/45
Sana01.07.2022
Hajmi2,05 Mb.
#725917
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
evropa va amerika davlatlari yangi tarixi 1640-1918 jillar

 
 


308 
Биринчи жаҳон уруши. 
Режа: 
1. Биринчи жаҳон урушининг келиб чиқиш сабаблари.
2. Урушнинг бошланиши ва герман армиясининг Францияга ҳужуми. 
3.1914 йилда Россия армиясининг ҳужуми. 
4. Герман армиясининг 1914 йилда олиб борган урушлари ва «яшин 
тезлиги»даги уруш режасининг барбод бўлиши. 
5.АҚШ нинг урушга кириши. 
6.Тўртлар иттифоқининг мағлубияти, урушнинг якуни, 
Биринчи жаҳон уруши унда қатнашган ҳамма давлатлар учун ҳам 
империалистик босқинчилик ва адолатсиз уруш бўлди. Фақат Сербия ва 
Бельгия учун бу уруш бир қадар миллий озодлик уруши бўлди. Бироқ бу парса 
урушнинг умумий характерини ўзгартира олмас эди, чунки урушнинг умумий 
характери дўнѐни янгидан қайта тақсимлаш учун, дунѐда ҳоким бўлиш учун 
курашаѐтган буюк империалистик давлатларнинг қатнашиши билан белгиланар 
эди. 
Герман империалистлари ўз фойдаларини кўзлаб, дунѐнинг бутунлай қайта 
тақсимлашга уруш йўли билан эришмоқчи бўлдилар. Германиянинг 
босқинчилик дастури Пангерман иттифоқининг 1914-йил 28-августда эълон 
қилган талабларида ўз аксини топган эди. Бу талаблар куйидагилардан иборат 
эди: 
Россиянинг табиий қазилмаларга бой бўлган ва немис колонистларини 
кўчириб келишга ярайдиган катта-катта унумдор ҳудудларини босиб олиш, 
саноат мамлакати бўлган Бельгияни аннексия қилиш ва унинг Африкадаги 
Конго мустамлакасини қўлга киритиш французларнинг Лонгви ва Брис темир 
руда ҳавзаларини аннексия қилиш ва Франция билан тузган чегарани Бельфор, 
Туль, Верден шахарлари ва Сомма дарѐсидан ғарброқдаги линияга кўчириш, 
шунингдек, Франция мустамлакаларини босиб олиш, Англиянинг денгиздаги 


309 
ҳукмронлигига чек қўйиш, жаҳон бозорларида инглиз конкурепциясини 
заифлаштириш, денгизлардаги таяч пунктларга эга бўлиш ва инглиз 
мустамлакаларини босиб олиш, енгилган давлатлардан милардлаб контрибуция 
олиш, барча душманларни заифлаштириб, «Буюк Германия» нинг четдан ҳеч 
қандай тўсқинлик сезмай ўн йилликлар давомида тараққий этишини 
таъминлашдан иборат эди. 
Австрия-Венгрия империалистларининг босқинчилик дастури Сербияни 
аннексия қилиш ва Болқонда Австрия-Венгрия мовархиясининг ҳукмронлигини 
ўрнатишдан, Россиядан Польша подшолиги, Подолия ва Волинни тортиб 
олишдан иборат эди. Австрия-Венгрия империалистлари миллий зиддиятлар 
туфайли ажралиб кетаѐтган габсбурглар монархиясини мустахкамлашнинг 
бирдан-бир воситаси, 30 миллион кишини ташкил қилган славянлар, руминлар 
ва итальянларни янада эзиш мумкинлигининг гарови деб қарадилар. Бу 
ишларнинг амалга оширилишидан Германия ҳам манфаатдор эди, чунки у 
Австрия капитали билан чамбарчас боғланган герман капиталини Болқонга, 
Эгей денгизи районларига Туркияга экспорт қилиш учун кенг имконият очиб 
берар ва Марказий давлатлар билан Эрон кўрфазигача чўзилган ҳудудда 
тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш имкониятини яратар эди. 
Чор Россияси империалистлари, рус помешчиклари ва буржуазиясининг 
урушдан мақсади Германиянинг қудратини синдириш, Галицияни, Неманнинг 
қуйи окимини Россияга қўшиб олиш, Константинополь ва бўғозларни босиб 
олишдан иборат эди. 
Инглиз буржуазияси ниҳоятда тез тараққий қилаѐтган герман рақибининг 
иқтисодий ва сиѐсий қудратини заифлаштиришга, Германиянинг ҳарбий денгиз 
ва савдо флотини йўқ қилишга, нефть конларига бой бўлган Месопотамия ва 
Арабистон ярим оролини босиб олишга ҳамда Германиядан унинг 
мустамлакаларини тортиб олишга эришмоқчи бўлди. 
Франция империалистлари ҳам Германиянинг ҳарбий, иқтисодий ва сиѐсий 
қудратини синдириш мақсадини кўзлади. Улар Франциядан 1871-йилда тортиб 
олинган Эльзас ва Лотарингия ҳудудларини кайтариб беришини талаб қилиб 


310 
қолмай, балки Гсрманиядан Рейн дарѐсининг чап қирғоғидаги ерларни олиб 
беришни, Францияга Саар вилоятини қўшиб беришни, Сурия, Фаластинни ва 
бошқа араб ҳудудларини босиб олишни, Германия мустамлакаларини босиб 
олишни, Германия мустамлакаларини кўлга киритишни талаб қилди. 
Урушнинг дастлабки ойида урушувчи давлатларнинг кучлари қуйидагича 
эди; бир томонда- Англия, Франция, Россия, Сербия ва мажбуран урушга 
тортилган Бельгия турган бўлса, иккинчи томонда- Германия билан Австрия-
Венгрия турарди. 
1914-йил август ойининг ўрталарида Германияга қарши Япония ҳам уруш 
эълон қилди. 
Давлатларнинг иккала блокида моддий ва одам потенциаллари бир хил эмас 
эди. Германиянинг ҳарбий тайѐргарлиги Антата мамлакатлари ҳарбий 
тайѐргарлигидан юксакроқ эди. Унинг армияси артиллерия билан яхшироқ 
қуролланган ва унда яхши таълим олган офицер ҳамда унтерофицер кадрлар 
кўпроқ эди. 
Германия билан Австрия-Венгрия урушнииг дастлабки ҳафталаридан 
бошлаб, денгизда Антанта томонидан қамал қилинди. Бу икки мамлакат фақат 
ўзларида мавжуд бўлган иқтисодий ресурслардангина фойдаланиши мумкин 
эди; уруш бошларида уларнинг бу ресурсларига немислар босиб олган 
Люксембург,Бельгия ва Шимолий Франциянинг ўнта саноат департаментидаги 
саноат ресурслари, 1915-йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб эса рус Польшаси, 
Литваси, шунингдек Курляндия ва Сербиянинг қишлоқ хўжалик ва саноат 
ресурслари қўшилди. Германия бетараф қўшни мамлакатлардан, шунингдек, 
Руминия, Болгария, Туркиядан ресурслар олиб келиш имкониятига эга эди, 
холос. 
Англия билан Франция эса, аксинча сон-саноқсиз мустамлакалар ва 
доминионларининг хом ашѐ ва озиқ-овқат бойликларидан фойдаланиш 
имкониятига эга эди. 


311 
1914 йил август ойининг бошида Европада учта фронт ташкил этилган эди. 
Шимолий денгиздан Швейцариягача чўзилган Ғарбий фронтнинг узунлиги 700 
километрдан ортиқ эди. 
4-августда герман армияси Бельгиянинг бетарафлигини қўпол равишда 
бузиб, унинг ҳудудига бостириб кирди. Ўнг каноатдаги учта немис армияси 
бельгияликларнинг жасорат билан кўрсатаѐтган қаршилигини енгиб, деярли 
бутун Бельгияни эгаллаб олди ва тез ҳаракат қилиб, французларнинг чап 
қанотини ўраб ола бошлади. Французлар ўзларининг чап қанотларини тезлик 
билан қайта гуруҳлашга киришдилар. Француз армияси чап қаноти бошида 
Францияга олиб келинган 80 минг кишилик инглиз экспедицион корпуси 
ҳаракат қилмоқда эди. 
21-августда Германиянинг асосий кучлари Франция кучлари ва инглиз 
экспедицион корпуси билан Бельгия-Франция чегарасида тўқнашди. Куч 
жиҳатдан германлар устун эди. Шельда ва Мозель дарѐлари оралиғида 250 
кмлик фронт бўйлаб бошланган ва тарихда «чегара жанги» деб ном олган жанг 
25- августгача давом этди ва иттифоқчилар яъни французлар ва инглизларнинг 
чекиниши билан тугалланди. 
Германия бош қўмондонлиги «чегара жанги» дан сўнг, французлар тор-мор 
қилди ва ғарбдаги уруш Германия фойдасига ҳал бўлди, деб ҳисоблади. Аслида 
эса француз армияси мутлақо тор-мор қилинмаган эди ва у ўз кучларини қайта 
гуруҳлаб, қарши ҳужумга тайѐрланмоқда эди. 27-августда герман армияси яна 
ҳужум бошлади. Ўнг қанотдаги армияларга француз армиясининг чап қаноти 
чуқур кириб бориб, уларни узил-кесил тор-мор қилиш вазифаси топширилган 
эди. 
Бироқ, бу вазифа бажарилмай қолди. Герман кўшинларининг ўнг қаноти 
душманнинг қаршилигини енгиб французлар чап қанотини ўраб олишга қодир 
бўлмай қолди. Кўп талофат берилиши ва айниқса иккита корпуснинг Шарқий 
фронтга жўнатилиши натижасида герман қўшинлари анча заифлашиб қолди. 
Улар ўнг қанотни Париж томонидан ҳужум қилиб келаѐтган француз 


312 
кучларининг зарбаси остида қолдириб,фронтни қисқартиришга ва Париждан 
шарқроқда ҳужум бошлашга мажбур бўлдилар. 
4-сентябр куни кечқурун немис қушинлари Парижнинг жанубий 
шарқидаги Марва дарѐсига чиқиб,ундан кечиб ўта бошладилар. 
5- сентябр куни тонг пайтида француз ва инглизлар катъий қарши ҳужумга
ўтдилар 1-немис армиясининг ўнг қанотига тўсатдан зарба берилди ва 1-
герман армияси билан 2-герман армияси ўртасида 50кмлик бўшлиқ пайдо 
бўлиб, уни фақат отлиқ аскарлар тўсиб турган эди. Бу бўшлиққа инглиз
экспедицион корпуси ва французларнинг 5-армиясининг бир қисми ѐриб 
кирди. Герман қўшинлари қанотлардан ўраб олиш хавфидан қутулиш
учун 9 сентябр эрталаб Марва дарѐсининг ўнг қирғоғига чекинингга 
мажбур 
бўлдилар. 
Шу 
куни 
кечқурун герман ўнг қанотидаги бешта армиянинг ҳаммаси шимолий-шарқ 
томон Эва дарѐсига чекинди. 
Марва дарѐсидаги жангда Германиянинг Францияни яшин тезликда тор-
мор келтиришни кўзда тутган режа барбод бўлди. Марвадаги жанглар якуни 
Германияни яшин тезлигидаги урушдан воз кечишга олиб келган эди, бунинг 
эса Гсрмания учун ҳалокатли эканлиги равшан бўлиб қолган эди. Шлиффен 
ғоясига асосланган герман оператив режаси тўла муваффақиятсизликка учраган 
эди. Мағлубиятга учрашнинг асосий сабаби режанинг авантюристик тарзда 
тузилганлиги эди, герман империализми ўз кучига ортиқча баҳо бериб ва 
душманлари кучига етарли баҳо бермай, реал имкониятларга жавоб бера 
олмайдиган мақсадларни кўзда тутган эди. Герман армияси мағлубиятга 
учраганлигининг энг муҳим сабабларидан бири шу бўлдики, урушнинг 
дастлабки ҳафталарида Ғарбий ва Шарқий фронтлар бир-бирига боғланган
ҳолда жанг қила бошлади ҳамма иттифоқчилар Францияни қутқариш
учун ва душманларни якка-якка ҳолда яшин тезлигида тор-мор келтиришга 
қаратилган герман режасини барбод қилиш учун Россия жуда катта қурбонлар 
берди. 


313 
Рус қўшинларининг Шарқий Пруссиядаги мувоффақиятсиз, лекин 
Антантани қутқариб қолган ҳужуми билан бир вақтда Руминия билан 
Польшада катта-катта жанглар бўлди, унда рус қўшинларига қарши Австрия-
Вепгриянинг асосий кучлари турарди. 
23- августдан бошлаб Польшада рус ва Австрия-Венгрия армияларининг 
катта муқобил жанглари бошланди. Бу жанглар сентябрнинг бошида Австрия-
Венгрия қўшинларининг мағлубияти билан тугади. Айни бир вақтда Жанубий-
Ғарбий фронтдаги рус армиялари душманнинг қаршилигини енгиб, 
мувоффақиятли равишда олға силжидилар ва 3-сентябрда Лювовга кириб 
бордилар. 
Сентябр ойининг охирида герман армиялари Австрия-Венгрия армиялари 
билан биргаликда Карпат тоғ этакларидан Бзура дарѐсининг юқори оқимигача 
чўзилган кенг фронт бўйлаб уруш бошлади. Урушнинг манѐр қилиш давридаги 
энг йирик жанглардан бири бўлган бу Варшава-Ивангород операцияси рус 
қўшинларининг ғалабаси билан тугалланди. Бироқ улар тўп ўқлари 
етишмаганлиги сабабли эришилган ғалабани давом эттира олмадилар. 
Европада уруш бошланиши билан узок Шарқда япон империализми учун 
қўлай шароит вужудга келди. Япониянинг Хитойни босиб олишдаги рақиблари 
бўлган империалистик давлатлар уруш билан банд бўлганликлари учун 
японларга босқинчилик режаларини амалга ошишга ҳалақит беролмадилар. 
Япония бу вазиятдан фойдаланиб 15-августда Германияга ултиматум 
топширди ва унда Хитойдан «ижарага олинган» Цзяо-Чжау ҳудудини гўѐ 
кейинчалик Хитойга кайтариш учун, Японияга беришни талаб қилди. Германия 
бу талабни қондиришдан бош тортди ва 23- августда Япония Германияга уруш 
эълон қилди. 
Сентябр ойининг бошларида Япония билан Англия бирлашиб Циндао 
калъасини қамал қилишга киришдилар. Бундан олдинроқ Япония Германияга 
карашли Маршаль, Королин ва Мариан оролларини эгаллаб олган эди. 
7- ноябрда Циндао қалъаси таслим бўлди. Япониянинг 1914-1918 
йиллардаги урушда қатнашиши ана шулар билан чекланган эди. 


314 
Бироқ, Япониянинг бу урушда «қатнашиши» унга хитойларнинг жуда бой 
Шандунъ вилоятини босиб олишга,Хитойнинг ўша вақтдаги сотқин реакцион 
ҳукумати устидан назорат ўрнатишга, Тинч океанининг ғарбий қисмида уруш 
вақтида мутлоқ хўжайин бўлиб олишга ва бундан ташқари, Хитой билан савдо
қилиш ҳамда иттифоқчиларга қурол сотиш орқасидан 100 миллионлаб фойда 
олишга имкон берди. 
1914-йил 2-августда Константинополда Германия билан Туркия ўртасида 
иттифоқ тўғрисида махфий битим тузилди, бу битимга биноан Туркия марказий 
давлатлар томонида туриб урушга қатнашиш мажбуриятини олди. Германия 
рус Закавказьяси ва Шимолий Кавказни, Болқондаги турклар қўлидан кетган 
ҳудудларнинг бир қисмини, Эгей денгизидаги оролларни Туркияга қўшиб 
беришга ва унга пул контрибуцияси олиб беришга мажбур бўлди. 
Туркия сувларига «Гебен» ва «Бреслау» кемаларининг келиши билан Қора 
денгиздаги ҳарбий флотлар нисбатида Россиянинг кучи заифлашди. Бу эса турк 
ҳукуматининг Анвар пошшо бошчилигидаги энг авантюрист ва урушқоқ 
қисмига Германия таъсирни мустамкамлаш ва уни ўзига бўйсундириш 
имкониятини берди. Туркия Антанта ҳукуматларн билан музокаралар олиб 
бораѐтган пайтда, генерал Лифан фон Сандерс Туркиянинг уруш режасини 
тузиб тамомлади. Бу режа бўйича Мисрни ва Кавказни босиб олишни, руслар 
билан инглизларни Эрондан ҳайдаб чиқаришни кўзда тутган эди. Бу ўз 
навбатида, Эроннинг герман империализми томонидан асоратга солиниши учун 
шароит яратиб бериши лозим эди. Турклар сафарбарликни тамомлагандан сўнг, 
уруш эълон қилмай туриб ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юбордилар. 
1914-йил 29-октябрда «Гебен» ва «Бреслау» Хеодасия ҳамда Севастополни 
тўпга тутдилар, турк кемалари Одесса, Новороссийск, Керчь ѐнида пайдо 
бўлиб, бир неча рус кемаларини ғарқ қилдилар. Туркия билан Антанта 
давлатлари ўртасидаги уруш ана шу тарзда бошланган эди. Секин-аста янги 
фронтлар: Кавказ, Месопотамия, Фаластин-Сурия фронтлари вужудга келди. 
Туркия ўз душманларига қарши ярим миллионга яқин солдат қўйиб, 
Европадаги асосий фронтлардан 500 мингдан 800 минггача рус ва инглиз 


315 
аскарларини ўзига жалб қилди. Россия-Туркия фронти Закавказьяда катта 
аҳамиятга эга бўлди, Сарақамиш ѐнида 9- декабрдан 24- декабргача давом этган 
жангда 3-турк армияси сон жиҳатдан анча кам бўлган рус қўшинлари 
томонидан тор-мор қилинди. Туркларнинг Эрон Озорбайжонида эришган 
дастлабки муваффақиятлари ҳам рус қўшинлари томондан Табризнинг 
олиниши билан тугатилди. 
Иккала коалиция ўртасида димломатия кураши бошланган пайтдан 
Болгарияни урушга тортиш масаласи муҳим ўрин эгаллаган эди, аммо бу кураш 
ҳар қайси томон учун бир хил шароитда ўтмади. Болгариянинг подшо 
Фердинанд ва Родославов бошчилигидаги ҳукмрон тўдаси урушнинг 
бошиданоқ Германия ва Австрия-Венгрия билан Россияга ва Сербияга қарши 
курашмоқ учун тил бириктирган эди. Болгария ҳукумати ўз ҳудудидан қурол 
аслаҳа ортилган транспортларни Туркияга ўтказиб турди ва ўзининг чет 
эллардаги дипломатик ва ҳарбий разветкасини Антанта мамлакатлардаги аҳвол 
тўғрисида Германияга ахборот бериб турувчи манбага айлантирди. 
15 ой давомида Германияга ва унинг иттифоқчиларига яширин равишда 
ѐрдам бериб турган Болгария раҳбарлари музокаралар олиб боришдан 
қайтмадилар. 
6-сентябрда Австрия-Болгария-Германия ўртасида иттифоқ тўғрисида 
шартнома имзоланди ва бу шартнома Австрия-Германия-Туркия блокини Тўрт 
давлат иттифоқига айлантирди. 
Сентябр охирига келиб, Болгария Сербия чегарасида 300 мингга яқин қўшин 
тўплади, Сербия-Австрия чегарасида 350 минг Австрия ва Германия қўшини 
тўплаб қўйилди. 
Сербия мағлубиятга учрагач, герман дивизиялари Сербиядан Венгрияга 
кўчирилди. 
Австрия-Венгрия қўшинлари 1915 йил қишида Черногория ва Албанияга 
ҳужум қилишни давом эттириб, бу мамлакатларини оккупация қилдилар. 
1915- йилнинг охирида Грециянинг урушда қатнашиши актуал масала бўлиб 
қолди. Венизелос бошчилигидаги либерал партия Грециянинг Антанта 


316 
томонидан урушга киришишига тарафдори эди. Грек буржуазиясининг Антанта 
тарафдорлари бўлган Константинополни даъво қилишигача бориб этди. 
Бу хол Англия ва Франция дипломатиясини Россиянинг аччиғини чиқариб 
қўймаслик учун эҳтиѐткорлик билан иш кўришларига мажбур қилди. 
Венизелос ҳукуматини Грециянинг маълум тортиқ эвазига Аптанта томонга 
ўтиш тўғрисида Антанта билан келишай деб турган пайтида король
Константин 1915- йилнинг мартида Венизелосни истеъфога чикариб, 
парламентни тарқатиб юборди. 
Венизелос Салоникида Антанта кўмаги билан ўз ҳукуматини тузди. 1917- 
йил охирида Греция Венизелос қўл остига бирлаштирилиб, Антанта томонида 
урушга кирди. 
Иттифоқчи давлатлар бош штаблари вакилларининг Шаптийда 1915-йил 
декабрида бўлиб ўтган конференцияси 1915-йилда асосий фронтларда 
иттифоқчи армияларининг мувофиқлашиб олиб бормаган ҳаракатларини 
назарга олиб иттифоқчиларнинг 1916- йилда ҳарбий операциялар олиб боришга 
оид умумий режасини тасдиқлади. 
1916-йил 21-февралда герман қўшинлари Верден мудофаачилари устига 
мислсиз даражасида кўп чўян, пўлат, ѐндирувчи снарядларни, заҳарли моддалар 
ѐғдирди. Шунга қарамай Верден қутқариб қолинди. 
1916-йилда Германия зўр бериб денгизда ғалаба козонишга уриниб кўрди. 
Германиянинг сув усти флоти очиқ денгизга чиқишга журъат қила олди. 
1916-йил 31- майда герман қўмондонлиги Гсрманияни бўғиб турган денгиз 
қамалини ѐриб ўтишга ва очиқ денгизда инглиз флотига ҳал қилувчи зарба 
беришга уриниб кўрди. 
1916-йил 15-майда Австрия-Венгрия Тиролда итальян армиясига қарши 
катта ҳужум бошлади. Австрия армиясининг Венеция текислигига ѐриб чиқиш 
ва Изонцодаги итальян армиясининг орқасида пайдо бўлиб қолиш хавфи бор 
эди. 4 июнда рус Жануби-Ғарбий фронтининг қўшинлари Австрия Венгрия 
армияларига қарши катта ҳужум бошладилар. 


317 
Русларнинг Жанубий-Ғарбий фронти ўтказган ҳужум операнияси бутун 
жаҳон уруши давомидаги энг муҳим воқеалардан бўлди ва урушнинг якунига 
жуда катта таъсир кўрсатди. 
Фронтлардаги мувафақиятсизликлар герман олий қўмондонлиги составига 
иккинчи марта ўзгариш ясашга олиб келди. 1916-йил августида генерал 
Фалькенгейн истеъфо берди, ўрнига генерал-фельдмаршал Гинденбург 
тайинланди, айни вақтда генерал-квартермейстер вазифасига генерал летейнант 
Людендорф тайинланди. 
Бу генераллар Германия барча қуролли кучларини олий қўмондони эдилар. 
Шу икки генерал уч йиллик уруш давомида ҳолдан тойган мамлакатни ҳаддан 
ташқари зарар кўришга мажбур килдилар. 
1914- йил 1-октябрда Россия Руминня билан махфий битим тузди, бу 
битимга кўра Россия Руминия территориясини дахлсизлигини кафолатлади ва 
«Руминия истаган пайтда Австрия-Венгрия монархиясининг руминлар 
яшайдиган вилоятларни қўшиб олиш ҳуқуқига эга эканлигини эътироф қилди» 
Руминия бунинг эвазига Россияга нисбатан хайрихохлик бетарафлигини 
сақлашга ваъда берди. 
1916-йилда румин армиясининг жанговорлик кучи етарли эмаслигини тўғри 
баҳолаган рус қўмондонлиги иттифоқчилар учун Руминиянинг бетараф бўлиб 
туриши муҳимроқ деб ҳисоблади. 
1916-йил 17-августда Руминия Антанта давлатлари билан битим тузди, унга 
кўра Руминиянинг Трансильвания, бутун Буковинани ва Банатни қўшиб олиш 
ҳуқуқини эътироф қилди. 
Руминия 1916-йил 27-августда Австрия-Венгрияга уруш эълон қилинди. 
Руминия армияси Трансильванияга бостириб кирди, бироқ 6-сентябрдаѐқ 
болгарлар Добружада руминларни жиддий мағлубияга учратдилар. 
Сентябр ойининг охирида Австрия-Германия армияси Трансильванияда 
шиддатли ҳужум бошлаб, руминларни сиқиб чиқарди. 1916-йил 6-декабрида 
немис қўшинларни Бухарестни эгалладилар, румин армиясининг қолган қисми 
Молдавияга чекинди. 


318 
Руминия территориясининг кўп қисми оккупация қилинганлиги Австрия 
билан Германиянинг озиқ-овқатга бўлган эхтиѐжини бир мунча қондирди. 
Бундан ташқари Германия сув остида ва хавода урушни кенгайтириш учун 
румин нефтига эга бўлиб олди. Уруш барча давлатларнинг иқтисодига жуда 
катта таъсир кўрсатди. Уруш баъзи бир мамлакатларнинг хўжалигини 
хонавайрон қилиб, уларни кўп йил орқага улоқтириб ташлади. 
Фақатгина иккита давлат урушдан ҳаммадан кўп фойда кўриб қолди. 
Булардан бири 1917-йилда урушга кирган АҚШ ва Япония эди. 1914-йилга 
қадар жаҳон банкирлари бўлган ва молия занжири билан бутун дунѐни ўраб 
олган Англия, Франция ва Германия уруш йилларида чет эллардаги ўз 
капиталларидан кўпини йўқотдилар. 
Урушдан аввал Европа капиталистларидан қарздор бўлиб юрган АҚШ, 
Англия, Франция, Италия ва бошка Европа мамлакатларига қарз берувчи 
давлатга айланди, капиталистик дунѐнинг маркази бўлиб қолди. Инглиз флоти 
урушнинг дастлабки хафталаридан бошлаб марказий давлатларни, кейинроқ эса 
уларнинг иттифоқчиларини қамал қилиб, буларни жаҳоннинг хом ашѐ ва озиқ-
овқат манбаларидан узиб қўйди, Германия ҳам ўз навбатида сув ости уруши 
воситаси орқали Антанта мамлакатларини қамал қилишга уринди ва уларнинг 
жуда кўп мустамлакалари билан алоқасини қийинлаштириб қўйди. 
1914-1918 йиллардаги уруш баъзи мустамлака ва ярим мустамлакалар 
иқтисодида муҳим ўзгаришлар юз беришга олиб келди. Урушда катнашаѐтган 
давлатларнинг саноати фақат уруш эҳтиѐжларини қондиришгагина хизмат 
қилиб турди. 
Ҳамма урушаѐтган давлатларнинг ҳукуматлари мавжуд ѐқилғи, хом-ашѐни 
асосий истеъмол буюмлари ва озиқ-овқат захираларини тақсимлашни ўз қўлига 
олди. Армиянинг озиқ-овқат, қурол аслахалар билан узлуксиз таъминлаб 
турилишига эришиш учун барча ҳукуматлар хўжалик хаѐтини тартибга солиб 
туриш ва назорат қилиш соҳасида қаттиқ система жорий қилдилар. 
Урушнинг учинчи йилидаги ҳарбий, иқтисодий ва сиѐсий вазият биронта 
коалицияга ҳам тез ва хал килувчи ғалабага эришиш имконини бермади. Одам 


319 
ресурслари ва иқтисодий ресурсларнинг камайиб бораѐтганлиги барча 
урушувчи давлатларда, айниқса марказий давлатларда жуда сезилиб қолди. 
1916- йил охирида Антанта мамлакатлари армиясида 25 миллионга яқин киши, 
Марказий давлатлар армиясида эса 15 миллионга яқин киши бор эди. 
Қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириш жуда ҳам камайиб бормокда 
эди. 1916- йил 12- декабрда Германия ҳукумати ўз номидан ва ўз 
иттифоқчилари номидан душман гурухидаги давлатларнинг ҳукуматларига 
сулҳ ҳақида музокаралар бошлашни таклиф қилди. 
Шу йил охирида бетараф мамлакатлар – АҚШ, Швейцария, Норвегия, 
Дания, Швеция ҳукуматлари ҳам урушаѐтган давлатларга сулҳ музокаралари 
бошлашни таклиф қилиб чиқдилар. 
Уруш олиб боришнинг инсон шаънига зид методларидан бири герман сув 
ости флотининг душман ва бетараф мамлакатларнинг савдо кемаларига қарши 
ҳаракати бўлди. 1914-йилдаѐқ Германия сув ости кемалари Антантанинг савдо 
кемаларини огоҳлантирмай туриб, ғарқ қилиб, кемалар экипажи ва 
йўловчиларини чўктира бошлаган эди. 1915 йил февралида немис сув ости 
кемаси инглизларнинг «Лузитания» деган катта кемасини ғарқ қилди, натижада 
минг киши ҳалок бўлади. 
1917-йил 9- январда Германия империясининг монархия кенгаши бир 
қарорга келди ва Германия 1- февралдан чексиз сув ости урушини бошлаб 
юборди. 
АҚШ ҳукумати урушга аралашиш йўлини қидириб, 1916-йил декабри 1917 -
йил январида урушаѐтган иккала гуруҳ ҳукуматлари билан дипломатик 
музокаралар олиб боришга киришди. Германия ҳукумати ўзининг сулҳ 
ҳақидаги шартларини махфий равишда Вильсонга топширди. Бу шартларда 
босқинчилик талаблари қўйилганди. Ана шу билан бирга Германия 1-
февралдан бетараф давлатлар кемаларига қарши аѐвсиз уруш бошлаш хақида 
АҚШни огоҳлантирди. Бу нарса АҚШ ва Германия ўртасидаги дипломатик 
муносабатларни узиш учун бахона бўлди. 


320 
1917-йил 6-апрелда АҚШ Германияга уруш эълон қилди.Чексиз сув ости 
урушининг дастлабки ойларида инглизларнинг кўрган талофоти жуда катта 
бўлди. 1917-йил апрелида немис сув ости кемалари томонидан умумий ҳажми 
870 минг тонна бўлган кемалар ғарқ қилинди. Лекин кемаларни химоя қилиш 
учун инглизлар томонидан ўйлаб топилган методлар улар кўраѐтган 
талофотнинг ойдан-ойга камайишига олиб келди. Улар савдо кемалариии 
ҳарбий кемалар билан ҳимоя қилиб олиб ўтишарди. 
1917-йил охирига келиб ҳам сув ости уруши иттифоқчиларга анча моддий 
талофот келтирди, лекин душманнинг сув ости кемалари иттифоқчиларнинг 
кемалари учун илгаригидек халокатли хавф келтирмайдиган бўлиб колганди. 
Герман генераллари ва адмираллари «инглизларни очарчиликка маҳкум 
этиб нобуд қилишга» қаратилган ѐвуз ниятларини амалга ошира олмадилар, 
аммо очарчиликнинг қаттиқ панжалари немис халқининг бўйнидан бўғиб 
келмокда эди. 
Герман империалистлари Шарқий Европада жуда катта ҳудудларни босиб 
олганларидан кейин, улар энди урушда узил-кесил ютиб чиқдик ҳамда 
Германия Россияга ва Руминияга қандай «немис сулҳи» ни мажбуран қабул 
қилдирган бўлса, ғарбий давлатларга ҳам худди шундай «немис сулҳи» ни 
мажбуран қабул қилдира оламиз, деб ишонган эдилар. 
1918- йил март ойининг ўрталарида Германиянинг Ғарбий фронтда 181 та 
пиѐда аскарлар дивизияси ва учта алоҳида бригадаси бор эди. Ҳал қилувчи 
жанглар жараѐнида Ғарбий фронтдаги герман дивизияларининг сони бошқа 
фронтлардан келган дивизиялар ҳисобига 205 тага етди ва иттифоқчиларнинг 
армиялари эса 21 мартда 171 та пиѐда аскарлар дивизиясига эга эди. Бироқ, 
немисларнинг 10 ѐки 34 дивизиясининг ортиқлиги Ғарбий фронтда энди ҳал 
қилувчи рол ўйнай олмас эди. 
Герман блоки мамлакатларининг ахволи жуда мушкул эди. Аҳоли оч эди. 
Армия барча зарур нарсалардан камчилик тортмоқда эди. Германия иқтисодий 
жиҳатдан дармони қуриган эди. Меҳнат унумдорлиги жуда пасайиб кетган эди, 
ѐқилғи ва муҳим хом-ашѐ турлари етишмас, транспорт издан чиққан, одам 


321 
резервлари тугай деб қолган эди. Уруш туфайли жуда чарчаган халқнинг 
кўпчилик 
қисми, 
биринчи 
навбатда 
ишчилар 
оммаси 
немис 
империалистларининг босқинчилик мақсадларини кўзлаб, урушнинг чўзиб 
юборганлигидан ғазабланмоқда эдилар, мамлакатда жуда кескин инқилобий 
кризис тез етилиб келмоқда эди. 
Австрия-Венгрия армиясида солдатлар оч, яланғоч ва яланг оѐк бўлиб, улар 
жангга қодир эмас эдилар. 
Австрия-Венгриядаги эзилган халқларнинг миллий озодлик ҳаракати тобора 
авж олмоқда эди. Туркия билан Болгария янада оғир аҳволда эди, улар ҳаддан 
ташқари ҳолдан тойган эдики, болгар армиясида эса урушга қарши ҳаракат 
кучайиб кетган эди. 
Тўртлар иттифоқининг аъзоларини ҳали ҳам немис қуролининг ғалаба 
қилишга бўлган умид учқуни маълум даражада сақлаб тургани учун бу иттифоқ 
ҳам тарқалиб кетмаган эди. Герман армияси ҳали жанговарлик қобилиятига эга 
бўлсада, лекин, унинг сафларида ҳам ғулғула ва бундан буѐн курашнинг 
бефойдалигини англаш кайфияти кучаймоқда эди. 
Урушнинг тўртинчи йилида Англия, Франция ва Италиянинг ҳам иқтисодий 
ва озиқ-овқат билан таъминланиши соҳасидаги аҳволи оғир бўлса ҳам, лекин 
улар ҳолдан тоядиган даражада эмас эди. Бу мамлакатларнинг айниқса, 
Италиянинг аҳолиси анчагина қийинчиликларни бошдан кечираѐтган бўлсада, 
аммо очликнинг нималигини билмасди. Сув ости уруши туфайли 
мустамлакалар билан алоқалар қийинлашиб колган эди, бироқ Англия билан 
Франция мустамлакалардан стратегия хом - ашѐси, озиқ-овқат, иш кучи ва 
солдатлар олишни давом эттирмоқда эди. 
Ҳарбий техника, артиллерия сони, танклар ва авиация жиҳатидан Англия, 
Франция ва АҚШ армиялари энди герман армиясидан анча устун эди. АҚШ 
жуда катта иқтисодий ва одам ресурслари билан, қудратли саноат аппарати ва 
молия воситалари билан Англия ва Францияга ѐрдам бериб турди. 
Шунга қарамай, қўшинларнинг сони ҳақидаги масала Францияда жуда 
кескин ва Англияда ғоят жиддий масала эди, чунки бу вақтда Антанта 


322 
Германиянинг фронтдаги аскарлари сонига тенг келадиган аскарларни юбора 
олмас эди. 1918 -йил мартида Францияда ҳаммаси бўлиб 329 минг америкалик 
солдат бор эди, улардан биттагина дивизия фронтда бўлиб, қолганлари фронт 
орқасида таълим олишни тамомлаѐтган эди. Лекин Антанта армиялари кўпая 
борди, июль охирида Франциядаги америкалик солдатлар сони 897 минг 
кишига етди, шу сабабли олдинги қаторлардаги америкалик солдатлар сони 
доимо кўпайиб борди. Германияда эса солдатлар сони камайиб борди, мадад 
кучлари эса тугай деб колган эди. 
Герман қўмондонлиги Ғарбий фронтда Америка катта армиясининг ишга 
солинишига қадар инглиз-француз қўшинларини тор-мор қилишга шошилиб, 
1918- йилнинг март-июль ойлари ичида тўрт марта ҳужум уюштирди: 21 
мартдан 4 апрелгача Аррас ва Ла-Фер уртасидаги фронт участкасида инглиз 
армиясига қарши, 9 апрелдан 1 майгача Фландриядаги Лис дарѐси районида 
инглиз армиясига қарши, 27 майдан 5 июнгача Зиа ва Уаза дарѐлари қирғоқлари 
бўйлаб Шмен-де-Дам ҳудудига 15- июлдан 17- июлгача Шампаньда ва Марна 
дарѐсида француз армиясига қарши ҳужум қилди. Ана шу ҳужумларнинг ҳар 
бирида герман армияси юз минглаб кишилардан маҳрум бўлиш хисобига 
душман фронтини ѐриб ўтиб, тактик ютуққа эриша олди. Немис қўшинлари 
учинчи ҳужум натижасида яъни, Марна дарѐси районига чиқдилар ва Париждан 
атиги 70 км масофада туриб, узоққа отадиган тўплардан Парижни тўпга 
тутдилар. Лекин немис қўшинларининг ана шу барча тактик ютуклари вақтинча 
ютуклар бўлиб, Антанта қўшинларини тор-мор қилишдан иборат стратегик 
вазифани ҳал қила олмади, урушнииг боришини герман қўмондонлигининг 
сўнги одам резервлари секин-аста тугай борди, Антанта армияларининг моддий 
техника жиҳатидан тўла устунлиги намоѐн бўлди, ҳамда немис солдатларининг 
жисмоний ва маъвавий кайфиятига батамом путур етди. 
Айни замонда юз берган жуда катта хавф Антанта иттифоқчиларининг ягона 
қўмондоилигини тузиш масаласидаги келишмовчиликларни тезда бартараф 
қилишга ва генерал Фошни барча иттифоқчи армияларнинг бош қўмондони 
қилиб тайинлаш тўғрисида келишиб олишга мажбур қилди. 


323 
1918-йил июлига келиб тинка мадори қуриган ва руҳи тушган герман 
армияси энди ҳужум қилишгагина эмас, балки узоқ муддатли мудофаага ҳам 
қобилиятсиз бўлиб қолган эди. 
1918- йил 18- июлда Француз армияси немис қўшинларига қарши зарба 
берди ва август ойи бошларига келиб, 1918-йил май-июн ойларида немислар 
томонидан босиб олинган ҳудудларнинг катта қисмини кайтариб олди. Шундан 
кейин, 1918 -йил 8-августда иттифоқчилар Алевьен ѐнида немис қўшинларига 
зарба бердилар. Сентябр ойининг ўрталарида Сан-Мийель ѐнида янги зарба 
берилди, ойнинг охирида эса Антанта армиялари умумий ҳужумга ўтди ва 
1918- 
йил 8- августдан 8-сентябргача утган бир ой ичидагина 
иттифоқчиларнинг армиялари 150 мингдан ортиқ немис солдат ва 
офицерларини асирга олдилар, 2000 дан ортиқ тўп ва 13 мингта пулемѐтни 
қўлга туширдилар. Душманнинг ғалабалари герман қўшинларининг ичидан 
бузилишини ва уларнинг инқилоблашувини тсзлаштирди, немис солдатлари 
қўмондонликка итоат қилмай бошладилар. 
Герман 
армиясининг 
олий 
қўмондонлиги 
урушда 
узил-кесил 
ютқазганлигини ҳукуматдан ва Рейхстагдаги сиѐсий партиялардан яширишни 
давом эттирди. Аксинча, олий қўмондонлик ғалаба қилаѐтганлиги ҳақида жар 
солаверди. 
Фақат сентябр охиридагина Лютендорф билан Гинденбург, герман армияси 
бундан буѐн қаршилик кўрсата олмайди, деб тан олдилар. Гинденбург ва 
Лютендорф урушни давом эттириш армиянинг асирга тушиб қолишга ѐки 
урушнинг Германия ҳудудига кучирилишига олиб бориши мумкинлигини 
кўрсатиб, ҳукуматдан жуда шошилинч равишда вақтинча яраш акти 
тузилишига эришишни талаб қилдилар. 
1918-йил 30-сентябрда Германияда либерал шахзода Макс Баденскийнинг 
янги «парламент» ҳукумати тузилди. Бу ҳукуматга социал-демократлар ҳам 
кирган эди. Герман империалистлари ва социал-шовинистларининг фикрича, бу 
сиѐсий найранг уларнинг душман билан олиб борадиган музокараларини 
енгиллаштириш ва Кайзер империясини сақлаб қолиши керак эди. 


324 
Шахзода Баденскийнинг ҳукумат таркибида социал шовинист Шейдеман 
билан Бауэр муҳим роль уйнаган «парламент» ҳукумати Шарқда босиб олинган 
ҳудудларни қўлда сақлаб қолиш, мамлакат ичида кучайиб бораѐтган инқилобни 
бостириш ва Германияда монархияни сақлаб қолишни ўз олдига вазифа қилиб 
қўйган эди. Макс Бадинский ва социал-демократ лидерлар Гогентцолерлар 
династиясини сақлаб қолиш ва вақтинча ярашнинг мақбул шартларига эришиш 
учун бошқа илож тополмай қолган такдирда, Вильгельм II ва шахзоданинг 
тахтдан воз кечишига ҳам рози эдилар. 
Янги ҳукумат 4-октябрда президент Вильсонга нота юбориб, «бундан кейин 
қон тўкилишига йўл қўймаслик учун» вақтинча яраш сулҳи тузишни илтимос 
қилди ва Германия «Вильсоннинг 14 шарти» асосида сулҳ тузишга рози 
эканлигини билдирди. 
Берлин билан Вашингтон бир-бирига ноталар ѐздилар. Вильгельм II 
четлаштирилмагунча ва Германиянинг олий қўмондонлиги сиѐсий ҳокимиятга 
итоат эттирилмагунча иттифоқчилар расмий музокаралар олиб боришга рози 
эмас, деб аниқ сездириб қўйди. 26-октябрда Лютендорф четлаштирилди. 
Вильгельм II пойтахтда туришни ўзи учун хавфли деб ҳисоблаб, 30 октябрда 
Гинденбург қароргоҳига жўнаб кетди. Ғолиблар герман армияси тор-мор 
келтирилганлигига, Германияда эса инқилоб бошланиб кетиши мумкинлигига 
ишонч ҳосил қилиш билан, улар энди уруш қилиш ҳақида эмас, балки 
Германиядаги инқилобни бостириш ҳақида ўйлай бошладилар. Иттифоқчилар 
тайѐрлаб қўйилган ҳужум жангларини бошлашдан воз кечдилар, бу жанглар 
бутун герман армиясини асирга олиш билан тугалланиши лозим эди. 
Иттифоқчилар герман армиясини сақлаб қолишга қарор қилдилар, чунки 
Кайзер армиясини Германиядаги инқилобни бостириш учун зарур бўлган армия 
деб ҳисобладилар, Улар герман армияси қўли билан «большевизмни йўқ 
қилиш» Россиядаги совет ҳокимиятини бўғиб ташлаш учун ҳам шу армиядан 
фойдаланмоқчи эдилар. 


325 
Вақтинча яраш ҳақида музокаралар олиб борилаѐтган бир пайтда 
Германиянинг иттифоқчилари урушаѐтган давлатлар сафидан бирин-кетин 
чиқиб кета бошладилар. 
Болгария 1918-йилнинг 2-ярмида оғир иқтисодий ва сиѐсий кризисни 
бошидан кечирмоқда эди. Мамлакат хужалиги бутунлай издан чиққан эди. 
Халқ оммаси ва армия оч бўлиб, ҳамма зарур нарсаларга муҳтож эди. Болгар 
урушқоқ ҳарбийлари ва буржуазияси билан Болгариянинг иттифоқчилари 
ўртасидаги зиддиятлар Германия билан Руминиянинг Добружаси учун, 
Австрия-Венгрия билан Сербияни бўлиб олиш, Туркия билан шарқий Фракия 
учун ўзаро зиддиятлар жуда ҳам кескинлашиб кетган эди. Германия Болгар 
армиясини қурол яроқ, уруш аслаха-анжомлари ва уст-бош билан таъминламай 
қўйди. Оч-яланғоч солдатлар кўплаб армиядан қочар, кўпинча полкларда 
солдатларнинг урушга қарши ҳаракатлари бўлиб турарди. 
15-сентябр куни тонг отарда Салоникининг иттифоқчи армияси болгар 
армиясининг Доброполь районидаги асосий кучларига қарши ҳужум бошлади. 
Фронт ѐриб ўтилиб, болгар армияси куршаб олиниб асир олинди. Болгар 
қўшинлари ўз йўлини тўсадиган юнкерлар отрядлари ва отлиқ гвардияни 
улоқтириб ташлаб, орқага қоча бошлади. Солдатлар: «Софияга борамиз» 
«Мағлубиятнинг айбдорларига ўлим!» деган шиорлар билан кеча бошладилар. 
Солдатлар Софияга бораѐтиб батальонларга уюша бошладилар. Германия 
болгариядаги инқилобни бостириш ва кобурглар династиясини сақлаб қолиш 
учун Қримдан Болгарияга қўшинлар юборди. 
Родомирда республика эълон қилинди. Софияга қараб бораѐтган солдатлар 
бошлаган қўзголондан қўрқиб қолган Болгария ҳукумати Герман блоки билан 
муносабатларини узди. 29-сентябрда иттифоқчилар қўмондонлиги Болгарияга 
вақтинча яраш шартларини қабул қилдирди, бу шартларга биноан, Болгария, 
Сербия, Греция ва Руминиядан ишғол қилган ҳамма ҳудудларини бўшатиб 
чиқиб кетиш мажбуриятини олди. Иттифоқчиларнинг армиялари болгар алоқа 
йўлларининг тўла хўжайинлари бўлиб олдилар ва парчаланиб бораѐтган 
Австрия-Венгриянинг бевосита орақа томонига ўтиб олдилар. 


326 
Болгариядан кейин навбат Туркияга келди. 1918-йил октябрида турк 
армияси Фаластин ва Сурияда тор-мор қилинган эди. 31-октябрда Туркия 
Мудросда таслим бўлиш ҳақида инглизлар қабул қилдирган битимни измолади. 
Иттифоқчилар Туркиянинг барча темир йўллари, портлари, сув йўлларига 
хўжайинлик қилиш ҳуқуқини олдилар ва булардан совет Россиясида 
интервенцияни кучайтириш учун фойдаландилар. Австрия-Венгрия монархияси 
1918 йил октябрига келиб мамлакат ичидаги кескин синфий ва миллий 
курашлар, фронтлардаги узлуксиз зарбалар остида ларзага келиб, парчалана 
бошладилар. Тўла иқтисодий вайроналик, айрим ўлкалар ўртасида хўжалик 
алоқаларининг узилиб колганлиги, очлик, ичидан бузилиб бораѐтган 
оккупациячи армиянинг Украинадан қочиши, Италия фронтидаги мағлубият,
Австрия – Венгрия иттифоқчиларнинг фронтлардаги мағлубияти 
буларнинг ҳаммаси миллий озодлик ҳаракатини янги босқичга кўтарди. 
Австрия-Венгриядаги эзилган миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш 
ҳуқуқи ҳақидаги шиорларни амалга ошира бориб, ўзларининг мустақил сиѐсий 
ҳаѐтини қуришга киришдилар. 
1918- йил 14- октябрда Прагада умумий сиѐсий стачка бошланди. Бу стачка 
бутун Чехияга ѐйилиб, Австриянинг ҳукумронлигига қарши миллий озодлик 
инқилобига айланди. Октябр ойининг ўрталарида серблар, хорватлар ва 
словянларнинг миллий кенгаши Загребда, Жанубий Словян ерларининг 
ҳудудларида ҳокимиятни ўз қўлида олди. Буковина халқи қўзғолон кўтариб, 
Черновцида ўзининг ҳокимият органини - халқ вечесини тузди, халқ вечеси 3-
ноябрда Украинага кўшилишга қарор қилди. Бутун Словакияда кучли халқ 
ҳаракати бошланди. 
Бутун Галиция инқилоб ўт ичида бўлиб, Австрия зулмини ўз елкасидан 
улоқтириб ташлади. Халқ оммаси Галициянинг Совет Украинаси билан қайта 
қуришни талаб қилди. Лекин украиналиклар буржуа сепаратчи миллатчилари 
бунга ҳалақит бериш учун ғарбий Украина халқ республикасини туздилар. 
28-октябрда Чехиянинг миллий кенгаши Прагада Чехославакиянинг 
мустақиллигини эълон қилди. 31-октябрга ўтар кечаси Будапештнинг қўзғолон 


327 
кўтарган ишчилари барча марказий ҳукумат муассасаларини ва Венгрия 
пойтахтидаги стратегик пунктларни қўлига олиб, бутун мамлакатда яъни иш 
ташлаш эълон қилдилар. 
Венгрияда буржуа демократик инқилоб ғалаба қозонди. Жойларда ҳокимият 
миллий кенгашлар қўлига ўтгандан кейин Австриядаги барча собиқ подшолик 
ўлкалари Вена билан алоқани уздилар ва ўзларича хаѐт кечира бошладилар. 
21-октябрдаѐқ Австрия депутатлари ўзларини Австриянинг муваққат 
миллий мажлиси деб эълон қилдилар. Барча миллий ҳукуматлар фронтдан 
қўшинларини чақириб олишни талаб қилдилар. 
29-октябрда Австрия-Венгрия флотининг деярли барча кемаларида 
матрослар кўзғолони бўлди. Австрия-Венгрия империализмининг жанговар 
кучи билан ҳарбий денгиз флоти тугади, у Загребдаги жанубий славян миллий 
кенгаши ихтиѐрига, дунай флотилияси эса Венгрияга топширилди. 
Австрия-Венгрия империяси миллий озодлик инқилобининг зўр сиқуви 
остида алоҳида-алоҳида миллий давлатларга бўлиниб кетди. Император 
Карлнинг бундай бўлиниб кетиши реформалар ѐрдамида тўхтатиб қолиш 
йўлидаги уриниш ҳеч қандай натижа бермади. Ана шу шароитда, 24 октябрда 
Италия амалда бўлак-бўлак бўлиб кетган Австрия-Венгрия армиясига қарши 
ўзининг охирги ҳужумини бошлади. 
Венгр, чех, жанубий словян, украин ва румин солдатлари олдинги 
қаторларга ўтиб жанг қилишдан бош тортдилар. Полкларда солдат депутлари 
советлари тузилди. Австрия-Венгрия армияси қўмондонлиги таслим 
бўлганлиги ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйди ва қолган қутган армиясини Италия 
ихтиѐрига тоширди. 
Вақтинча ярашнинг шартларига кўра, иттифоқчилар мамлакатнинг тўла 
ҳуқуқли хўжайинлари бўлиб олдилар. Англия-Франция-Италия корпуслари 
эндиликда Германияга жанубдан ва жанубий шарқдан ҳам хаф сола 
бошладилар. 
Германия олий қўмондонлиги ўзининг авантюристик сиѐсатини давом 
эттираверди. 30-октябрда Германиянинг Килдаги ҳарбий эскадраси денгизга 


328 
чиқиб, инглиз флотига ҳужум қилиш ҳақида буйруқ олди. Ана шу беъмани 
авантюрага жавобан матрослар 3-октябрда Кил шахрида кўзғолон кўтардилар. 
4-ноябрга келиб кўзғолон бутун флотни қамраб олган эди. Бу Германияда 
инқилобнинг бошланишига сигнал бўлган эди. Бир неча кун мобайнида 
инқилоб 
бутун 
мамлакатга 
ѐйилди. 
Германия 
ишчилари 
Кайзер 
империалистларига қарши курашга отландилар. 
Фронт орқасидаги қўшинлар кўзғолон кўтарган халқ оммаси томонига ўтди. 
Кайзер ва олий қўмондонликнинг бошланган инқилобнинг фронтдан чақириб 
олинган дивизиялар ѐрдамида бостириш йўлидаги уринишлари барбод бўлди. 
Вильгельм II Галандияга қочиб кетди. 
9-ноябрда Берлинда инқилоб бўлиб, 10 -ноябрда эса ҳокимият ўнг 
социалист-демократ Эберт бошлик халқ вакиллари совети қўлига ўтди. 
Бошланган инқилоб энг қизиб турган 1918-йил 6- ноябрда Макс Баденский 
ҳукумати вақтинча яраш аҳди тузиш учун иттифоқчи қўшинлар 
қўмондонлигига шошилинч равишда делегация юборди. 
1918- йил 11- ноябрда маршал Фош Компьен ўрмонидаги Ретоид 
станциясида турган ўз вагонида герман делегациясига вақтинча яраш 
шартларини қабул қилдирди. Бу шартларга кўра, Германия босиб олган 
Франция департаментларини Белгияни, Люксембургни ва Рейн дарѐсининг 
қирғоғидаги герман вилоятларини 15 кун ичида бўшатиб чиқиб кетиш 
мажбуриятини олган эди. 
Германия Туркиядан, Руминиядан ва Австрия-Вентриядан шунингдек 
Африкадаги мустамлакаларидан ўзининг барча қўшинларини олиб кетиш 
мажбуриятини олди. 
Германия ўз қурол яроғларининг бир қисмини 5 мингта паровоз, 150 мингта 
вагон, 3 мингта юк машинаси ва хоказоларни иттифоқчиларга бериши керак 
эди. 
Компьенда вақтинча яраш аҳди имзолаши билан биринчи жаҳон уруши 
тугади. Бу урушда ярим миллиард кишидан ортик аҳолиси бўлган 38 мамлакат 
қатнашди, урушга 74 миллион киши сафарбар этилган эди. Бу боскинчалик 


329 
уруши туфайли инсоният катта талофот кўрди. 10 миллион киши ўлдирилди, 20 
миллион киши майиб - мажрух бўлди. 
Бу уруш бевосита ҳарбий харажатлар шаклида 208 миллиард доллар 
микдоридаги жуда катта моддий бойликларни ютиб юборди. Немис инқилобий 
тарихчилари ўзларининг тадқиқотларида, генераллари ва сиѐсатдонлар эса 
кўпдан-кўп ѐдномаларида Германия, гўѐ 1918-йил ноябрида юз берган инқилоб 
натижасида мағлубиятга учради, деб инқилоб гўѐ ғолиб Германиянинг 
«орқасига ханжар уруш» бўлди деб баҳолаганлар. 
Германия ва ўнинг иттифоқчилари мағлубиятининг асосий сабаблари 
куйидагилар : 
1. Антанта томонида туриб урушган давлатлар Германия, Австрия-Венгрия, 
Туркия ва Болгарияга нисбатан жуда катта иқтисодий ресурсларга ва одам 
резервларига эга эдилар. Шунинг учун ҳам узоққа чўзилган уруш шароитида 
Тўртлар иттифоқи мамлакатларининг фронт ва фронт орқаси олдинроқ 
заифлаша бошлади. Антанта мамлакатларига нисбатан тобора кўпроқ ҳолдан 
тойди. 
Антанта 
армиясининг 
умумий 
нисбати 
Тўртлар 
иттифоқи 
мамлакатларидагига нисбатан муқаррар суръатда яхши бўлиши керак эди ва 
шундай бўлди ҳам, масалан: 
Антантанинг 48355 минг солдат ва офицери бор эди, бу эса унга 525 дивизия 
тузиш имкониятини берарди. Тўртлар иттифоқи армияга 25160 минг солдат ва 
офицерни чақириб, 372 та дивизия тузди. Антанта авиацияда икки мартадан 
ортиқроқ устунликка эга эди. Шундай қилиб Антантанинг иқтисодий соҳадаги 
каби ҳарбий соҳадаги устунлиги ҳам Германиянинг ва бутун Тўртлар 
иттифоқининг узоқ давом этган икки фронтда уруш олиб бориши, унинг 
мағлубиятга учрашини муқаррар қилиб қўйган эди. 
2. Герман империализмининг сиѐсий ускуртмаси-юнкерларининг урушдан 
илгариѐқ авж олган сиѐсий кризис туфайли емирила бошлаган энг реакцион 
ярим абсолютистик монархияси тўрт йиллик жаҳон урушининг ва 
капитализмнинг бошланган умумий кризисини жуда оғир синовларига бардош 
бера олмас эди.Герман империалистлари томонидан немис халқига юкланган 


330 
урушнинг ғоят оғирлиги шунга олиб келдики, урушнинг ўзи вужудга келтирган 
инқилобий кризис, кудратли ишчилар ҳаракатига ва катта инқилобий 
традицияларга эга бўлган Германияга ҳаммадан кўра кескинроқ таъсир қилди. 
Герман империалистлари Совет Россиясига қарши интевенция бошлаб ва унга 
очиқдан-очиқ талончилик, аннексионистик сулҳ шартномасини мажбуран 
қабул қилдириб, немис халқи олдида ўзларининг режаларини ўзил-кесил фош 
қилиб қўйдилар ва бу билан ўзларининг ҳалокатини тезлаштирдилар. 
3. Герман империализмининг ҳарбий назарияси, стратегияси ва тактикаси
нотўғри бўлиб чиқди. Унинг нотўғрилиги шундан иборат эдики, герман 
империализми ўз кучларига ҳаддан ташқари ортиқча баҳо бериб, душман
кучларига етарли баҳо бермаган эди, бу ҳарбий назария ва тактика урушни 
тезлаштиришга, ўз душманларини якка - якка ҳолда аввало ғарбда Францияни, 
ундан кейин шарқда Россияни тор-мор қилиб, шу тариқа икки фронтда узоқ 
давом этган урушдан қутулиш имкониятига мўлжаллаган авантюристик 
тахминларга асосланган эди.Герман армиясининг олий қўмондонлиги ва 
Германиянинг сиѐсий рахбарлари Шлифеннинг нотўғри доктринаси чангалига 
тушиб қолди, чунки бу нотўғри доктрина XX асрдаги урушлар шароитига
мутлақо тўғри келмас, ҳамда Германия қуролли кучлари ва халқ 
хўжалиги олдига шундай мақсадларни қўяр эдики, бу мақсадларга эришиш
учун Германияда иқтисодий имкониятлар ҳам, ҳарбий ва сиѐсий имкониятлар 
ҳам йўқ эди.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish